Sayt test rejimida ishlamoqda

Раҳмонов Баҳодир Собировичнинг
фан доктори (DSc) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Сейсмик-портлаш тўлқинлари ва уларнинг ер ости иншоотларга таъсирини табиий дала шароитида экспериментал  тадқиқ қилиш”, 01.02.04 – “Деформацияланувчан қаттиқ жисм механикаси” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.DSc/FM189 
Илмий маслаҳатчи: Сафаров Исмоил Иброҳимович, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро муҳандислик-технология институти ҳузуридаги илмий даража берувчи PhD.03/27.02.2021.FM.101.02 рақамли илмий кенгаш асосида ташкил этилган бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Исмайилов Кубаймурат – техника фанлари доктори, профессор; Мирзаев Иброҳим физика-математика фанлари доктори, профессор; Мавлонов Тўлқин Мавлонович – техника фанлари доктори, профессор; 
Етакчи ташкилот: Наманган муҳандислик-қурилиш институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади юпқа деворли цилиндрик ер ости иншоотини ер ости портлаш тўлқинларининг сейсмик таъсиридан фойдаланилган ҳолда, унинг сейсмик-зўриққан ҳолатини табиий экспериментал тадқиқ қилиш методологиясини ишлаб чиқиш ва ер ости портлаш тўлқинларининг сейсмик таъсиридан ушбу иншоотнинг сейсмик тебранишлари ва кучланиш деформация ҳолатига ҳамда уларнинг грунт муҳити билан бўладиган ўзаро таъсирини  тадқиқ қилишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сейсмик-портлаш тўлқинлари таъсирида ер ости юпқа деворли фазовий цилиндрик иншоотларда ҳосил бўладиган сейсмик зўриққанлик ҳолатини натуравий шароитда экспериментал тадқиқ қилиш методикаси ишлаб чиқилган;
сейсмик-портлаш тўлқинлари таъсиридан муҳит ҳаракати кинематик ва динамик параметрларини экспериментал аниқлаш услубиёти, алгоритми ва эмпирик формулалар ишлаб чиқилган;
натуравий шароитда, сейсмик-портлаш тўлқинлари таъсиридан юпқа деворли  цилиндрик  иншоотларда содир бўладиган сейсмик-эўриққанлик ҳолатини белгиловчи параметрлар аниқланган;
ер ости портлашлари натижасида вужудга келган сейсмик майдон зўриққанлик даражаси баҳоланган ҳамда муҳит динамик ҳолатини белгиловчи параметрлар аниқланган, эмпирик формулалар  ишлаб чиқилган;
муҳитда вужудга келган сейсмик майдонда жойлашган очиқ ва ёпиқ профилли цилиндрик иншоотларга майдон энергетик зўриққанлигининг таъсирини белгиловчи “редукцияланиш” коэффициенти ҳамда иншоот тебранма ҳаракат динамик параметрлари илк бора натуравий шароитда аниқланган, эмпирик  формулалар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қоратов “Джамансай-2” ва Жумуртов “Кеклик-тов” тош карьерларида олиб борилган ер ости саноат портлатишларининг сейсмик таъсирини натуравий-дала шароитида сейсмометрик-инструментал кузатув натижалари Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг тизимига кирувчи қуйидаги корхоналарда:
мураккаб рельефли худудларда бино ва иншоотларга сейсмик таъсирни баҳолашда муҳим бўлган ер ости портлашлари сейсмик таъсири интенсивлиги ҳамда грунт тебраниш даври (частота)ни  аниқлаш мақсадида ишлаб чиқилган эмпирик формулаларда ифодаланган  Жумуртов тош карьери грунт шароити, портлатиш усули ва пармалаш-портлатиш параметрларининг сейсмик интенсивликка таъсирини ифодаловчи  kv  ва nv  коэффициентларнинг мос равишда 470 ва 1,5 га тенг бўлиши, динамиклик коэффициентини аниқлаш услубиёти жорий қилинган (“Ўзшаҳарсозлик ЛИТИ” ДУК Қорақалпоғистон филиалининг 2020 йил 24 декабрдаги хати). Натижада биноларга таъсир интенсивлигидаги хатолик минимал бўлишига эришилган, сейсмик мустаҳкамлигидаги танқислик бартараф этилган, шикастланиши-бузилишига барҳам бериш имкони яратилган;
Қоратов карьери учун мураккаб рельеф шароитида сейсмик таъсир интенсивлиги орттирмаси ҳамда тўлқин динамик белгилари (тебраниш амплитудаси сўнишининг масофага боғлиқлик қонунияти  ва ҳ.к.)ни аниқлаш эмпирик формуласи ёрдамида сейсмик таъсир орттирмасидан ташқари, портловчи моддалар секинлатиш оптимал вақти 25мсек эканлиги топилган («DAYPLAST NUKUS» ОАЖ 29.04.2020 й. №38 хати). Натижада тош бўлак (парчалар)ининг учиш масофасини истисно қилган ҳолда мураккаб муҳандислик ҳисоблаш амалларисиз, оний ҳамда секинлаштирилган ер ости портлашларидан ҳавфсиз минимал масофаларни прогноз қилиш имконини берган. 
Тошкент кимё-технология институтида Давлат илмий техника дастурлари доирасида 2017-2020 йилларда бажарилган ОТ-Ф4-01 рақамли “Қовушқоқ суюқлик оқувчи кўпқатламли композит қувурлар эгри чизиқли бўлакларнинг ҳарорат ва динамик юкланишлар таъсирида чизиқли бўлмаган динамик кучланиш-деформация холатини ўрганиш усулларини ишлаб чиқиш ва назариясини ривожлантириш” мавзусидаги фундаментал лойиҳасида композит қувурлар эгри чизиқли бўлакларининг динамик юкланишлар таъсирида чизиқли бўлмаган динамик кучланиш-деформация холатини аниқлашда фойдаланилган (Ташкент кимё-технология институтининг 16.04.2022й., №1/04-990 хати). Натижада ночизиқли бўлган динамик кучланиш-деформация ҳолатини ҳисоблаш ва энергетик таҳлил қилишда қувур кинетик ҳамда потенциал энергияларининг майдони сўниш жараёнини белгиловчи коэффициентлар ёрдамида хавфли зоналарни ва тебранма ҳаракат амплитудаси билан частотаси орасидаги боғланишни аниқлаш имконини берган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish