Sayt test rejimida ishlamoqda

Устабоев Абдулло Рахимжоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Шаҳар жамоат йўловчи транспортининг йўналишлардаги ҳаракати интервалини асослаш», 05.08.06 – Ғилдиракли ва гусеницали машиналар ва уларни ишлатиш ихтисослиги (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Т2326.
Илмий раҳбар: Назаров Анвар Арипович, техника фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган мухандислик-қурилиш институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон машинасозлик институти, PhD.03/30.09.2020.Т.124.01.
Расмий оппонентлар: Шарипов Конгратбай Авезимбетович, техника фанлари доктори, профессор; Қаюмов Бахромжон Абдуллажонович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади шаҳар жамоат йўловчи транспортининг йўналишлардаги ҳаракати интервалини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
шаҳар жамоат транспортини бекатлардан ва светофор объектларидан қўзғалаш жараёнидаги ушланиб қолишлари ва магистраль кўча-йўл тармоқларида ҳаракатланаётганда транспорт воситалари билан йўл қўйилиши мумкин бўлган интервалларини ифодалаш учун тенг ўлчамли тақсимлашдан фойдаланиш бир хил имкониятга эга бўлган интервал учун минимал қийматни ҳисобга олган ҳолда асосланган; 
кўча-йўл тармоғи кесмасининг бутун узунлиги бўйича ҳар бир жамоат йўловчи транспортининг ҳолатини кўрсатувчи ва нисбий тезликлар ҳамда автомобилларнинг нисбий ҳолати тўғрисидаги маълумот берувчи “масофавий-вақт” диаграммаси шаҳар жамоат йўловчи транспорти ҳаракат интервалини имитацион моделлаштириш натижалари асосида ишлаб чиқилган; 
жамоат йўловчи транспорти ҳаракатланиш интервалини “критик вазиятлар” учун аниқлаш усули йўловчиларни бекатда автобусларни кутиш вақтини асосий мезон сифаатида қўллаш орқали такомиллаштирилган; 
автобусларнинг ҳаракат йўналишларида ишлаш тартибини ҳаракат интервалининг жадвал ёки интервал тартибида ташкил этишни танлаш усули йўловчиларнинг ташиш бўйича талаблари ва йўловчи транспортининг ташиш имкониятларининг ўзаро мос келишини таъминлаш асосида такомиллаштирилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Шаҳар жамоат йўловчи транспортининг йўналишлардаги ҳаракати интервалини асослаш  бўйича олинган натижалар асосида:
шаҳар жамоат транспортини бекатлардан ва светофор объектларидан қўзғалиш жараёнидаги ушланиб қолишлари ва магистрал кўча-йўл тармоқларида ҳаракатланаётганда транспорт воситалари билан йўл қўйилиши мумкин бўлган интервалларини баён қилиш учун тенг ўлчамли тақсимлашдан фойдаланишга асосланган. (Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлигининг 2022 йил 17 февралдаги 2/866-1167 сонли маълумотномаси ва Наманган вилояти транспорт бошқармасининг 2022 йил 27 январдаги акти). Натижада жамоат йўловчи транспортини ҳаракатланиш йўналишларидаги ҳақиқий эксплуатацион тезлигини аниқлаш ва ҳаракат интервалларини баҳолаш имконияти яратилган;
кўча-йўл тармоғи кесмасининг бутун узунлиги бўйича ҳар бир жамоат йўловчи транспортининг ҳолатини кўрсатувчи ва нисбий тезликлар ҳамда автомобилларнинг нисбий ҳолати тўғрисидаги маълумотларни аниқлаш учун ишлаб чиқилган “масофавий-вақт” диаграммасидан фойдаланиш жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлигининг 2022 йил 17 февралдаги 2/866-1167 сонли маълумотномаси ва Наманган вилояти транспорт бошқармасининг 2022 йил 27 январдаги акти). Натижада кўрилаётган йўл кесмасининг турли ҳаракат бўлаклари ва бекат худудларидаги жамоат транспорт воситалари ва автомобилларнинг ҳаракатини кузатиш ҳамда уларнинг ҳаракатига тезкор ўзгартиришлар киритишга эришилган; 
жамоат йўловчи транспорти ҳаракатланиш интервалини “критик вазиятлар” учун аниқлаш усули такомиллаштирилган. (Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлигининг 2022 йил 17 февралдаги 2/866-1167 сонли маълумотномаси ва Наманган вилояти транспорт бошқармасининг 2022 йил 27 январдаги акти). Натижада жамоат йўловчи транспорти йўналишида йўловчиларга ташиш хизмати кўрсатиш жараёнида автобусларнинг ҳаракат интервалларини “критик вазиятлар” усулида аниқланган қийматлардан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқилиши йўловчилар томонидан автобусларни кутишнинг ўртача энг мақбул вақтини ҳисоблаш ва автобусларнинг оптимал интервал кўрсаткичларини аниқлаш имконияти яратилган;
автобусларнинг ҳаракат йўналишларида ишлаш тартибини ҳаракат интервалининг жадвал ёки интервал тартибида ташкил этишни танлаш усули такомиллаштирилган. (Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлигининг 2022 йил 17 февралдаги 2/866-1167 сонли маълумотномаси ва Наманган вилояти транспорт бошқармасининг 2022 йил 27 январдаги акти). Натижада, шаҳар йўловчи транспорти ҳаракат интервалини йўловчилар оқими камайган пайтларда, яъни сутканинг “тиғиз вақтлари” орасида интерваль тартибидан жадвал тартибига ўтказиш орқали йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифатинига салбий таъсир кўрсатмаган ҳолда самарадорлигини оширишга эришилган. Мазкур усулда автобусларнинг ҳаракатланиш интервалларини ташкил этиш орқали Наманган шаҳридаги 10-сон “Хамза-Гўзал” автобус йўналиши мисолида битта автобус учун бир йиллик иқтисодий самардорлик 85,5 млн. сўмни ташкил этиши аниқланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish