Sayt test rejimida ishlamoqda

Тухлиева Дилфуза Боқижон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Умумий ўрта таълим мактабларининг 6–11-синфларида ғазал ўқитиш методикасини такомиллаштириш», 13.00.02 - Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (ўзбек адабиёти) (педагогика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Ped3184.
Илмий раҳбар: Муллахўжаева Каромат Ташхўжаевна, филология фанлари номзоди, доцент. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSс.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Матчонов Сафо, педагогика фанлари доктори, профессор; Қодиров Валижон Абдураҳмонович педагогика фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади умумий ўрта таълим мактабларининг 6-11-синфларида ғазал ўқитиш методикасини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ғазал ўқитиш методикаси IX–XIX асрларда ижод қилган шарқ мутафаккирларининг шеър ва шоирлик ижодкорлик моҳияти, шеърий таълим ҳамда XX аср бошларида фаолият олиб борган жадидларнинг ғазал ўқитишга оид прогрессив қарашлари ҳамда замонавий мутахассисларнинг илғор ғояларини ўзаро уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилган;
ғазал ўқитиш методикасини ривожлантириш тенденциялари ғазал танлаш, тақдим этиш тамойиллари ҳамда ғазал ўқитиш жараёнининг миллий маданият билан бевосита боғлиқ ибтидоий келиб чиқиш тарихи ва доимий ривожланиш тамойилларини аниқлаштириш асосида такомиллаштирилган;
умумий ўрта таълим мактабларидаги ғазал ўқитишга оид мавжуд илмий-методик ёндашувлар таҳлил ҳамда илмий-эстетик тафаккурини ўстиришга кўмаклашишга қаратилган эпиграф, иқтибослардан фойдаланиш кўникмаларини динамик ривожлантириб бориш асосида такомиллаштирилган;
ғазал ўқитиш жараёнини шакл ва мазмун уйғунлигини англашга имкон берувчи таҳлил тизими, усуллар, савол ва топшириқлар мажмуи рақамлашаётган медиа шароитида миллий менталитетга хос детал образлар, уларнинг лирик, ижтимоий, биографик ҳамда адабий-назарий хусусиятларини интерпретация қилиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Умумий ўрта таълим мактабларида ғазал жанри намуналарини ўқитишни такомиллаштиришга оид илмий тадқиқот натижалари асосида:
ғазал ўқитиш методикаси IX–XIX асрларда ижод қилган шарқ мутафаккирларининг шеър ва шоирлик ижодкорлик моҳияти, шеърий таълим ҳамда XX аср бошларида фаолият олиб борган жадидларнинг ғазал ўқитишга оид прогрессив қарашлари ҳамда замонавий мутахассисларнинг илғор ғояларини ўзаро уйғунлаштириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар ПЗ-2017927124 рақамли «Таълим муассасаларида ҳамкорлик педагогикаси асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш» номли амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 25 майдаги 02-07-1420/04-сон маълумотномаси). Натижада ғазал жанрини ўқитиш методикаси тарихи, Шарқ мутафаккирларининг илмий-адабий меъроси ва мумтоз жанрларни ўқитишга оид тажрибаларнинг педагогик имкониятларини таҳлил этишга эришилган;
ғазал ўқитиш методикасини ривожлантириш тенденциялари ғазал танлаш, тақдим этиш тамойиллари ҳамда ғазал ўқитиш жараёнининг миллий маданият билан бевосита боғлиқ ибтидоий келиб чиқиш тарихи ва доимий ривожланиш тамойилларини аниқлаштириш асосида такомиллаштириш бўйича тавсиялар ПЗ-20170923121 рақамли «Шахс тарбиясида миллий хусусиятларни тадқиқ этишнинг методологик асосларини такомиллаштириш» номли лойиҳа доирасида белгиланган вазифаларни амалда бажаришда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 25 майдаги 02-07-1420/04-сон маълумотномаси). Натижада ғазал танлаш ва тақдим этиш тамойилларини ишлаб чиқиш асосида ғазал ўқитиш методикасинин такомиллаштиришга шароит яратилган;
умумий ўрта таълим мактабларидаги ғазал ўқитишга оид мавжуд илмий-методик ёндашувлар таҳлил ҳамда илмий-эстетик тафаккурини ўстиришга кўмаклашишга қаратилган эпиграф,  иқтибослардан фойдаланиш кўникмаларини динамик ривожлантириб бориш асосида такомиллаштириш бўйича маълумотлар ПЗ-20170930393 рақамли «Алишер Навоийнинг «Ғаройиб ус-сиғар» девонидаги ғазалларнинг ўзбек ва инглиз тилларида илмий изоҳ ва шарҳларини яратиш» мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 25 майдаги 02-07-1420/04-сон маълумотномаси). Натижада ғазал намуналарини ўқитишга оид мавжуд илмий-методик ёндашувлар тизимини янги қараш ва методлар асосида такомиллаштириш имкони оширилган;
ғазал ўқитиш жараёнини шакл ва мазмун уйғунлигини англашга имкон берувчи таҳлил тизими, усуллар, савол ва топшириқлар мажмуи рақамлашаётган медиа шароитида миллий менталитетга хос детал образлар, уларнинг лирик, ижтимоий, биографик ҳамда адабий-назарий хусусиятларини интерпретация қилиш асосида такомиллаштириш бўйича тавсиялар ПЗ-20170923121 рақамли «Шахс тарбиясида миллий хусусиятларни тадқиқ этишнинг методологик асосларини такомиллаштириш» номли лойиҳа доирасида белгиланган вазифаларни амалда бажаришда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 25 майдаги 02-07-1420/04-сон маълумотномаси). Натижада ғазал ўқитиш жараёнини шакл ва бадиий-эстетик ният уйғунлигини англашга кўмаклашувчи таҳлиллар, ўқувчилар билимини баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш орқали такомиллаштиришга замин яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish