Sayt test rejimida ishlamoqda

Хўжамкелдиев Ғафур Султон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўрта масофага югурувчи спортчиларнинг йиллик тайёргарлик машғулотлар жараёнларида тикловчи воситалардан фойдаланиш самарадорлиги”, 13.00.04 – Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Ped2036.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, DSc.03/30.12. 2019.Ped 28.01.
Илмий раҳбар: Олимов Мухсинбек Сотволдиевич, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Расмий оппонентлар: Алламуратов Шухратилла Иноятович биология фанлари доктори, доцент; Абдуллаев Мехриддин Жунайдуллоевич педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади йиллик тайёргарлик машғулотлари ва мусобақа жараёнларида ўрта масофаларга югурувчиларни тикловчи воситалар ёрдамида иш қобилиятини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
машғулот юкламаларини бажаришда ўрта масофага югурувчилар организмида юзага келадиган чарчоқ ҳолатини инобатга олиб тикловчи релаксацион машқларни (елка камари ва бўйин мушаклари, қўл мушаклари, оёқнинг сон мушаклари ҳамда болдир мушаклари учун машқлар мажмуаси) ётган ҳолда такрорий, дам олиш оралиқли усулларини қўллаш орқали кейинги машғулотларга тайёрлаш имкониятлари кенгайтирилган;
мусобақанинг дастлабки, ярим финал ва финал босқичлари оралиғида “Сomfort plus DМ-2100” ускунаси ёрдамида бериладиган электроимпульслар таъсирида ўрта масофага югурувчиларнинг тана мушакларини бўшаштириш ва таранглаштириш натижасида мушак ҳужайраларидаги энергия алмашинувини жадаллаштириш эвазига организмни кейинги юкламага фаол тикланиш имкониятлари такомиллаштирилган;
ўрта масофага югурувчиларни индивидуал жисмоний ва функционал тайёргарлиги бўйича машқлар орасидаги дам олиш оралиқ вақт нисбатларини босиб ўтган масофаси бўйича тўлиқ, қаттиқ, экстремал интервалларни ҳаракатнинг асосий актини ўзгартирмаган ҳолда қўллаш ҳисобига организмнинг кейинги машққа тиклаш имкониятлари оширилган;
тайёргарликнинг ўтиш даврида машғулот ва мусобақа жараёнларида ўрта масофага югурувчиларда юзага келадиган чарчоқ босқичларини инобатга олиб, сузиш воситалари орқали нафас машқлари, ўпканинг тириклик сиғими, мускулларни чўзиш ва велоспорт воситаларини юрак мушакларини зўриқишга алмашинувчи характерда бўлган юкламада бир тартибнинг ўзида кўп маротаба такрорлаш ҳисобига тромблар ва варикоз шаклланиши хавфини камайтириш имконияти такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Спорт ихтисослашув гуруҳи ўрта масофага югурувчиларининг машғулоти жараёнида ва мусобақа фаолиятида қўлланилган тикловчи воситаларни қўллаш бўйича тадқиқотлар давомида олинган илмий натижалар асосида:
машғулот юкламаларини бажаришда организмда юзага келадиган чарчоқ ҳолатини инобатга олиб тикловчи релаксацион машқларни ётган ҳолда такрорий дам олиш оралиқли усулида қўллаш орқали кейинги машғулотларга тайёрлаш бўйича таклифлар «Яккакураш, координацион ва циклик спорт турлари (Енгил атлетика)» номли дарсликнинг мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 28 июндаги 434-сон буйруғига асосан 434-316 рақамли гувоҳнома). Натижада спортчиларнинг жисмоний ривожланганлик кўрсаткичлари бўйича кўкрак қафаси айланаси нафас олганда 2,91 % га, кўкрак қафаси кенглиги нафас чиқарганда 2,74 % га, кўкрак қафаси кенглиги тинч ҳолатда 2,37 % га, сон айланаси 3,21 % га ва болдир айланаси 1,64 % га ўсиши кузатилган;
ўрта масофага югурувчиларни мусобақа жараёнида дастлабки босқич, ярим финал ва финал босқичлари оралиғида “Сomfort plus DМ-2100” ускунаси ёрдамида тана мушаклари учун бериладиган электроимпульслар таъсирини бўшаштириш ва таранглаштиришга қаратилган переферик тикловчи органлар ҳужайраларида энергия алмашинувини тартибга солиш эвазига организмни кейинги ҳолат учун тезроқ тиклаш имкониятларини такомиллаштириш юзасидан таклиф ва тавсиялар Енгил атлетика бўйича Республика олий спорт маҳорати мактабига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлигининг 2021 йил 16 ноябрдаги 04-17-02/10577-сон маълумотномаси). Натижада ўрта масофага югурувчиларнинг махсус жисмоний тайёргарлиги бўйича 400 м.га югуришда 1,21 % га, 600 м.га югуришда 3,81 % га, 800 м. га югуришда 3,69 % га, 1000 м.га югуришда 6,17 % га ва ЖТУСда 31,41 % га ўсиши кузатилган;
ўрта масофага югурувчи спортчиларни индивидуал жисмоний ва функционал тайёргарлиги бўйича машқлар орасидаги дам олиш оралиқ вақт нисбатларини босиб ўтган масофаси бўйича тўлиқ, қаттиқ, экстримал интервалларни ҳаракатнинг асосий актини ўзгартирмаган ҳолда қўллаш ҳисобига организмнинг кейинги машқга тиклаш бўйича таклиф ва тавсиялар «Енгил атлетикани ўргатиш методикаси» номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 31 майдаги 437-сон буйруғига асосан 437-297 рақамли гувоҳнома). Натижада эса спортчиларнинг умумий жисмоний тайёргарлиги бўйича 100 м. га югуришда 0,49 % га, 3000 м.га югуришда 9,34 % га ва Ж3ҲС 33,20 % га ўсиши кузатилган;
ўтиш даврида машғулот ва мусобақа жараёнида юзага келадиган чарчоқ босқичларини инобатга олиб сузиш воситалари орқали нафас машқлари, ўпканинг тириклик сиғими, мускулларни чўзиш ва велоспорт воситаларини юрак мушакларини зўриқишга алмашинувчи ҳарактерда бўлган юкламада бир тартибнинг ўзида кўп маротаба такрорлаш ҳисобига тромблар ва варикоз шаклланиши хавфини камайтириш имкониятини ошириш бўйича таклифлар Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳри 1-сон болалар-ўсмирлар спорт мактабига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлигининг 2021 йил 16 ноябрдаги 04-17-02/10577-сон маълумотномаси). Тадқиқот якунида спортчиларнинг организмини тикланиш ҳолатини тузилиши машғулот бошида 4,33 % га, чигал ёзди машқлардан кейин 9,40 % га, асосий қисмдан кейин 5,57 % га, машғулотдан кейин 10,52 % га ўсиши кузатилган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish