Sayt test rejimida ishlamoqda

Ҳасанов Жасур Юсуфовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўрта Зарафшон ҳавзаси ландшафтларида экологик туризмни ривожлантириш истиқболлари», 11.00.01 – Табиий география (география фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В.2020.2.PhD/Gr140.
Илмий раҳбар: Абдулқосимов Али, география фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2019.Gr.02.07.
Расмий оппонентлар: Боймирзаев Каримжон Мирзахмедович, география фанлари доктори; Усмонова Рохатжон, география фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўрта Зарафшон ҳавзасида экотуристик хусусиятлари ва имкониятларини аниқлаш орқали экотуризмни ривожлантириш бўйича амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўрта Зарафшон ҳавзасининг экотуристик имкониятлари (табиат ёдгорликлари, ноёб ландшафтлар) аниқланган ва истиқболда экотуризмни ривожлантириш учун «Ўрта Зарафшоннинг экотуристик районлари ва маршрутлари» картаси яратилган;
сув ҳавзаларидан (Зарафшон, Каттақўрғон, Омонқўтон, Ургутсой, Тўсинсой) экотуристик объект сифатида фойдаланиш йўналишлари (спорт, рафтинг, экстремал, шоп) асосланган;
экотуристик маршрутларни йўналишлари таклиф этилган ва экотуризмни комплекс (эко, агро, тарихий, экстремал, шоп турлари) равишда олиб бориш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган;
ҳавзанинг экотуристик имкониятларидан унумли фойдаланиш (табиий питомниклар ташкил этиш, тоғ ва тоғолди ҳудудларида меҳмон уйлари қуриш) юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўрта Зарафшон ҳавзасида экотуризмнинг ҳудудий таркибини комплекс ривожлантириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Ўрта Зарафшон ҳавзасининг экотуристик имкониятлари (табиат ёдгорликлари, ноёб ландшафтлар)дан келгусида янги экотуристик базаларни ташкил этиш режаси Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги амалиётида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлигининг 2022 йил 20 январдаги 07-17-01/534-сон маълумотномаси). Натижада, ташкил этиладиган туристик базаларни сон жиҳатдан кўпайтириш имконини берган;
истиқболда экотуризмни ривожлантириш учун яратилган «Ўрта Зарафшоннинг экотуристик районлари ва маршрутлари» картаси Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлигида янги туристик маршрутларни ишлаб чиқишда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлигининг 2022 йил 20 январдаги 07-17-01/534-сонли маълумотномаси). Натижада, маҳаллий ва хорижий туристлар ҳавзадаги кўплаб янги объектлар билан таништириш имкони пайдо бўлган;
сой ҳавзаларидан (Зарафшон, Каттақўрғон, Омонқўтон, Ургутсой, Тўсинсой) экотуристик объект сифатида фойдаланиш йўналишлари асослашга доир маълумотлар, ҳавзанинг экотуристик имкониятларидан самарали фойдаланиш (табиий питомниклар ташкил этиш, тоғ ва тоғолди ҳудудларида меҳмон уйлари қуриш) юзасидан ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлигининг 2022 йил 20 январдаги 07-17-01/534-сонли маълумотномаси). Натижада, ҳавзанинг экотуристик салоҳиятидан самарали фойдаланиш имконини берган;
Ўрта Зарафшон ҳавзаси ландшафтларида экотуризмни ривожлантиришга доир таклиф ва тавсиялари Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлигида экотуризмни истиқболли турлари, йўналишларини аниқлашда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлигининг 2022 йил 20 январдаги 07-17-01/534-сон маълумотномаси). Натижада, ҳавзада эко, агро, тарихий, сув, тоғ, спелиотуризм, спорт, рафтинг, экстремал каби туризмнинг замонавий йўналишларини ташкил этишнинг илмий-амалий асосларини ишлаб чиқишга, янги мавсумий ва доимий экотуристик маршрутларни аниқлаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish