Sayt test rejimida ishlamoqda

Марасулова Зулайҳо Абдуллаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Умумий ўрта таълимда “Информатика ва ахборот технологиялари” фанини ўқитишнинг узвийлиги ҳамда узлуксизлигини таъминлаш методикаси”, 13.00.02  Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (информатика) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/Ped2424.
Илмий раҳбар: Эшназарова Марғубахон Юнусалиевна,  педагогика фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қўқон давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат университети, PhD.03/04.06.2020.Ped.76.02.  
Расмий оппонентлар: Асқарова Ўғулхон Мамашакировна, педагогика фанлари доктори, профессор; Мамаражабов Мирсалим Элмирзаевич, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади умумтаълим мактабларининг 5–9-синфларида “Информатика ва ахборот технологиялари” фанини ўқитишда мавзулараро узвийлик ва узлуксизликни таъминлаш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“Информатика ва ахборот технологиялари” фанини ўқитишнинг узвийлиги ва узлуксизлигини таъминлаш босқичлари ахборот тизимларини тасаввур қилиш, валидлигини баҳолаш, қайта алоқанинг барқарорлигини таъминлаш каби методик имкониятларни ўқув мақсадлари таксономияси билан идентивлик даражасини кенгайтириш орқали аниқлаштирилган;
ўқувчиларнинг “Информатика ва ахборот технологиялари” фанини ўзлаштириш жараёни узвийлигини таъминлашнинг методик тузилмаси ноанъанавий дарсларни ташкил этишнинг мантиқий элементлари (тушунча, ҳукм, тасдиқ, хулоса) билан адекватлик даражаси продуктивлигини ҳисобга олиш орқали аниқлаштирилган;
информатик таълимнинг дидактик моделининг амалий компоненти компьютинг ўқитиш технологияси асосида интеграллашган дарсларни лойиҳалашнинг виртуал борлиқ билан интернал интеграциясини таъминлаш орқали такомиллаштирилган;
ўқувчиларда рақамли компетенцияларни шакллантиришга доир интерфаол дастурий воситалар мажмуи информатика таълимида индивидуал ва жамоавий ҳамкорликдаги ижодий фаолиятни ташкил этиш босқичларининг (кооперация, коллаборация, рефлексия) конструктивлигини таъминлаш орқали такомиллаштирилган.
 IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Информатика ва ахборот технологиялари” фанининг узлуксизлиги ва узвийлигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
“Информатика ва ахборот технологиялари” фанини ўқитишнинг узвийлиги ва узлуксизлигини таъминлаш босқичларини ахборот тизимларини тасаввур қилиш, валидлигини баҳолаш, қайта алоқанинг барқарорлигини таъминлаш каби методик имкониятларни ўқув мақсадлари таксономияси билан идентивлик даражасини кенгайтириш орқали орқали аниқлаштиришга доир  таклифлардан “Умумий ўрта таълим сифатини ошириш дастури” доирасида амалга оширилган 2019 йил 10 декабрда тасдиқланган 591-сон “Умумий ўрта таълимнинг миллий ўқув дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2021 йил 8 октябрдаги 01/11-02/02-1449-сон маълумотномаси). Натижада, умумий ўрта таълим мактабларида “Информатика ва ахборот технологиялари” фанини ўқитишнинг узвийлигини таъминлаш тизимини такомиллаштиришга хизмат қилган;
ўқувчиларнинг “Информатика ва ахборот технологиялари” фанини ўзлаштириш жараёни узвийлигини таъминлашнинг методик тузилмаси ноанъанавий дарсларни ташкил этишнинг мантиқ элементлари билан адекватлик даражаси продуктивлигини ҳисобга олиш орқали аниқлаштириш, информатик таълимнинг дидактик моделини амалий компонентини компьютинг ўқитиш технологияси асосида интеграллашган дарсларни лойиҳалашнинг виртуал борлиқ билан интернал интеграциясини таъминлаш орқали такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан умумий ўрта таълим мактабларининг 6-, 7-, 10-, 11-синфлари учун дарслик ва ўқитувчи методик қўлланмаларини яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2021 йил 8 октябрдаги 01/11-02/02-1449-сон маълумотномаси). Натижада, “Информатика ва ахборот технологиялари” фани узлуксизлигини таъминлашнинг методик жиҳатларини такомиллаштиришга хизмат қилган;
ўқувчиларда рақамли компетенцияларни шакллантиришга доир интерфаол дастурий воситалар мажмуини информатика таълимида индивидуал ва жамоавий ҳамкорликдаги ижодий фаолиятни ташкил этиш босқичларининг конструктивлигини  таъминлаш орқали такомиллаштиришга доир амалий таклифларидан 2015-2017 йилларда бажарилган ПЗ-2014-0905173317 рақамли “Умумий ўрта таълим мактабларида ахборот коммуникацион муҳитни яратиш ва амалиётга татбиқ қилиш” амалий лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 11 июндаги 89-03-2002-сон маълумотномаси). Натижада, умумий ўрта таълим мактабларида “Информатика ва ахборот технологиялари” фанини ўқитишнинг узвийлашган ўқув дастурини яратишга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish