Sayt test rejimida ishlamoqda

Палибаева Зульфия Халмахановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Паралимпия спортига янги технологиялар асосида адаптив-соғломлаштирувчи методларни ўзлаштириш ва жорий қилиш”, 13.00.04 – Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1.PhD/Ped456.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, DSc.03/30.12. 2019.Ped 28.01.
Илмий раҳбар: Керимов Фикрат Азизович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Алламуратов Шуҳратулла Иноятович биология фанлари доктори, доцент; Бакиев Зафар Абдушукурович, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университетининг Ўзбекистон-Финляндия педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади паралимпия спортчиларини ўқув-машғулот жараёнида воситаларни танлаш ва йўналтириш асосида психофизик машғулот услубиятларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жисмоний имконияти чекланган шахсларнинг жисмоний машқларни саралаш мезонларни белгилаш ва йўлантириш учун мушакларни ихтиёрий бўшаштириш орқали ҳиссий зўриқишларнинг (руҳий тушкинлик, психоэмоционал ҳолатларни) олдини олиш, ҳамда кейинги юкламани танлашда мушак тонусини (чарчок ва дам олишда бир хилликни сақлаш) қайта қуриш ҳисобига психофизик машғулот методикаси такомиллаштирилган;
жисмоний имконияти чекланган шахсларни ҳаракатланиш имкониятига кўра машқлар мажмуасини тузишда турли жисмоний машқларни ҳар бир босқичда мураккаб ва жисмоний юклама бўйича изчил ўсиб бориш ва ижобий руҳий мувозанатни сақлашга қаратилган (мушакларнинг максимал тортилиши ва тикланиши) бўйича тавсияларни ишлаб чиқиш ҳисобига тайёргарликни барча даражалари учун машғулот мажмуаси яратилган;
паралимпия спорт турларида жисмоний сифатларни уйғун равишда тарбиялаш учун жисмоний машқларнинг кетма-кетлигини таъминлашда мушакларнинг анатомик гуруҳларининг мутаносиб ривожланиши комплекс баҳолаш ва тартибга солишга қаратилган бирлаштирилган матрицани (машқларнинг бажарилиш интенсивлиги, суръати ва тартиби бўйича умумий тақсимот) ишлаб чиқиш ҳисобига машқларни мақсадли танлаш ва йўналтириш имконияти кенгайтирилган;
заиф кўрувчи ва кўзи ожиз голбол билан шуғулланувчиларни тайёргарликнинг учта босқичида (бошланғич, ўрта, юқори) жисмоний машғулотларнинг комплексини қўллаш фазалари бўйича чарчоқни олдини олишга қаратилган экстенсив (кенг қамровли) жисмоний машғулотлар методикасини ишлаб чиқиш ҳисобига халқаро ўйинларга тайёрлаш имконияти кенгайтирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Паралимпия спортчилар ўқув машғулот жараёнини янги технологиялар асосида оптималлаштириш бўйича ўтказилган тажрибалар асосида:
жисмоний имконияти чекланган шахсларнинг адаптив жисмоний тарбия олдида турган вазифа ва талаблардан келиб чиқиб жисмоний машқларни саралаш мезонларни белгилаш ва йўлантириш учун ҳиссий зўриқишларни олдини олишда психофизик машғулот методикаси голбол билан шуғулланувчилар ўқув машғулот жараёнига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлигининг 2021 йил 16 июндаги 03-17-2/2700- сон маълумотнома). Натижада экспериментал гуруҳида машқ ўтказган паралимпия спортчиларининг жисмоний тайёргарлиги кўрсаткичлари ўртача 10% га яхшиланган;
жисмоний имконияти чекланган шахсларни ҳаракатланиш имкониятига кўра турли жисмоний машқлар мажмуаси Ўзбекистон Миллий Паралимпия қўмитасида голбол бўйича ўқув гуруҳлари шуғулланувчилар ўқув машғулот жараёнига мувозанатини сақлашга қаратилган тавсифнома тавсия этилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлигининг 2021 йил 16 июндаги 03-17-2/2700- сон маълумотнома). Натижада тажриба гуруҳда машқ қилган паралимпия спортчиларининг координацион кўрсаткичлари ўртача 18% га яхшиланган;
паралимпия спорт турларида жисмоний сифатларни уйғун равишда тарбиялаш учун Ўзбекистон Миллий Паралимпия қўмитасида заиф кўрувчи ва кўзи ожиз шуғулланувчиларнинг бирлаштирилган таснифлаш матрицаси (машқларнинг бажарилиш интинсивлиги, суърати ва тартиби) голбол спорт машғулотларига тавсия этилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлигининг 2021 йил 16 июндаги 03-17-2/2700-сон маълумотнома). Натижада голбол шуғилланувчиларининг жисмоний сифат кўрсаткичлари 20% га яхшиланган;
заиф кўрувчи ва кўзи ожиз голбол билан шуғулланувчиларни жисмоний машғулотларнинг комплексини қўлаш фазалари бўйича чарчоқни олдини олишга қаратилган экстенсив жисмоний машғулотлар методикаси жисмоний имконияти чекланган шахслар машғулотларига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги интелектуал мулк агентлигида “Экстенсив жисмоний машғулот методикаси” 2021 йил 30 декабрдаги 004465 сон маълумотнома). Натижада фаоллик ва кайфиятни баҳолаш учун мўлжалланган “САН” тест сўровномаси кўрсаткичларига кўра, психоэмоционал ҳолат ва жисмоний тарбия ва спортга бўлган қизиқиш кўрсаткичларининг 29% га ошганлиги қайд этилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish