Sayt test rejimida ishlamoqda

Джумаева Ҳулкархон Муҳаммаджоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Талабаларни глобаллашув жараёнида ички таҳдидлардан ҳимоялаш технологиясини такомиллаштириш”, 13.00.01 - Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/Ped1348.
Илмий раҳбар: Маҳмудов Юсуп Ғаниевич, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Ped.78.03.
Расмий оппонентлар: Олимов Ширинбой Шарапович, педагогика фанлари доктори, профессор; Қуронов Муҳаммаджон Қуронович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади талабаларни глобаллашув жараёнида ички таҳдидлардан ҳимоялаш технологиясини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларни ички таҳдидлардан ҳимоялашда улардаги конформизм (ўхшашлик, мос келишлик, мослашувчанлик)ни шахс мустақиллиги ва ташкилотчилиги каби хусусиятларининг таълим-тарбиявий жараёнда намоён бўлиш динамикаси  барқарорлигини синхрон таъминлашда ички таҳдидларни келтириб чиқарувчи ахлоқий онгида салбий тушунчалар, туйғулар, хусусиятлар ва сифатларни ҳосил қилувчи иллатлар мажмуи, талабаларни ақлий ва ахлоқий жиҳатдан бузишга қаратилган мақсадли хатти-ҳаракатлар, барқарор фаолиятнинг барча жабҳалари (ўқиш, меҳнат, фаолият) фаоллашувига асосланган яхлит тизим сифатида ривожланишига имкон бермаслиги каби омиллар аниқланган;
талабаларни ички таҳдидлардан ҳимоялашни амалга ошириш прагматик ва дидактик тамойиллар ҳамда педоцентризм ғоялар (инсонпарварлик, маданий диалог, креатив фаолликни жадаллаштириш)ни визуаллашган инновацион таълим технологиялари билан ўзаро интеграциясини таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
талабаларни ички таҳдидлардан ҳимоялашда талабалар фаолиятини ватанпарварликка йўналтириш, ҳар қандай ёт ғояларга қарши иммунитетни шакллантириш ҳамда ташаббускорликни ривожлантириш орқали ватанга бўлган эътиқодни босқичма-босқич шакллантириб бориш механизми ишлаб чиқилган;
талабаларни глобаллашув жараёнида ички таҳдидлардан ҳимоялашда ватанпарварлик туйғуларни тиклаш ва уларни қўллаб-қувватлаш компоненти моддий ва маънавий қадриятли муносабатни таъминлаш ҳамда миллий ва умуминсоний қадриятларни уйғунлаштириш асосида ривожлантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талабаларни ички таҳдидлардан ҳимоялаш тизимини такомиллаштириш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
талабаларни ички таҳдидлардан ҳимоялашда улардаги конформизм (ўхшашлик, мос келишлик, мослашувчанлик) ни шахс мустақиллиги ва ташкилотчилиги каби хусусиятларининг таълим-тарбиявий жараёнда намоён бўлиш динамикаси (иродалилик, қатъиятлилик, масъулиятлилик, ватанпарварлик, эътиқодлилик, виждонлилик) барқарорлигини синхрон таъминлашда ички таҳдидларни келтириб чиқарувчи омиллар (ижодиёт, оммавий ахборот воситалари, мобиль алоқа воситалари, телефонлар, компьютерлар, савиясиз ва турли ғояларни тарғиб қилувчи китоблар, суратлар, кино ва теле фильмлар) аниқланган. “Маънавият тарғиботчиси” мавзусидаги ўқув машғулотлари “Маънавий хуружларга қарши турли омил буклети” мазмунига талабаларни фикрлашга, ижодкорликка, яратувчанлик ва бунёдкорликка рағбатлантирувчи ижтимоий даъватлар, тарғибот-ташвиқот ишлари сингдирилган (Республика маънавият ва маърифат марказининг 2021 йил 19 январдаги 02/07-44-сон маълумотномаси). Натижада, талабалар маънавиятидаги бўшлиқларни тўлдириш, уларни ички таҳдидлардан ҳимоялашда ўз-ўзини англаш рефлексини шакллантиришга хизмат қилган;
талабаларни ички таҳдидлардан ҳимоялашни амалга оширишда прагматик ва дидактик тамойиллар ҳамда педоцентризм ғоялар (инсонпарварлик, маданий диалог, креатив фаолликни жадаллаштириш) ни визуаллашган инновацион таълим технологиялари билан интеграциялаш асосида такомиллаштирилганлигига оид маълумотлардан “Маънавиятга таҳдид-келажакка таҳдид” шиори остида рейдлар ташкил қилиш” ўтказилган тарғибот ишларида фойдаланилган (Республика маънавият ва маърифат марказининг 2021 йил 19 январдаги 02/07-44-сон маълумотномаси). Натижада, талабалар маънавиятини ривожлантиришда психологик-педагогик имкониятларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга эришилган;
талабаларни ички таҳдидлардан ҳимоялашда талабалар фаолиятини ватанпарварликка йўналтириш, ҳар қандай ёт ғояларга қарши иммунитетни шакллантириш ҳамда ташаббускорликни ривожлантириш орқали ватанга бўлган эътиқодни босқичма-босқич шакллантириб бориш механизми, талабаларни глобаллашув жараёнида ички таҳдидлардан ҳимоялашда ватанпарварлик туйғуларни тиклаш ва уларни қўллаб-қувватлаш компоненти моддий ва маънавий қадриятли муносабатни таъминлаш ҳамда миллий ва умуминсоний қадриятларни уйғунлаштиришга оид маълумотлардан А-1-173 “Ёшларни умуммиллий қадриятларимизга хос тарбиясини шакллантириш технологияси ва методикасини ишлаб чиқиш” амалий лойиҳаси (2015-2017 йй.) доирасида фойдаланилган (Қарши давлат университетининг 2021 йил 16 сентябрдаги 03/3550-сон маълумотномаси). Натижада, ёшларни қадриятларга асосланган тарбиясини шакллантиришда самарадорликка эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish