Sayt test rejimida ishlamoqda

Ахмедов Фаррух Шавкатовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Малакали дзюдочилар беллашув фаолиятини ҳисобга олган ҳолда мусобақа имкониятини ошириш”, 13.00.04 – Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Ped440.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, DSc.03/30.12. 2019.Ped 28.01.
Илмий раҳбар: Ниязов Абилбай Талибаевич, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Расмий оппонентлар: Югай Лев Павлович, физика-математика фанлари доктори, профессор; Азизов Носиржон Неъматиллаевич, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади малакали дзюдочилар беллашув фаолиятини ҳисобга олган ҳолда уларнинг мусобақалашув имкониятларини ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
дзюдочиларнинг мусобақаолди тайёргарлик босқичида ихтисослашган машқларни бажариш темпини беллашув фаолиятига мувофиқ шиддат даражаларининг (“паст”, “ўрта” ва “юқори”) модел кўрсаткичларини ишлаб чиқиш ҳисобига дзюдочиларнинг жисмоний юкламаларга мослашиш имконияти оширилган;
мусобақаолди тайёргарлик босқичидаги машқларни бажариш сериялари орасидаги тикланиш вақтини ва мусобақанинг турли (биринчи даврадан финал учрашувларигача) давралари ҳамда беллашув қисмларининг (“эпизод” ва “пауза”) оралиқ интерваллари бўйича машғулотга киритиш ҳисобига ихтисослашган машқларни самарали қўллаш имконияти оширилган;
малакали дзюдочилар мусобақа фаолиятида энг кўп қўлланилган усуллар арсеналини ҳужум, ҳимоя ва қарши ҳужум комбинацияларидан фойдаланган ҳолда моделлаштирилган беллашувларни машғулот мазмунига эҳтимоли юқори бўлган беллашув фазаларини киритиш ҳисобига дзюдочиларнинг ғалаба қозониш имконияти кенгайтирилган;
мусобақаолди тайёргарлик босқичида ихтисослашган машқлар кетма-кетлиги, шиддати ва тикланиш оралиқларини беллашув фаолиятидаги ўзгарувчан шароитда саккиз босқичдан иборат дзюдочиларни мусобақа жараёнидаги жисмоний юкламаларга мослаштириш имкониятига эга “икки чўққили” тайёргарлик моделини ишлаб чиқиш ҳисобига мусобақаолди ўқув-машғулотлари такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Малакали дзюдочилар беллашув фаолиятини ҳисобга олган ҳолда мусобақа имкониятини ошириш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида:
мусобақаолди тайёргарлик босқичида ихтисослашган машқларни бажариш темпини беллашув фаолиятига мувофиқ ишлаб чиқилган шиддат даражаларининг модел кўрсаткичлари бўйича таклиф ва тавсиялар “Дзюдо” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги мувофиқлаштирувчи кенгашнинг 2021 йил 29 мартдаги 2-сон баёни). Натижада дзюдочилар мусобақаолди махсус тайёргарлик даражаси 8,3%га яхшиланган;
мусобақаолди тайёргарлик босқичида машқни бажариш сериялари орасидаги тикланиш даврини мусобақанинг турли давралари ва беллашув қисмларининг вақт параметрларини машғулотга киритиш юзасидан ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар Самарқанд вилояти спорт яккакураши бўйича ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби дзюдо бўлими ўқув-машғулотларига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси туризм ва спорт вазирлигининг 2021 йил 18 июндаги 03-17-02/2768-сон маълумотнома). Натижада ихтисослашган машқларни самарали қўллаш имконияти 5,8%га оширилган;
моделлаштирилган беллашувлар мазмунига эҳтимоли юқори бўлган беллашув фазаларини машғулотга киритиш бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар “Дзюдо” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги мувофиқлаштирувчи кенгашнинг 2021 йил 29 мартдаги 2-сон баёни). Натижада дзюдочилар мусобақа фаолиятининг фаоллик индекси-9,6%га, ҳужум кўрсаткичлари-15,1%га, ҳужум самарадорлиги-18,4%га, қарши ҳужум кўрсаткичи-12,2%га ҳамда ҳимоя кўрсаткичи-14,2%га яхшиланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish