Sayt test rejimida ishlamoqda

Сабирова Гулноза Садиковнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Мактаб ўқувчиларини Веб 2.0 технологиялари асосида нутқ фаолияти турларига ўқитишнинг лингводидактик асослари (инглиз тили)», 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:В2019.1.DSc/Ped100.
Илмий маслаҳатчи: Ахмедова Лайло Толибжановна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллар университети,  DSc.03/30.12.2019.Fil/Ped.27.01.
Расмий оппонентлар: Маматқулов Хуршид Абдурашидович, педагогика фанлари доктори, доцент; Джумабаева Жамила Шариповна, филология фанлари доктори, доцент; Рашидова Феруза Мусаевна, педагогика фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик
II.Тадқиқотнинг мақсади Веб-технологияларни қўллаш орқали мактаб ўқувчиларининг инглиз тилидаги нутқий компетенциясини шакллантириш концепциясини ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
умумтаълим мактаб инглиз тили ўқитувчисининг касбий Веб компетенциясини ривожлантирувчи ташкилий-педагогик тузилмаси мазмунига техник, педагогик, коммуникатив, рефлексив ва ижодий компонентларни киритиш орқали касбий Веб компетенция квалиметрияси такомиллаштирилган;
Веб 2.0 технологиялар асосида мактаб ўқувчиларининг чет тилидаги нутқий компетенциясини шакллантиришнинг методик модели реал мулоқот муҳитини тармоқли технологияларда тақдимот, аудио ва видео ҳисобот, ТВ шоу, мактаб газета лойиҳаларини яратиш орқали такомиллаштирилган;
Google classroom электрон платформаси базасида мактаб ўқувчиларининг чет тилидаги нутқий компетенциясини шакллантиришнинг методик таъминоти подкаст, вики, блог, Google forms технологияларни ахборот-йўналтирувчи, аналитик ва конструктив-ижодий вазифаларга интеграциялаш орқали такомиллаштирилган;
умумтаълим мактабларида инглиз тилини ўқитиш методикаси ўқувчиларнинг тинглаб тушуниш, ўқиш, гапириш ва ёзиш компетенцияларини блоглар, вики, подкастлар каби Веб 2.0 тармоқли технологиялар ёрдамида ривожлантиришга қаратилган дидактик ва методик материалларни киритиш орқали такомиллаштирилган;
техник, педагогик, коммуникатив, рефлексив ва ижодий компонентлардан иборат бўлган инглиз тили ўқитувчиларининг касбий Веб-компетенциясининг шаклланганлик даражаси СEFR даражалари асосида А (элементар билиш), В (мустақил билиш), С (эркин билиш) дескрипторларини ишлаб чиқиш орқали аниқланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мактаб ўқувчиларини Веб 2.0 технологиялари асосида нутқ фаолияти турларига ўқитиш борасида ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
умумтаълим мактаб инглиз тили ўқитувчисининг касбий Веб компетенциясини ривожлантирувчи ташкилий-педагогик тузилмаси мазмунига техник, педагогик, коммуникатив, рефлексив ва ижодий компонентларни киритиш орқали касбий Веб компетенция квалиметриясига оид хулосалардан Т.Н.Қори-Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот институтининг MUZ-2015-0908164325 рақамли “Умумтаълим мактаблари ўқувчиларини инглиз тилига ўқитишнинг коммуникатив-кумулятив усули негизидаги самарали технологиялари” амалий лойиҳасига жорий этилган (Т.Н.Қори-Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот институтининг 2021 йил 6 июлдаги 01/15-09/04 – сон маълумотномаси). Натижада таклиф этилган назорат-ташҳисловчи аппарат натижасида мактаб ўқувчиларининг чет тили нутқий компетенциясининг шаклланганлик даражасини аниқлашга хизмат қилган;
Веб 2.0 технологиялар асосида мактаб ўқувчиларининг чет тилидаги нутқий компетенциясини шакллантиришнинг методик моделига оид хулосалардан Т.Н.Қори-Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот институтининг ХТИ 2015-1 рақамли “Бошланғич синфларда чет тилларини ўқитишнинг самарали методикаларни яратиш ва жорий этиш” лойиҳасида фойдаланилган (Т.Н.Қори-Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот институтининг 2021 йил 6 июлдаги 01/15-09/05 – сон маълумотномаси). Натижада тадқиқотнинг ўқувчиларда ахборот-коммуникацион компетенциясини ўсишига хизмат қилган;
ахборот-йўналтирувчи, аналитик-бажарувчи ва конструктив-ижодий машқлар турларини босқичма-босқич бажарилишида GoogleClassroom электрон платформаси базасидаги мактаб ўқувчиларининг чет тилидаги нутқий компетенциясини шакллантириш бўйича машқлар тизими Тошкент шаҳри, Сирдарё, Фарғона ва Самарқанд вилоятларидаги умумтаълим мактабларида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими Вазирлигининг 2020 йил 25 декабрдаги 02-02/4-1686-сонли маълумотномаси). Ишлаб чиқилган машқлар тизимини жорий қилиш мактаб ўқувчиларида чет тили нутқий компетенцияни шакллантириш самарадорлигини оширишга хизмат қилган; 
А (элементар билиш), В (мустақил билиш), С (эркин билиш) даражаларига ажратилган, техник, педагогик, коммуникатив, рефлексив ва ижодий компонентлардан иборат бўлган инглиз тили ўқитувчисининг касбий Веб-компетенциясининг шаклланганлик  даражасининг  дескрипторлари Т.Н.Қори-Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот институтининг ХТИ 2015-1-рақамли “Бошланғич синфларда чет тилини ўқитиш бўйича самарали методикаларни  ишлаб чиқиш ва жорий этиш”  инновацион лойиҳасига жорий этилган (Т.Н.Қори-Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот институтининг 2021 йил 6 июлдаги 01/15-09/05 – сон маълумотномаси). Натижада инглиз тили ўқитувчиларида касбий Веб-компетенциялар шакллантирилиб, улар инглиз тилини ўқитиш жараёнига замонавий Интернет-технологияларини интеграция қилишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish