Sayt test rejimida ishlamoqda

Хазратов  Фазлиддин Хикматовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Геоахборот тизимларидан фойдаланиб бўлажак география ўқитувчиларнинг касбий компетентлигини такомиллаштириш методикаси (география фани мисолида)», 13.00.02 – «Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (информатика) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.3.PhD/Ped1833.
Илмий раҳбар: Жўраев Ҳусниддин, педагогика фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, PhD.03/04.06.2020.Ped.70.02.
Расмий оппонентлар: Эргашева Гулрухсор Сурхонидиновна, педагогика фанлари доктори, профессор; Гайпова Роза Турсинбаевна, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак география ўқитувчиларининг касбий компетентлигини геоахборот тизимлар воситасида такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабалар касбий компетентлигини ривожлантиришда геоахборот тизимларидан фойдаланиш тафаккурининг теранлиги, танлаш, рефлексив каби дидактик имкониятлари картографик маълумотлар, электрон хариталар ва атласлар, географик маълумотларни алмашиш тизимларини когнитив интеграциялаш асосида такомиллаштирилган;
талабалар ахборот компетентлигини геоахборот тизимларининг функционал хусусиятлари асосида ривожлантириш воситалари мотивацион, мақсадга мувофиқлик, шахсий ва мазмунли-операцион компонентлари орқали аниқлаштирилган;
таълим жараёнига навигацион тизимларни киритиш орқали талабаларнинг касбий компетентлигини ривожлантириш ахборот-методик модели ва диагностик компонентлари фанлараро алоқадорлик тамойиллари асосида такомиллаштирилган;
география дарсларида ўқувчиларни ҳудудларнинг электрон харитасини яратишга ўргатишга доир ахборот технологиялари асосидаги картографик компетенцияларини шакллантириш методикаси  бўлажак география ўқитувчиларининг таълим жараёнини ташкил килишда замонавий ахборот коммуникацион технологиялардан фойдаланиш компетенцияларини ривожлантириш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқoт натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак география ўқитувчиларининг касбий компетентлигини ривожлантириш юзасидан ишлаб чиқилган назарий-методологик ва амалий таклифлар асосида:
талабаларнинг касбий компетентлигини ривожлантиришда геоахборот тизимларидан фойдаланишнинг кўп фикрлилик, танлаш, рефлексив каби дидактик имкониятлари картографик маълумотлар, электрон хариталар, географик маълумотларни алмашиш тизимлари орқали баҳолаш шакллари, компетенция кўрсаткичлари, баҳолаш усулларини ўзаро интеграциялаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлардан “AIF 2/20-Шахсга йўналтирилган инновацион технологиялар асосида техник йўналишлар бўйича малакали муҳандис кадрлар тайёрлаш ва ўқитувчилар малакасини ошириш сифатини яхшилаш” (2019-2021 йй.) мавзусидаги халқаро амалий тадқиқот лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги инновацияларни жорий қилиш ва технологиялар трансфери миллий офисининг 2022 йил 14 мартдаги 123-сон маълумотномаси). Натижада дастурий таълим воситалари асосида бўлажак география ўқитувчиларининг геоахборот тизимларига оид касбий компетенцияларини ривожлантириш имконини берган;
бўлажак география ўқитувчиларининг касбий компетентлигини ривожлантириш ҳамда касбий фаолиятга тайёрлашда дастурлаштирилган ўқув методик таъминот асосида ўқитиш методикаси ҳамда талабаларнинг касбий компетентлигини геоахборот тизимлари асосида ўқитиш модели: кўникма ва малакаларни шакллантириш ҳамда ўқитишни такомиллаштириш ташкилий тузилмаси компонентлари(мотивацион, мақсадга мувофиқлик, шахсий, мазмунли операцион) асосида  такомиллаштиришга доир таклифлардан “Тарих фанида инновациялар: технологиялар, моделлар ва методлар” ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 1 мартдаги 110-сон буйруғи, 110-127 рақамли гувоҳнома). Натижада бўлажак география ўқитувчиларининг техник ижодкорлик қобилиятларини ривожлантиришда геоахборот тизимлари ўқув-методик таъминотини яхшилашга, ўқитиш методикасини  такомиллаштириш имконини берган;
талабаларнинг SAS.Planeta муҳитидан фойдаланиш ҳамда таълим натижаларини баҳолаш самарадорлигини аниқлашга хизмат қилувчи “Геоахборот тизимларидан фойдаланиш”, “Геоахборот тизимлари ёрдамида эскиз лойиҳалар тайёрлаш” каби электрон манбаларидан фойдаланиш юзасидан дарс жараёнида фойдаланишга доир тавсиялари “Биг дата ва дата мининг” ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 31 майдаги № 237-сон буйруғи, 237-229 рақамли гувоҳнома). Натижада, бўлажак география ўқитувчиларининг SAS.Planeta муҳитидан фойдаланиш ҳамда таълим натижаларини баҳолаш самарадорлигини аниқлашга мўлжалланган ахборот-методик таъминоти такомиллаштириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish