Sayt test rejimida ishlamoqda

Муминов Муйдинжоннинг
диссертация ҳимоясисиз селекция ютуғи (ихтиро патенти) асосида
фан доктори (DSc) илмий даражасини бериш бўйича эълон матни

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Амарант ўсимлиги асосида товарлар олиш ва уларни  кимёвий таркиби бўйича синфлаш», 02.00.09 – Товарлар кимёси (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.DSc/К128.
Илмий маслаҳатчи: Аскаров Иброҳим Рахмонович, кимё фанлари доктори, профессор.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, DSc.03/29.10.2021.К/Т.60.05.
Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг селекция ютуғига патенти: амарантнинг "Ўзбекистон-М" нави (NAP 00232), “Марҳамат” нави (NAP 00233), "Улуғнор" нави (NAP 00234).
II. Тадқиқотнинг мақсади амарантнинг кўп миқдорда озуқа моддалар, макро- ва микроэлементлар сақлаган навлар яратиш ҳамда улар асосида  товарларнингг кимёвий таркибини аниқлаган ҳолда ТИФ ТН бўйича синфлаш негизида янги кодлар бўйича таклифларниасослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
амарантнинг бошқа турдош навларига нисбатан мойлилиги, тўйинган ва тўйинмаган ёғ кислоталари, оқсиллар, углеводлар,  макро- ва микро-элементлар ҳамда бошқа сквален каби биологик фаол моддалар миқдори кўплиги билан кимёвий таркиб жиҳатдан устун бўлган серҳосил "Ўзбекистон-М", “Марҳамат” ва "Улуғнор" навлари яратилган;
барча турдаги амарант навлари кимёвий таркиби кунжараси таркибида алкалоидлар йўқлиги ҳамда “Марҳамат” навининг кимёвий таркибида С17Н32О2 – циклогексанкарбон кислота, С22Н43NO – 3-докозенамид, С17Н32O – метил-8-гексадецин-1, С19Н36O – 2-метил-Z,z-3,1,3-октадекадиеноил, С30Н50  - сквален ва ёғ кислоталари миқдори бошқа навларга нисбатан юқори эканлиги исботланган;
яратилган амарант навлари қуритилган ёғ экстрактлари таркибида тўйинган ёғ кислоталари миқдори бошқа (Гелиос, Харьковский ва б.) навларга нисбатан кўп миқдорда тристеарат, трипалметинат каби триглицератлар сақлаганлиги сабабли юқори эканлиги исботланган;
яратилган амарант навлари кимёвий таркибининг мойлилиги улар таркибига кирувчи глицериннинг фаол шакли, тўйинган ва тўйинмаган мой кислоталари миқдори кўплиги сабабли бошқа навларга нисбатан юқори эканлиги исботланган;
амарант янги навлари таркибидаги мой ва озуқа моддаларга кўра уларга кимёвий таркиби бўйича янги халқаро янги товар код рақамларини (1008 90 000 1, 1008 90 000 2) ТИФ ТНга киритиш асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Амарант ўсимлиги навлари таркибидаги озуқа моддалар, макро- ва микро элементлар миқдорини аниқлаш, улардан янги турдаги товарлар олиш, ҳамда кимёвий таркиби асосида янги товар кодлари ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
мойлилиги, озуқа моддалар, макро- ва микроэлементлар миқдори жиҳатидан амарантнинг бошқа навларига нисбатан устун бўлган "Ўзбекистон-М", “Марҳамат” ва "Улуғнор" навлари яратилганлиги NAP 00232, NAP 00233, NAP 00234 билан тасдиқланиб, мазкур навларнинг кимёвий таркиби ва шифобахш хусусиятларини аниқлаш асосида яратилган товар “БИО ДАРМОН” янги озиқ-овқат қўшилмасини ишлаб чиқариш учун Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан рухсатнома олинган (№000431, 2019 й.). Натижада, табиий биологик фаол бирикмаларга тўйинган амарант навлари асосида шифобахш озиқ-овқат қўшилмаларини ишлаб чиқариш  имконини берган;
яратилган янги амарант навлари кимёвий тарикиби асосида ташқи иқтисодий фаолиятдаги товарлар номенклатураси бўйича синфланиб, уларга “мойлилиги умумий массасининг 3%и гача бўлган, тўйинган ёғ кислоталари мой массасига нисбатан 30% гача бўлган  амарант навлари” учун – 1008 90 000 1, “мойлилиги умумий массасининг 3% ва ундан юқори бўлган, тўйинган ёғ кислоталари мой массасига нисбатан 30% ва ундан юқори бўлган  амарант навлари” учун - 1008 90 000 2 товар код рақамлари ТИФ ТНнинг навбатдаги таҳририни ишлаб чиқишга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2022 йил 11 майдаги 16/05-22-0233-сон маълумотномаси). Натижада, амарант ўсимлиги навларини экспорт ва импорт қилишда улардан ундириладиган бож тўловларини назорат қилиш имконини берган;
“Марҳамат” навининг кимёвий таркибида С17Н32О2 – циклогексанкарбон кислота, С22Н43NO – 3-докозенамид, С17Н32O – метил-8-гексадецин-1, С19Н36O – 2-метил-Z,z-3,1,3-октадекадиеноил, С30Н50  - сквален миқдори бошқа навларга нисбатан юқори эканлиги исботланиб, мазкур нав асосида яратилган “БИО ЧОЙ” янги шифобахш озиқ-овқат қўшилмаси ишлаб чиқариш учун Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан рухсатнома олинган (№000431, 2019 й.). Натижада, циклогексанкарбон кислоталар, сквален билан бойитилган янги озиқ-овқат қўшилмаларини ишлаб чиқариш  имконини берган;
Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг буюртмаси асосида тузилган “Чорва моллари учун ноанъанавий усулда силос тайёрлаш” номли тижоратлаштириш шартномаси бўйича яратилган янги амарант навлари асосида чорва моллари учун тўйимли озуқа маҳсулотлари ишлаб чиқилган (Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2021 йил, № 99/14 рақамли шартномаси). Натижада, ротеин миқдори анъанавий маҳсулотларга нисбатан 6-7 марта юқори бўлган ем-озуқа яратиш имконини берган, ҳамда ҳар гектар ер майдонидан ўртача 40 миллион сўм иқтисодий самарадорликка эришилган;
“Ўзбекистон-М” нави кимёвий таркибининг мойлилиги унинг таркибига кирувчи глицериннинг фаол шакли, тўйинган ва тўйинмаган мой кислоталари миқдори бошқа навлардагига нисбатан кўплиги сабабли мазкур нав асосида “БИО МЎЖИЗА” янги озиқ-овқат қўшилмаси ишлаб чиқилиб, амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил, 12 февральдаги №000431-сон рухсатномаси). Натижада, амарант ўсимлиги асосида шифобахш тўйинган ва тўйинмаган мой кислоталарига бой озиқ-овқат қўшилмалари ишлаб чиқариш имконини берган;
"Ўзбекистон-М", “Марҳамат” ва "Улуғнор" навларини етиштириш (NAP 00232, NAP 00233, NAP 00234; Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 12 февралдаги 000431-сон рухсатномаси) Андижон вилоятининг жами 1044 гектар ер майдонларига жорий этилган (Андижон вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармасининг 2022 йил 28 июлдаги маълумотномаси). Натижада, шифобахш амарант навларини етиштириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish