Sayt test rejimida ishlamoqda

Курбанова Мунаввар Эсоналиевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бадиий таржимада муаллиф услуби масаласи (У. Шекспир трагедиялари мисолида)», 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (инглиз тили) (филология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.1.PhD/Fil749.
Илмий раҳбар: Умарова Маҳлиё Юнусовна, филология фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллар университети,  DSc.03/30.12.2019.Fil/Ped.27.01.
Расмий оппонентлар: Содиқов Зоҳиджон Ёқубович, филология фанлари доктори, доцент; Асқарова Шахноза Камолиддиновна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент. 
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади чоғиштирма аспектда Шекспир трагедиялари мисолида бадиий таржимада “муаллиф услуби”ни очиб беришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
таржимада муаллиф услубини етказишда учрайдиган таржимани эркин талқин қилиш, таржима меъёрларини бузиш, таржима матнида хронологик адаптациянинг бузилиши, асарнинг миллий-маданий жиҳатларини адаптация қилиш, шакл ва мазмун номутаносиблиги каби концептуал хатоларни аниқлаш орқали  муаллиф услубини сақлашга қаратилган таржима сифатини баҳолаш мезонлари такомиллаштирилган;
Шекспир трагедияларини тарихий-адабий таҳлили ва муаллиф асарларининг услубий белгиларини ажратиш орқали муаллиф услубини етказишда эстетик ва лингво-стилистик хусусиятларнинг шахсий лисоний тасвирни шакллантириш омили эканлиги исботланган;  
Шекспир асарларининг ўзбек тилидаги таржималарида услубий белгиларнинг сақлаб қолинганлик даражасини грамматик, лексик-семантик, лингво-стилистик ҳамда эстетик сатҳларда очиб бериш орқали бадиий таржимада муаллиф услуби бўйича умумфилологик ёндашувлар ишлаб чиқилган;
Шекспир услубидаги тил воситаларининг тизимли ва структуравий яхлитлиги, унинг образ яратиш маҳорати, муаллиф асарларидаги образларнинг ўзбек тили таржима вариантидаги талқин жиҳатлари билан боғлиқ тил ва маданиятга хос аслият матнидаги образлар муқобилларининг қайта яратилишида таржимон-шоирнинг услубий таъсири исботланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бадиий таржимада муаллиф услубини таҳлил қилиш бўйича ишлаб чиқилган назарий ва амалий натижалар асосида: 
таржимада муаллиф услубини етказишда учрайдиган  таржимани эркин талқин қилиш,  таржима меъёрларини бузиш, таржима матнида хронологик адаптациянинг бузилиши,  асарнинг миллий-маданий жиҳатларини адаптация қилиш, шакл ва мазмун номутаносиблиги каби концептуал хатоларни аниқлаш орқали  муаллиф услубини сақлашга қаратилган таржима сифатини баҳолаш мезонларига доир хулосалардан Самарқанд давлат чет тиллари институти “Internationalization and Modernization of Education and Processes in the Higher Education of Uzbekistan” номли фундаментал лойиҳа доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 27 апрелдаги 933/30.02.01-сон маълумотномаси). Натижада Шекспир асарларининг ўзбек тилига таржима қилишда соҳавий терминшунослик, луғатшунослик ва халқаро маълумот алмашинуви тизими самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
Шекспир трагедияларини тарихий-адабий таҳлили ва муаллиф асарларининг услубий белгиларини ажратиш орқали муаллиф услубини етказишда эстетик ва лингво-стилистик хусусиятларнинг шахсий лисоний тасвирни шакллантириш омиллларига оид илмий-назарий хулосаларидан Андижон давлат университетининг «Оммавий лисоний маданиятни шакллантириш методлари ва методологиясини ишлаб чиқиш» мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 15 апрелдаги ОТ-Ф1-18-сон маълумотномаси). Натижада бадиий таржимада муаллиф услуби бўйича умумфилологик назарий ва амалий ёндашув тамойиллари ишлаб чиқилган;
Шекспир асарларининг ўзбек тилидаги таржималарида услубий белгиларнинг сақлаб қолинганлик даражасини грамматик, лексик-семантик, лингво-стилистик ҳамда эстетик сатҳларда очиб бериш орқали бадиий таржимада муаллиф услуби бўйича умумфилологик назарий ва амалий ёндашув тамойилларига оид илмий-назарий маълумотлардан Ўзбекистон Республикаси Инновацион Ривожланиш Вазирлигининг «Ўзбек ва инглиз тилларининг электрон инсон қиёфаси, феъл-атвори, табиат ва миллий тимсоллар тасвири поэтик луғатини яратиш» номли инновацион лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2021 йил 6 мартдаги ИОТ201942сон маълумотномаси). Натижада Шекспир трагедиявий асарларининг услубий белгиларини ажратган ҳолда тарихий-адабий ва лингвистик таҳлил этишга хизмат қилган;
Шекспир услубидаги тил воситаларининг тизимли ва структуравий яхлитлиги, унинг образ яратиш маҳорати, муаллиф асарларидаги образларнинг ўзбек тили таржима вариантидаги талқини жиҳатлари билан боғлиқ тил ва маданиятга хос аслият матнидаги образлар муқобилларини қайта яратилишида таржимон-шоирнинг услубий таъсирига оид хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Маданият Вазирлигининг «Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури»нинг 35-банди доирасида келтирилган вазифаларни амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2021 йил 26 мартдаги 0112011625сон маълумотномаси). Натижада Шекспир асарларининг ўзбек тили таржималарида услубий белгиларнинг ютуқ ва камчиликлар далилланганлигига оид илмий натижалари баёни китобхонлик маданиятини оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish