Sayt test rejimida ishlamoqda

Нусратов Анвар Нематжоновичнинг
фалсафа доктори (РhD) диссертацияси ҳимояси хақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “ХVI-XVII асрларда Бухоро хонлигида таълим-тaрбия  ва педагогик  фикрлар тараққиёти”, 13.00.01–Педагогика назарияси. Педагогик  таълимотлар  тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.1.PhD/Ped1275.
Илмий тадқикот иши бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
Илмий раҳбар: Адизов Бахтиёр Рахмонович, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Ped.72.04.
Расмий оппонентлар: Шодиев Ризамат Давронович, педагогика фанлари доктори, профессор; Утебаев Тажибай Тилеумуратович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади XVI-XVII асрларда Бухоро хонлигидаги таълим-тарбия жараёни ва педагогик фикрлар тараққиётини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
XVI-XVII асрларда Бухоро хонлигидаги таълим-тарбия жараёни хусусий мактаб, мадраса, устоз-шогирд анъаналарига асосланган ўзаро алоқадорлик муносабатлари, баркамол инсонни шакллантириш концепцияларини яхлит интегратив идрок этиш ҳамда вариатив таълим шаклларини ўзида акс эттирувчи яхлит тизим асосида аниқлаштирилган;
Бухоро хонлигидаги таълим муассасаларида қўлланилган таълим-тарбиянинг индивидуал, гуруҳий, жамоавий шакллари, диалогик, мунозара, муаммоли ўқитиш методлари нарратив ва витаген таълим технологияларига асосланган ўқитиш услублари билан мазмунли ҳамда ташкилий-методик жиҳатдан аналогик тавсифга эга эканлиги аниқланган;
Бухоро хонлигида таълим-тарбия ва педагогик фикрлар тараққиёти моделининг ташкилий-дидактик компонентлари бинар, муаммоли, шарҳли маъруза, диспут, мунозара, спектакл кўринишидаги семинар, вебинар конференция, виртуал экскурсия каби аудиториядан ташқари  шакллари мавжудлиги далилланган;
ёш авлодни тарбиялашда аждодларимизнинг илмий педагогик  таълимоти мазмунидаги илғор фикр ва қарашларидан “устоз-шогирд” тизимининг самарадорлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. XVI-XVII асрларда Бухоро хонлигидаги таълим-тарбия жараёни ва педагогик фикрлар тараққиётига доир тадқиқот натижалари асосида:
XVI-XVII асрларда Бухоро хонлигидаги таълим-тарбия жараёнини хусусий мактаб, мадраса, устоз-шогирд анъанасига асосланган вариатив таълим шаклларини ўзида акс эттирувчи яхлит тизимга эга эканлиги тизимли-структур таҳлилга устуворлик бериш, Бухоро хонлигидаги таълим муассасаларида қўлланилган таълим-тарбиянинг индивидуал, гуруҳий, жамоавий шакллари, диалогик, мунозара, муаммоли ўқитиш методларини нарратив ва витаген таълим технологияларига мазмунли ва ташкилий-методик жиҳатдан аналогик тавсифга эга эканлигини аниқлаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан  педагогика таълим соҳаси бакалариат йўналишлари талабалари учун “Умумий педагогика” ўқув қўлланмасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 27 мартдаги 274-сон буйруғи, 274-016-рақамли гувоҳнома). Натижада, педагогика тарихи модулини ўқитишда бирламчи манбалардан фойдаланиш самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
Бухоро хонлигидаги таълим-тарбия  ва педагогик фикрлар тараққиётини ўрганиш  ва амалиётга татбиқ этиш моделининг ташкилий-дидактик компонентини бинар, муаммоли, шарҳли маъруза, диспут, мунозара, спектакл кўринишидаги семинар, вебинар конференция, виртуал экскурсия каби аудтиориядан ташқари иш шакллари интерфаол таълимга қўйиладиган технологик талабларни комплекс ҳисобга олиш орқали такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан педагогика таълим соҳаси бакалариат йўналишлари талабалари учун “Умумий педагогика” дарслигини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019  йил 4 октябрдаги 892-сон буйруғи, 892-004-рақамли гувоҳнома). Натижада, педагогика тарихини ўқитишда интерфаол таълим технологияларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга эришилган;
ёш авлодни баркамол инсон, юксак маънавий-ахлоқий салоҳият соҳиби этиб тарбиялашда аждодларимизнинг илғор фикр ва қарашларидан фойдаланишга доир бўлажак ўқитувчиларнинг методик компетентлигини аналитик тафаккурни ривожлантиришга хизмат қилувчи назарий ва амалий кўникмаларни интенсив шакллантириш механизмини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан педагогика таълим соҳаси бакалариат йўналишлари талабалари учун “Умумий педагогика” ўқув қўлланмасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 27 мартдаги 274-сон буйруғи, 274-016-рақамли гувоҳнома). Натижада, бўлажак ўқитувчиларда тарихий-педагогик тафаккурни ривожлантиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish