Sayt test rejimida ishlamoqda

Каримов Улугбек Бегалиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўткир коронар синдромларни даволаш ва профилактикасини оптималлаштириш йўллари (клиник-эпидемиологик тадқиқотлар)» 14.00.43 – Профилактик тиббиёт (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Tib194.
Илмий раҳбар: Мамасолиев Нематжон Солиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Андижон давлат тиббиёт институти PhD.04/04.03.2022.Tib.95.02.
Расмий оппонентлар: Рустамова Мамлакат Тулябаевна, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Солиев Кодир Каримович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат тиббиёт институти.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга мувофиқ.
II. Тадқиқотнинг мақсади: махсус регистрни жорий этиш, шунингдек касалликнинг эпидемиологик ва клиник жиҳатларини аниқлаш орқали ўткир коронар синдромларни олдини олиш ва даволашни оптималлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Андижон шаҳри замонавий популяциясининг демографик ўзига хослигига боғлиқ ҳолда, ўткир коронар синдромлар тарқалишининг, Европа ва Россия регистрлари кўрсаткичларига нисбатан, миллий урф-одатлар ва географик жойлашиши сабабли қон-томир касалликларнинг ўртача 4-8 йилга минтақавий эпидемиологик ёшарганлиги аниқланган;
ўткир коронар синдромнинг клиник, демографик ва анамнестик хусусиятларига боғлиқ ҳолда, касалликнинг хавф стратификацияси маркерлари орасида айнан гиперхолестеринемия, оилада эрта ЮИК, артериал гипертензия, тана вазни индекси ва гиподинамиянинг Андижон шаҳри катталар популяциясида кенг тарқалганлиги сабабли прогностик маркер эканлиги аниқланган;
ўткир коронар синдром структурасидаги фактик минтақавий ўлим кўрсаткичлари беморларнинг ёши ва жинсига, миокарднинг шикастланиш турига ва юрак етишмовчилигининг оғирлигига, гемоглобин даражасига, шунингдек GRACE ва RECORD шкалалари қийматларига эпидемиологик боғлиқлиги аниқлаган;
ўткир коронар синдромнинг ривожланиш хавфи 18-44 ёш оралиғида эркакларда аёлларга нисбатан сезиларли даражада юқорилиги, ўрта ёш гуруҳида ушбу нисбатнинг тенглашиши ва кексалар орасида госпитал ўлим кўрсаткичининг ортгани холда аёлларда 3,9 маротаба яққол устунлиги Андижон шаҳри аҳолисининг яшаш тарзига боғлиқ эканлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўткир коронар синдромларни олдини олиш ва даволашни оптималлаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:  
ўткир коронар синдромларни олдини олиш ва даволашни оптималлаштириш бўйича тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган «Ўткир коронар синдромларни олдини олиш ва даволашни оптималлаштириш алгоритми ва дастури» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 29 мартдаги 08-09/8558-сон маълумотномаси). Таклиф этилган тавсиялар ўткир коронар синдромларнинг олдини олиш ва даволаш хусусиятларини тавсифлаш, ҳар бир ҳудуд ёки тиббиёт муассасаси учун камчиликларни аниқлаш, шунингдек, ўткир коронар синдромларни даволашни оптималлаштириш ва уларнинг эрта “сўнгги нуқталар” ини олдини олиш йўлларини аниқлашга имкон берган.
ўткир коронар синдромларнинг олдини олиш ва даволашни оптималлаштириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг ва Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Андижон филиалларига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 29 мартдаги 08-09/8558-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижаларининг амалиётга татбиқ этилиши ўткир коронар синдромларни эрта аниқлаш, асоратларини олдини олиш, беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш ва стационар даволаниш харажатларини камайтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish