Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдиева Сарвиноз Мурадкасимовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бўлажак ўқитувчилар касбий компетентлилигини  модуллаштириш”, 13.00.01–Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.3.PhD/Ped222.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
Илмий раҳбар: Юзликаев Фарит Рафаилович, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, PhD.03/30.01.2020 Ped.02.06.
Расмий оппонентлар: Олимов Ширинбой Шарофович, педагогика фанлари доктори, профессор; Файзиев Мирзаали Асфандиёрович, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат унверситети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади педагогик олий таълим муассасаларида инглиз тилини ўрганиш жараёнида бўлажак ўқитувчилар касбий компетентлилигининг комплекс модуллаштириш моҳиятини аниқлаш ва самарали усулларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак ўқитувчиларнинг касбий компетентлилигини модуллаштиришга йўналтирилган педагогик жараён модели ўқитиш мазмунини алоҳида таркибий қисмларга ажратиш, динамиклик, фаолият усули, эгилувчанлик, онгли истиқбол, кўп қирралилик, методик маслаҳат, паритетлик тамойилларига мувофиқ инглиз тили дарсларида модулли ўқитиш технологияларини қўллаш асосида такомиллаштирилган;
яхлитлаштирилган блок-модулларнинг ўзига хос дидактик имкониятлари билиш босқичларининг якунланганлиги ва ўзаро мувофиқлиги, ўқув фаолиятини босқичма-босқич индивидуаллаштириш ва ўқитувчи-талаба учун танлаш имконияти мавжуд вазиятни яратиш, анъанавий ҳамда инновацион ёндашувларнинг уйғунлигига мувофиқ такомиллаштирилган;
бўлажак ўқитувчининг касбий компетентлигини оширишда лисоний компетентлик мезонлари талаба ва ўқитувчининг афзалликлари, модулли ўқишда талаба ва ўқитувчи учун асосий қийинчиликлар, модулдаги ўқув элементларининг таркиби, модулли ўқитишнинг ривожланиш истиқболларини аниқлаш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларга инглиз тилини ўргатишнинг илмий-услубий таъминоти модулли ўқитиш технологияларини амалга оширишга тайёргарлик кўрсаткичлари ва даражалари (таниш, қайтариш, ўзгартириш, ижодкорлик) ҳамда лисоний компетентликнинг когнитив узвий талабларини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак ўқитувчилар касбий компетентлилигини  модуллаштириш бўйичa oлингaн илмий нaтижaлaр асосида:
бўлажак ўқитувчиларнинг касбий компетентлилигини модуллаштиришга йўналтирилган педагогик жараён модели, модулли технологиянинг психологик-педагогик тамойиллари, касбий компетентлиликни шакллантириш мезонлари ва компетентлиликни ривожлантирувчи мотивлар (моддий, ижтимоий, маънавий-ахлоқий, шахсий ёки хусусий), лисоний компетентлик мезонлари ва даражаларига кўра интеграцион ёндашувлар (компетентлик, фаолият, контекстли) мазмуни, модулли таълимда ўзга тилдаги касбий лексикани ўқитиш тузилмаси  юзасидан билдирилган таклиф ва хулосалардан А-1-057-рақамли “Олий таълим муассасалари талабаларини модулга ўқитишда педагогларни компетент тайёрлашнинг психологик-педагогик асослари” (2015-2017 й.й) мавзусидаги лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 10 мартдаги 02-07-684/04-сон  маълумотномаси). Мазкур лойиҳа бўлажак педагогларнинг касбий компететлигини модуллаштиришга доир тушунча ва билимларининг янада ривожлантиришга хизмат қилган;
модулли таълимда лисоний компетентлик унсурлари («Когнитив», «Хулқ-атвор», «Эмоционал») таркиби, ўқув машқларининг ташкилий босқичлари бўйича таснифига (лексик, матн билан ишлаш, шакли, жойи, ускунаси, вазифаси, фаолияти, усули) оид таклифларидан ПЗ-2014-0910185149-рақамли “Умумий ўрта таълим тизимида ўқувчиларнинг компетенцияларини шакллантиришга йўналтирилган таълим технологиялари” (2015-2017 й.й) мавзусидаги  амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 10 мартдаги 02-07-684/04-сон  маълумотномаси). Лойиҳани амалга оширилиши натижасида умумий ўрта таълим тизимида хорижий тилларни ўзлаштириш ва зарур бўлган компетенцияларини шакллантиришга йўналтирилган таълим технологиялари жорий этилган;
бўлажак ўқитувчиларга инглиз тилини ўргатишнинг илмий-услубий таъминоти, модулли ўқитиш технологияларини амалга оширишга тайёрлик тамойиллари (модуллик, ўқитиш мазмунини алоҳида элементларга ажратиш, динамиклик, фаолият, мослашувчанлик, истиқболни англаш, методик маслаҳат ва паритетнинг кўп томонламалиги), даражалари (таниш, қайтариш, ўзгартириш, ижодкорлик) ҳамда лисоний компетентликнинг когнитив узвий талабларига оид таклифлар “Олий таълим муассасалари талабаларини модулга ўқитишда педагогикларни компетент тайёрлашнинг психологик-педагогик асослари” мавзусидаги лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 10 мартдаги 02-07-684/04-сон  маълумотномаси). Натижада бўлажак ўқитувчиларни модулли ўқитиш технологиясини ривожлантириш имконияти оширилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish