Sayt test rejimida ishlamoqda

Шамсиева Барнохон Бахромходжаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи: “Таржима матни маданият трансфери сифатида (Нацумэ Сосэкининг “Қалб” асари асосида)”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Fil1312.
Илмий раҳбар: Рихсиева Гулчеҳра Шовкатовна, филология фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат шарқшунослик университети, DSc.03/30.2019.Fil/Таr.21.01.
Расмий оппонентлар: Усмонова Шоира Рустамовна, филология фанлари доктори, профессор; Гафурова Хакима Шавкатовна, филология фанлари номзоди, доцент. 
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади япон тилидан ўзбек тилига таржима қилинган бадиий матнларда маданият трансферининг акс этиши муаммосини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
матн таржимасининг лингвомаданиятшуносликдаги ўрни ва асос бўлган маданият элементларининг таржима қилинган асар маданияти томонидан қабул қилиниши, уни янги маданиятда қурилгани, қабул қилувчи маданиятга мослашиши каби вазифалари асосланиб,  таржима асарларида руҳият трансфери экспрессив-эмоционалликни юзага чиқарувчи восита вазифасини бажариши исботланган;
таржима матнида маданият трансферининг акс этиши “натижа” сифатида баҳоланиб, таржимада бирликлар таҳлилига оид маданий силжиш, маданиятга мослашиш каби ёндашувлар аниқланган;
аслиятдаги сўзга хос маданий сема таржима натижасида янги тушунча сифатида қабул қилиниши ва шу асосда матнда янги маъно касб этиши аниқланган, таржима матнида моддий маданият трансфери содир бўлганда шакл ҳақидаги тушунчалар билан бирга, маъно ҳақидаги тасаввур ҳам ўзгариши кузатилиши далилланган;
таржима матнида миллат дунёқараши, оламни қай тарзда идрок этиши, ассоциатив тафаккури, эътиқоди, миллий-маданий қарашлари кабиларнинг ифода этилиши маданият трансферини намоён қилувчи омиллар сифатида аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек тилида модал маъно ифодаловчи кўмакчи феъллар ва уларнинг корейс тилида ифодаланишини тадқиқи юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
миллий-маданий семали сўзлар, фразеологизмлар таржимаси, бадиий таржимада сўз танлаш масалалари билан боғлиқ фикр-мулоҳаза, хулосалардан япон филологияси, таржима назарияси ва амалиёти йўналиши талабалари учун тузилган “Япон тили 1” дарслигининг назарий ҳамда амалий қисмларида миллий хосланган сўзларни япон тилида ифодалаш масаласини ёритишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2017 йил 24 августдаги 603-сон буйруғи). Натижада ушбу дарслик миллий-маданий семали бирликлар маъносини тўғри етказиб бериш, тушунтириш, таржима қилишга доир билимлар бойитилган;
лингвомаданиятшуносликка оид таянч бирликлар, хусусан, терминлардан ПФ-201912258 – “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус ва инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” амалий лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2022 йил 22 февральдаги 04/1-333-сон маълумотномаси). Натижада ушбу электрон платформа лингвомаданиятшуносликка оид терминлар билан бойитилган;
бадиий матнни таржима қилишда миллий-маданий семали бирликларнинг ўзга маданият майдонига кўчиши, трансфер натижасида бу сўзларнинг тил эгаларида ҳосил бўладиган ассоциатив маънолари ҳақидаги таҳлилий фикр ва назарий хулосалардан “Маданият ва маърифат” телеканали томонидан эфирга узатилган “Башарият сиймолари” кўрсатуви сценарийларида фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадио-компаниясининг 2021 йил 18 майдаги 01-16/107-сон маълумотномаси). Натижада ушбу телекўрсатув учун тайёрланган материаллар мазмуни янада мукаммаллашган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish