Sayt test rejimida ishlamoqda

Икромов Ойбек Абдирасуловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Шоли ва кунгабоқар қобиғидан фаоллаштирилган адсорбентлар олиш ва уларни ўсимлик мойларини оқлашда қўллаш технологиясини ишлаб чиқиш», 02.00.17 - Қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотларига ишлов бериш, сақлаш ҳамда қайта ишлаш технологиялари ва биотехнологиялари (техника фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.PhD/Т1541.
Илмий раҳбар: Суванова Фаёза Усмановна, техника фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.03/30.12.2019.Т.04.01.
Расмий оппонентлар: Серкаев Қамар Пардаевич, техника фанлари доктори, доцент; Сагдуллаева Дилафрўз Саидакбаровна, техника фанлари доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Тошкент ёғ-мой комбинати АЖ.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: шоли ва кунгабоқар қобиғи асосида фаол адсорбентлар олиш ва уларни қўллаш орқали ўсимлик мойларини оқалаш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
фаол адсорбент олишда шоли ва кунгабоқар қобиғининг дастлабки кимёвий таркиби ва физик-кимёвий хусусиятлари аниқланиб, майдаланган материални водород перекоксид билан оксидлаш, 800 ℃ пиролизи ва 30%-ли каустик ишқор таъсирида кремнийли бирикмалардан тозалаш билан фаоллаштирилган кўмир олиш исботланган;
пиролиз жараёни ҳарорати кўтарилиши билан фаоллаштирилган кўмирнинг нисбий юзаси 3,0-3,2 мартага ортиши аниқланиб, адсорбцион самараси бензол буғларининг максимал қийматларда ютилиши билан асосланган;
кунгабоқар (73,2 см3/г) ва шоли (80,5 см3/г) қобиқларидан олинган адсорбентлар эталон БАУ-А маркали (65,4 см3/г) адсорбентдан ғоваклиги ва адсорбцион кўрсатгичлари бўйича самаралилиги исботланган;
олинган фаоллаштирилган кўмир тўқ рангли ўсимлик мойлари таркибидаги эркин ёғ кислоталари, оксидланишнинг бирламчи ҳосилалари ва 3,4-бензопиренни самарали сорбциялаши аниқланган.
тўқ рангли пахта ва соя мойларини янги олинган фаоллаштирилган адсорбентлар ёрдамида тозалаш ва оқлаш технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўсимлик мойларини оқлашда фойдаланиш учун шоли ва кунгабоқар қобиғидан фаол адсорбентлар олиш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
пиролиз орқали шоли ва кунгабоқар қобиғидан фаоллаштирилган адсорбентлар олиш технологияси «Каттақурғон ёғ-мой» АЖда амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси ёғ-мой саноати корхоналри уюшмасининг 2021 йил 25 октябрдаги КС/3-972-сон маълумотномаси). Натижада, шоли ва кунгабоқар қобиқларидан мой сиғими 41%, ғоваклиги 0,161 см3/г ва нисбий юзаси 220,7 м2/г бўлган фаоллаштирилган адсорбент олиш имконини берган;
шоли ва кунгабоқар қобиғи асосида олинган фаоллаштирилган адсорбентлар иштирокида рангли пресс ва экстракция пахта мойларини тозалаш ва оқлаш технологияси «Косон ёғ-экстракция» АЖда амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси ёғ-мой саноати корхоналри уюшмасининг 2021 йил 25 октябрдаги КС/3-972-сон маълумотномаси). Натижада, таннархи 25-30 %гача арзон,  оқланган пахта мойи ишлаб чиқариш имконини берган;
фаоллаштирилган адсорбентлар иштирокида пресс ва экстракция соя мойларини тозалаш ва оқлаш технологияси «Косон ёғ-экстракция» АЖда амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси ёғ-мой саноати корхоналри уюшмасининг 2021 йил 25 октябрдаги КС/3-972-сон маълумотномаси). Натижада, 10-20 мг йодга бирлигигача оқартирилган соя мойи олиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish