Sayt test rejimida ishlamoqda

Эшонқулов Шерзод Умматович
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
“Электрон таълим муҳитида талабаларнинг лойиҳалаш компетентлигини ривожлантириш”, 13.00.06 – Электрон таълим назарияси ва методикаси (педагогика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.PhD/Ped2935.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Исянов Равил Геннадьевич, педагогика фанлари номзоди, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSс.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Карлыбаева Гулжахан Ермекбаевна, педагогика фанлари доктори, доцент; Каюмова Насиба Ашуровна, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади электрон таълим муҳитида бўлажак муҳандисларнинг лойиҳалаш компетентлигини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан  иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
бўлажак муҳандисларнинг лойиҳалаш компетентлиги очиқ ҳамда интерфаол мулоқотни таъминловчи электрон таълим муҳитининг таркибий-функционал, контентли, технологик ва коммуникацион компонентларига булутли технологияларни қўллаш, вариацион ҳамда хусусийликдан умумийликка мослаштиришга қаратилган ривожлантирувчи индивидуал топшириқларни киритиш асосида такомиллаштирилган; 
бўлажак муҳандисларни лойиҳалаш фаолиятига тайёргарлиги шахсий хусусиятлари, бошланғич тайёргарлик даражаси, лойиҳалаш компетентлигини шакллантириш жараёнини индивидуаллаштиришга имкон берувчи фасилитацион таъсир траекториясини ўзгарган шароитларга  касбга йўналтирувчи-адаптив мослаштириш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак муҳандисларнинг лойиҳалаш компетентлиги муаммоли-модулли ва фреймли педагогик технологиялар кооперация, коллаборация ва рефлексия конструктивлиги даражасини фараз ҳамда вазифаларга муштараклигини технологик жараёнлар контекстида аниқлаш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак муҳандисларнинг лойиҳалаш компетентли фанлараро горизонтал, вертикал интеграцион ташкилий-бошқарув ҳамда педагогик касбий фаолият турларига тренаж тайёргарликни ривожлантиришга йўналтирилган инновацион таълим технологияларини қўллаш ва дидактик мобил иловаларига вариатив иерархик уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Электрон таълим муҳитида бўлажак муҳандисларнинг лойиҳалаш компетентлигини ривожлантириш бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари асосида:
бўлажак муҳандисларнинг лойиҳалаш компетентлиги очиқ ҳамда интерфаол мулоқотни таъминловчи электрон таълим муҳитининг таркибий-функционал, контентли, технологик ва коммуникацион компонентларига булутли технологияларни қўллаш, вариацион ҳамда хусусийликдан умумийликка мослаштирилган индивидуал топшириқларни киритиш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар асосида “Қурилишда ахборот технологиялари” номли дарслик ишлаб чиқилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 14 августдаги 418-сон буйруғи билан берилган 418-366-сонли нашр рухсатномаси). Натижада, бўлажак муҳандисларни касбий фаолиятга тайёрлаш, талабалар лойиҳалаш компетентлигини ривожлантириш имконини яратган;
бўлажак муҳандисларни лойиҳалаш фаолиятига тайёргарлиги шахсий хусусиятлари, бошланғич тайёргарлик даражаси, лойиҳалаш компетентлигини шакллантириш жараёнини индивидуаллаштиришга имкон берувчи фасилитацион таъсир траекториясини ўзгарган шароитларга адаптив мослаштириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар ПЗ-2017927124-рақамли “Таълим муассасаларида ҳамкорлик педагогикаси асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” номли амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университениниг 2021 йил 28 сентябрдаги 02-07-2637-сон маълумотномаси). Натижада олий таълим тизимида бўлажак муҳандисларнинг лойиҳалаш компетентлигини ривожлантиришни амалга оширишнинг методик шарт-шароитларини аниқлаш имкони оширилган; 
бўлажак муҳандисларнинг лойиҳалаш компетентлиги муаммоли-модулли ва фреймли педагогик технологиялар кооперация, коллаборация ва рефлексия конструктивлиги даражасини фараз ҳамда вазифаларга муштараклиги, мослигини технологик жараёнлар контекстида аниқлаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар асосида “Қурилишда ахборот технологиялари” номли дарслик ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 14 августдаги 418-сон буйруғи билан берилган 418-366-сонли нашр рухсатсномаси). Натижада, бўлажак муҳандисларда лойиҳалаш компетентлигини ривожлантиришни муаммоли-модулли ва фреймли технологиялардан фойдаланиш методикасини такомиллаштириш имкони яратилган.
бўлажак муҳандисларнинг лойиҳалаш компетентли фанлараро горизонтал, вертикал интеграцион ташкилий-бошқарув ҳамда педагогик касбий фаолият турларига тренаж тайёргарликни ривожлантиришга йўналтирилган инновацион таълим технологияларини қўллаш ва дидактик мобил иловаларига вариатив иерархик уйғунлаштириш асосида такомиллаштиришга доир тавсиялар асосида “Қурилишда ахборот технологиялари” номли дарслик ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 14 августдаги 418-сон буйруғи билан берилган 418-366-сонли нашр рухсатномаси). Натижада электрон таълим муҳитида талабаларнинг лойиҳалаш компетентлигини ривожлантириш самарадорли ошган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish