Sayt test rejimida ishlamoqda

Пўлатова Зулфия Абдуазизовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Модулли тизимда юридик йўналиш талабаларининг ёзув малакасини баҳолаш (В2 даражаси мисолида)”, 13.00.02 – Таълим-тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили) (педагогика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Ped987.
Илмий раҳбар: Боқиева Гуландом Ҳисамовна, филология  фанлари доктори, профессор 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети,  DSc.03/30.12.2019.Fil/Ped.27.01.
Расмий оппонентлар: Тўҳтасинов Илхом Мадаминович, педагогика фанлари доктори, профессор; Исроилова Дилдорахон Мухторовна, педагогика  фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади модулли тизимда юридик йўналиш талабаларига инглиз тилини ўқитишда уларнинг ёзув малакасини баҳолаш хусусиятларини такомиллаштиришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
модулли тизимда хорижий тил таълимининг педагогик, психологик ҳамда методологик асослари орқали рецептив (концентрация қилиш, фидбек, мотивация), репродуктив (индивидуаллаштириш, аутентик вазифалар бажариш) ва продуктив (субъектив, методик, креативлик) кўникмаларни интегратив шаклда ўқитиш ва баҳолашнинг  интенсификациялашган модели ишлаб чиқилган;
фидбекнинг объективлик, эффективлик ҳамда шаффофлик тамойилларининг имплицит, эксплицит ва мета-лингвистик шакллари хусусиятлари ҳамда юридик йўналиш талабаларининг ёзув малакасини баҳолашда инструментал мотивацион омил сифатида хизмат қилувчи ипсатив (шахсий камчиликларни солиштириш, ўз-ўзи билан рақобатлашиш) баҳолаш усули интеграциясига асосланган конструктив фидбек бериш мазмунининг тавсифи рефлектив-баҳолаш комплекси сифатида такомиллаштирилган;
юриспруденция йўналиши талабаларига чет тили ўқитишда таълим мазмунига мутахассислик соҳасига оид мавзулар шаклида киритилган ёзма нутқий топшириқлар, хусусан хат, хабар (расмий ва норасмий), махсус маълумотлар (резюме, тақриз), эссе (соҳага оид баён ва иншолар), илмий ишлар (битирув малакавий иш, мақолалар)ни баҳолаш рубрикаси дидактик ва ўқув жараёнини ташкил қилишнинг самарадорлик кўрсаткичлари асосида ишлаб чиқилган “топшириқларни бажарилиши ва таҳлил қилинганлиги” индикаторини доминант омил сифатида бириктириш орқали такомиллаштирилган;
модулли тизимда юридик йўналиш талабаларининг чет тилини ўзлаштиришда мустақил мулоқот (В2) даражасида белгиланган ёзув малакасини ривожлантиришнинг самарадорлик даражасини белгиловчи мезонлар (мақсадга эришиш, мувофиқлик, уйғунлик, боғлиқлик ва луғат бойлиги) дифференциал тафовут, тадрижийлик ва контекстуаллик тамойиллари асосида такомиллаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз тилини ўқитишда талабалар кўникма ва малакаларини баҳолаш хусусиятлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
модулли тизимда хорижий тил таълимининг педагогик, психологик ҳамда методологик асосларининг вариатив таҳлили орқали рецептив, репродуктив ва продуктив кўникмаларни интегратив шаклда ўқитиш ва баҳолашнинг  интенсификациялашган моделига оид натижалардан Андижон давлат университетининг ОТ-Ф1-18 – «Оммавий лисоний маданиятни шакллантириш методлари ва методологиясини ишлаб чиқиш» номли фундаментал лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2021 йил 30 мартдаги 03-15/1724-сон маълумотномаси). Натижада самарадорлик ва улар асосида ишлаб чиқилган тавсияларнинг амалиётга татбиқ этилиши юзасидан эришилган ижобий натижалар амалий лойиҳа доирасида ўз аксини топган;
фидбекнинг объективлик, эффективлик хамда шаффофлик тамойилларининг имплицит, эксплицит ва мета-лингвистик шакллари хусусиятлари ҳамда юридик йўналиш талабаларининг ёзув малакасини баҳолашда инструментал мотивацион омил сифатида хизмат қилувчи ипсатив (шахсий камчиликларни солиштириш, ўз-ўзи билан рақобатлашиш) баҳолаш усули интеграциясига асосланган конструктив фидбек бериш мазмунининг тавсифи рефлектив-баҳолаш комплексига оид хулосалардан юридик таълим йўналиши талабаларининг инглиз тилини баҳолаш ҳусусиятлари ҳамда соҳа вакилларининг касбий эҳтиёжларидан келиб чиқиб шакллантирилган баҳолаш мезонлари ва улар асосида фидбек бериш тартибидан “Тил ўргатиш” кафедрасининг “Юридик хорижий тил” модуль папкасининг ўқитиш мазмуни ҳамда баҳолаш мезонларини бойитишда такомиллаштиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратураси академиясининг 2021 йил 31 майдаги 30/5а-21-1078-сон маълумотномаси). Натижада мазкур модуль ўқув курсини ўқитиш мазмуни, тингловчиларнинг инглиз тили малака ва кўникмаларини баҳолаш тартибини такомиллаштиришга қаратилган методик тавсиялар билан бойитилган;
юриспруденция йўналиши талабаларига чет тили ўқитишда таълим мазмунига мутахассислик соҳасига оид мавзулар шаклида киритилган ёзма нутқий топшириқлар: хат, хабар (расмий ва норасмий), махсус маълумотлар (резюме, тақриз), эссе (соҳага оид баён ва иншолар), илмий ишлар (битирув малакавий иш, мақолалар)ни баҳолаш рубрикаси дидактик ва ўқув жараёнини ташкил қилишнинг самарадорлик кўрсаткичлари таҳлилига оид хулосалардан Ўзбекистон тарихи Давлат музейида кўргазма, музей-дарс, саёҳат-дарс, театр-дарс кабиларни ташкил этиш орқали талабаларнинг тил кўникма ва малакаларини такомиллаштиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2021 йил 6 октябридаги 05-12-01-4447-сон маълумотномаси). Натижада, ишлаб чиқилган тавсиялар музей методик-дидактик таъминотини такомиллаштиришга хизмат қилган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish