Sayt test rejimida ishlamoqda

Хидиров Карим Имамназаровичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўсиш ва ривожланишдан қолган буқачаларни компенсациялаш хусусиятлари ва уларни парваришлаш усуллари”, 06.02.03 - Хусусий зоотехния. Чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш технологияси (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Qх393.
Илмий раҳбар: Рузиев Рахмонқул Истамович, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд Давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнолгияси университетининг Тошкент филиали, PhD.06/09.07.2020.Qx/V.117.01.
Расмий оппонентлар: Шаптаков Эркин Суюнович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори; Рахимов Мадамин Алижонович, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қумитаси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади гўшт маҳсулдорлиги, сифати ва гўшт учун интенсив технологиялар билан ўсиш ва ривожланишдан орқада қолган буқаларнинг компенсация қилиш қобилиятини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистон Республикаси шароитида илк маротаба юқори сифатли гўшт маҳсулоти олиш мақсадида бўқаларни интенсив озиқлантириш ва компенсацион қобилиятларини илмий асослари ишлаб чиқилган;
интенсив озиқлантириш натижасида симментал зотли 18 ойлик II гуруҳ буқачаларнинг мускуллар массаси 86,9 кг га оширилган бўлиб, I гуруҳ буқачаларига нисбатан 2,6 кг (3,1%), III гуруҳ буқачаларига нисбатан 14,1 кг (19,2%) юқори бўлган, генетик фарқланиши сабабли III гуруҳ буқачалар назорат гуруҳига нисбатан 11,5 кг (15,7%) паст кўрсаткичга эга бўлганлиги аниқланган;
гўшт таркибидаги қуруқ модданинг сувга нисбати гуруҳлар бўйича 0,35:1, 0,36:1, 0,34:1 нисбатда бўлиб, гўшт таркибидаги оқсил миқдори II гуруҳ буқачалари тенгқурлари бўлган I гуруҳга нисбатан 2,43% га, III гуруҳга нисбатан 5,23% га юқори бўлган; 
ўсиш ва ривожланишдан орқада қолган буқачаларни интенсив озиқлантириш натижасида ўстиришнинг рентабеллик даражаси I гуруҳда 17,6%, II гуруҳда 27,2%, III гуруҳда 13,6% га ошганлиги аниқланган;
симментал зотли II гуруҳ буқачаларидан юқори тирик вазн олинганлиги сабабли I гуруҳ буқачаларига нисбатан 2910,0 сўм (8,2%), III гуруҳга нисбатан 3506 сўм (9,9 %) таннархи кам бўлиб, II гуруҳ буқачаларидан тенгдошларига нисбатан мос равишда 1266,3 ва 1394,6 минг сўм кўпроқ соф фойда олинганлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўсиш ва ривожланишдан орқада қолган буқалар етиштиришнинг биологик ва технологик асосларини ўрганиш натижалари бўйича олиб борилган илмий-тадқиқот натижалари асосида:
Тошкент вилояти Оҳангарон тумани “Гулобод-мева” сабзаботчилик, мевачилик ва чорвачилик хўжалигида 33 бош ўсишдан қолган кам вазнли швиц зотли буқачаларда жорий этилган. Швиц зотига мансуб ўсишдан қолган буқачаларни ўзига хос ўстириш ва компенсация хусусиятларининг усуллари жорий этилган (Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш Давлат қўмитасининг 2021-йил 17-декабрдаги 02/23-438-сон маълумотномаси). Натижада ўстирилган ва бўрдоқиланган ҳар бир бош буқачадан 342,8 кг тирик вазн олиниб, 2935400 сўм соф фойда олинган ва жорий қилинган иш натижалари асосида тажрибадаги буқачаларнинг тенгқурларига нисбатан ўстириш рентабеллик даражаси 24,8 фоизга ошган;
 Сирдарё вилояти Сирдарё тумани Ўзбекистон-Британия қўшма корхонаси “INZIM-TEX” МЧЖ наслчилик хўжалигида ўсишдан қолган кам вазнли симментал зотли буқачаларида ўсишдан қолган буқачаларни ўзига хос ўстириш ва компенсация хусусиятларининг усуллари жорий этилган (Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш Давлат қўмитасининг 2021-йил 17-декабрдаги 02/23-438-сон маълумотномаси). Натижада 10-15% кам вазнли ҳар бир бош буқачалар тенгқурларига нисбатан олинган даромад 3342700 сўмни, 25-30% кам вазнли буқачалардан олинган даромад 144700 сўмни ташкил этган. Гуруҳлар бўйича иқтисодий самарадорлик 26,9 % ва 15,4 % га тенг бўлган;
Сирдарё вилояти Мирзабод тумани “Сардоба темир йўл агросаноат мажмуаси” УК наслчилик хўжалигида 38 бош ўсишдан қолган симментал зотли буқачаларда ўзига хос ўстириш ва компенсация хусусиятларининг усуллари жорий этилган (Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш Давлат қўмитасининг 2021 йил 17-декабрдаги 02/23-438-сон маълумотномаси). Натижада ҳар бир бош буқачадан қўшимча даромад 3172800 сўм бўлиб, иқтисодий самарадорлик ўртача 25,2% га тенг бўлган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish