Sayt test rejimida ishlamoqda

Халилова Рухсора Рауповнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Виртуал коммуникатив майдонда нутқий дискурснинг социомаданий ва прагматик   хусусиятлари”, 10.00.01 - Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/Fil1728.
Илмий раҳбар: Тоирова Гули Ибрагимовна, филология фанлари  доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса: Бухоро давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/25.08.2021.Fil.01.16.
Расмий оппонентлар: Каримов Суюн Амирович, филология фанлари доктори, профессор; Саодат Худойбердиевна Муҳамедова, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот:  Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади виртуал коммуникатив майдонда ўзбек нутқий дискурснинг хусусиятларини, уларнинг лингвокультрологик ва социопрагмалингвистик жиҳатларини очиб беришдан иборат.  
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги. 
виртуал коммуникатив майдондаги дискурснинг оммавий (бутун дунё билан алоқа), ички шахсий (фойдаланувчи ва компьютер ўртасидаги алоқа) ва гуруҳли мулоқот кўринишларида ўзбекларга хос саломлашиш, хайрлашиш, мурожаат, илтимос, миннатдорчилик каби лисоний ва кулгич (смайл) каби нолисоний омиллар билан биргаликда воқеланиши далилланган;
виртуал коммуникатив майдондаги ўзбекона лисоний бирликларнинг   ижтимоий  мақомига,  ёшига,  бир - бирини яхши  танишига,  дўстоналик  муносабати  даражасига,  қариндошлик  даражасига,  жинсий фарқига, суҳбат мавзусига кўра   лексик-семантик, содда, қўшма, такрор ёки жуфт каби синтактик-структур, ижобий ёки салбий муносабат ифодаловчи коммуникатив-прагматик хусусиятлари исботланган;
ёзма электрон коммуникация восита (ЁЭКВ) тилининг оғзаки ва ёзма хусусиятларини ўзида бирлаштирган тил сифатида “гибрид тил”  эканлиги асослаб берилган;
компьютер суҳбатлар семиотикасида саломлашиш, хайрлашиш, мурожаат, илтимос, миннатдорчилик каби ўзбекона миллий этикетлар аниқланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Виртуал коммуникатив майдонда нутқий дискурснинг социомаданий ва прагматик  хусусиятларини аниқлаш жараёнида эришилган илмий натижалар асосида:
виртуал коммуникатив майдондаги дискурснинг оммавий (бутун дунё билан алоқа), ички шахсий (фойдаланувчи ва компьютер ўртасидаги алоқа) ва гуруҳли мулоқот кўринишлари, ўзбекона лисоний ва нолисоний омиллар билан биргаликда воқеланиши каби хулосалардан Ф1-ФА-0-13229-рақамли «Ҳозирги қорақалпоқ тилида функционал сўз ясалиши» номли фундаментал лойиҳада (2012-2016) фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2021 йил 10 сентябрдаги 232/1-сон маълумотномаси ва 2021 йил 21 декабрдаги 398/1-сон далолатномаси). Натижада, электрон мулоқот воситаси сифатида ўзбекона чатларни асослаш бўйича хулосалар чиқаришга эришилган;
ёзма электрон коммуникация воситаси (ЁЭКВ) тили оғзаки ва ёзма хусусиятларини ўзида бирлаштирган тил сифатида «гибрид тил»  эканлиги ҳақидаги назарий хулосалардан Ф1-ФА-0-13229-рақамли «Ҳозирги қорақалпоқ тилида функционал сўз ясалиши» номли фундаментал лойиҳада (2012-2016) фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2021 йил 10 сентябрдаги 232/1-сон маълу-мотномаси ва 2021 йил 21 декабрдаги 398/1-сон далолатномаси). Натижада, интернет сайтларидан матнлар, диалогик кетма-кетликлар социо-маданий ва ўзбекона миллий-прагматик   жиҳатларнинг воқеланиши билан боғлиқлиги асосланган;
виртуал коммуникатив майдондаги ўзбекона лисоний бирликларнинг лексик-семантик,  синтактик-структур ва коммуникатив-прагматик хусусиятлари ҳақидаги назарий хулосалардан АМ-FZ-201908172-рақамли «Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш» номли фундаментал лойиҳада (2020-2023) фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус вазрлиги А.Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2021 йил 30 ноябрдаги 04/1-2375-сон маълумотномаси). Натижада, электрон мулоқот воситаси сифатида ўзбекча чатларни асослаш бўйича хулосалар чиқаришга эришилган;
компьютер суҳбатлари семиотикасида ўзбекона психолингвистик ва ижтимоий-маданий таҳлиллар каби илмий қарашлардан «Бухоро» телерадиоканалининг «Ассалом, Бухоро», «Махсус репортаж»,«Келажакка имконият», «Ёшлар вақти», «Адабий муҳит», «Саккизинчи мўжиза» кўрсатувларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2022 йил 25 январдаги 1/13-сон маълумотномаси). Натижада, виртуал коммуникатив майдон матнларининг ўзбек миллитига хос психолингвистик ва ижтимоий-маданий хусусиятлари ҳақидаги маълумотлар телерадиоканал ижодий жамоасининг мавзу доирасида чуқурроқ мулоҳаза юритиши учун замин яратган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish