Кушаев Умиджон Рахимовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Жаҳон динларида бағрикенглик ғояларининг уйғунлиги», 07.00.04–Диншунослик (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.DSc/Fal3.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент ислом университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент ислом университети, DSc.27.06.2017.Tar/F/Fil.14.01.
Расмий оппонентлар: Абдусамедов Анвар Эшонхонович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Саифназаров Исмоил Саифназарович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Атамуратов Садулла, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: жаҳон динларида бағрикенглик ғояларининг уйғунлиги билан боғлиқ концептуал фикр-мулоҳазалар асосида бағрикенгликнинг ижтимоий-маданий моҳияти ва намоён бўлиш хусусиятларини аниқлаш ҳамда муаммонинг ечимига қаратилган чора-тадбирларни такомиллаштириш бўйича илмий хулоса ва таклиф-тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
глобаллашув контекстида бағрикенгликка доир “тоқатлилик”, “мулоқот”, “ўзаро ҳурмат”, “ҳамжиҳатлик”, “муроса” ва шу каби тушунча ва атамаларнинг назарий-методологик асосларини мустаҳкамлаш, бағрикенглик ғоялари эволюциясидаги устувор анъаналар ва инновацион қарашларнинг ҳаётий амалий аҳамиятини очиб беришга қаратилган ёндашувлар такомиллаштирилган;
Ўзбекистонда тенг ҳуқуқ ва имкониятларга эга бўлган турли миллат ва дин вакиллари ўртасидаги мулоқот ва ҳамжиҳатликнинг жамиятимиз барқарорлигига ижобий таъсирини аниқлашга қаратилган социологик сўров ва тадқиқотларнинг методологик жиҳатлари “хилма-хилликдаги бирлик” илмий тамойили нуқтаи назаридан такомиллаштирилган;
Ўзбекистонда динлараро ва миллатлараро тинчлик ва тотувликни таъминлаш, конфессиялараро мулоқот маданиятини ривожлантиришга қаратилган назарий-методологик ёндашувлар “доимий эътибор”, “фаол хайрихоҳлик” каби бағрикенглик мезонларига мувофиқ равишда такомиллаштирилган;
диний бағрикенглик, дўстлик, виждон эркинлиги, миллатлараро тотувлик билан боғлиқ бағрикенглик тамойиллари ёш авлодда тоқатлилик ва ўзаро ҳамжиҳатлик маданиятини шакллантириш йўлидаги замонавий маънавий тарғибот тизимидаги долзарб ахлоқий қоидалар (бағрикенг инсон, яқин қўшничилик) сифатида асосланган;
жаҳон динлари таълимотидаги маънавий-ахлоқий ғояларнинг турли халқлар маданияти ривожланишига ижобий таъсирини бағрикенглик парадигмасига мувофиқ асослаш, Шарқ ва Ғарб цивилизациялари диний заминларининг маънавий-маърифий мазмунини очиб беришга қаратилган назарий қарашлар (ахлоқий мезон, инсон ва жамият камолоти) ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
бағрикенглик, диний бағрикенгликнинг замонавий талқинлари бўйича илгари сурилган назарий фикр ва ёндашувлар “Ижтимоий фикр” жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази томонидан “Аҳолининг диний эътиқоди”, “Ўзбекистон ёшлари: ижтимоий фаоллик, маънавият, келажак режалари” мавзуларида анъанавий ўтказиб бориладиган социологик тадқиқот ва сўров методологиясини такомиллаштиришда қўлланилган (Ижтимоий фикр” жамоатчилик фикрини ўрганиш марказининг 2017 йил 24 октябрдаги 01-16/365-сон маълумотномаси). Диссертацияда ўз ифодасини топган таъриф ва илмий умумлашмалардан фойдаланиш диний бағрикенглик, диний тоқатлилик, конфессиялараро ҳамжиҳатликка доир социологик сўровлар ижтимоий аспектларини кенгроқ қамраб олиш имконини берган;
диний бағрикенгликка доир назарий фикр ва амалий таклифлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси Маънавий-маърифий ишлар бўлими фаолиятида 2017 йилда ўтказилган “Ўзбекистон мустақиллиги – миллатлараро муносабатлар ривожида янги давр” мавзусидаги республика илмий-амалий конференциялари дастурларини ишлаб чиқиш, анжуманлар ишларини ташкил этиш ва бажаришда; қўмитанинг “2017 йил – Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” давлат дастуридан келиб чиқадиган вазифаларини белгилаш ва уларни бажариш бўйича иш режасини ишлаб чиқиш каби йўналишларда қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси 2017 йил 6 ноябрдаги 03-08/781-сон маълумотномаcb). Таклиф ва тавсияларнинг қўлланилиши мамлакатимизда миллатлараро тотувлик ва конфессиялараро бағрикенгликни мустаҳкамлашга қаратилган чора-тадбирларнинг назарий ва амалий асосларини такомиллаштиришга хизмат қилган;
бағрикенглик моҳиятини талқин этиш бўйича методологик қараш ва амалий таклифлар Тошкент давлат шарқшунослик институти “Шарқ фалсафаси ва маданияти” таълим йўналиши учун Давлат таълим стандартларини ишлаб чиқишда, ҳужжатнинг Шарқ халқлари маданиятида диний омилнинг ўрнини очиб беришга қаратилган қисмини шакллантиришда қўлланилган (Тошкент давлат шарқшунослик институтиybyu 2016 йил 8 ноябрдаги 65-01/2023-сон маълумотномаси). Таклифларнинг қўлланилиши фалсафий таълим тизмида бағрикенглик ғоялари ўрнининг мустаҳкамланишига хизмат қилган;
назарий-методологик фикр-мулоҳазалар ва таклифлар Пенза давлат технологик университети (Россия Федерацияси) психология ва педагогика кафедраси томонидан ташкил этилган “Толерантность” талабалар тўгараги илмий тадқиқот ишларининг мавзуий режаларини тузиш ҳамда университетнинг хорижий талабалар билан ишлаш бўлими фаолиятини такомиллаштиришда қўлланилган (Пенза давлат технологик университети-нинг 2016 йил 30 ноябрдаги 8908/07-10-01-сон маълумотномаси). Назарий фикр ва хулосаларнинг қўлланилиши ўсиб келаётган ёш авлодда тоқатлилик ва бағрикенглик маданиятини шакллантиришга қаратилган таълим ва тарбия технологияларини такомиллаштиришга хизмат қилган.