Норбаева Шукуржон Хайитбаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Хоразм шеваларидаги кийим-кечак номларининг структур-семантик тадқиқи», 10.00.01–Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.PhD/Fil19.
Илмий раҳбар: Дўсимов Зариббой, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган ташкилот номи: Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, DSc.27.06.2017.Fil.19.01.
Расмий оппонентлар: Қурбанова Муҳаббат Матякубовна, филология фанлари доктори, профессор; Усманова Шоира Рустамовна, филология фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: ЎзФА Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти.
Диссертация йўналиши: назарий ҳамда амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Хоразм шеваларидаги кийим-кечак номларининг структур-семантик хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Хоразм шеваларидаги кийим-кечак номларининг луғавий қатламлари аниқланган;
воҳа шеваларидаги кийим-кечак номларининг структур-семантик ва тарихан ясалиш хусусиятлари диахрон ва синхрон аспектларда очиб берилган;
кийим-кечак номларининг ўзаро қариндош бўлмаган, лекин яқин маданий, сиёсий, географик, диний муштаракликка эга бўлган халқлар тилларига ўзлашиш ва сингиш сабаблари аниқланган;
Хоразм воҳаси шеваларидаги кийим-кечак номларининг моддий асосга, функционал хусусиятга, аналогияга ва белгиларни нисбатлашга кўра танлаш сингари ономасиологик тамойиллари белгиланган;
кийим-кечак номларининг ҳозирги ўзбек тилида маъно торайиши, маъно кенгайиши каби лексик ҳодисаларга учраши, уларда рўй берадиган фонетик ўзгаришлар илмий асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Хоразм шеваларидаги кийим-кечак номларининг структур-семантик хусусиятларини тадқиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
кийим-кечак номлари (бөрк, постын, гудары, дəгди, пота, сандал, башбав, рөпак, чишвəнт, қулақчын, лəчəк, пайжама, жоррап, моза кəвиш, кəллəки, пилтə, паравыз, мəссы, пəрəнжи, шалвар каби)нинг маъновий ва услубий хусусиятлари, лексикографик изоҳларидан Абдулла Қаҳҳор уй-музейида экспонат сифатида қўйилган кийим-кечак номларини музей зиёратчиларига тушунтиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг 2016 йил 7 сентябрдаги 01-11-08-4640-сон маълумотномаси). Натижада экспонат сифатида турган архаик ҳамда шевага хос кийим-кечак номларининг янги маънолари аниқланган;
Хоразм шеваларига мансуб бўлган 30 га яқин кийим-кечак номлари (нах, тон, бөрк, қалпақ, дәгди, гуппы каби)нинг лексикографик изоҳи ҳамда далилловчи мисоллардан Хива «Ичан-Қалъа» давлат музей-қўриқхонасига қарашли амалий санъат, халқ ҳунармандчилиги, тарих музейларидаги экспонатларнинг мазмунини шарҳлашда, музей фондида сақланаётган экспонатларнинг илмий паспортини ёзишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг 2016 йил 7 сентябрдаги 01-11-08-4640-сон маълумотномаси). Илмий натижанинг татбиқ этилиши зиёратчиларга экспонатлар мазмун-моҳиятини тушунтиришда қулай ифода воситаси бўлиб хизмат қилган;
Хоразм шеваларидаги кийим-кечак номларининг структур-семантик таҳлили юзасидан асосланган назарий хулосалар, мумтоз адабий асарларда қўлланган бир қанча лексик бирлик (ултан, бөрк, пота каби)ларнинг этимологияси, лексик-семантик ва услубий хусусиятлари, уларни далилловчи материаллардан ФА-Ф8-О34 рақамли «Ўзбек тили лексикаси ва терминологиясининг ривожланиш тамойиллари» (2007-2011) фундаментал лойиҳасининг «Навоий асарлари луғати» йўналишида фойдаланилган (Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасининг 2016 йил 22 июндаги ФТК-0313/404-сон маълумотномаси). Илмий натижалар асосида луғавий бирликларнинг маънолари бойиган, изоҳлари мукаммаллашган.