Sayt test rejimida ishlamoqda

Собиров Қаҳрамон Салоевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “XX аср ўзбек драматургиясида персонаж нутқининг лексик-семантик хусусиятлари”, 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.3.PhD/Fil296.
Илмий раҳбар: Қурбонова Муҳаббат Матяқубовна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат  университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Урганч давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Fil.55.02.
Расмий оппонентлар: Қудайбергенов Мамбеткарим Сарсенбаевич, филология фанлари доктори, профессор; Юлдашев Дониёр Тохирович, филология фанлари доктори (DSc).
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек драматик асарлари тилининг лексик-семантик ва стилистик хусусиятлари, ўзбек бадиий адабиёти тилининг функционал услубий ўзига хослигини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек драматургияси персонаж нутқининг ситуатив нутқ сифатида оғзаки сўзлашув нутқига хослиги, сўзнинг маъно нозикликлари, бадиий тасвир воситаларининг лексик-семантик ва стилистик хусусиятлари аниқланган;
персонаж нутқида махсус лексик воситаларнинг нутқ таъсирчанлиги, аниқлиги ва ўзига хослигини таъминлашдаги роли, уларнинг бадиий нутқ жараёнидаги функционал хусусиятлари очиб берилиб, сўзнинг окказионал маъно қирралари, уларнинг персонаж нутқида аффиксация ва синтактик йўл билан ҳосил бўлиши далилланган; 
персонаж нутқининг иборавийлиги, халқ тили имкониятлари, мақол ва ҳикматли сўзларни бадиий асар тилига киритиш йўллари ҳамда уларнинг қўлланишидаги луғавий-семантик ва услубий ўзига хосликлар мавжудлиги исботланган; 
драматурглар томонидан яратилган ибора ва ҳикматли сўзларнинг халқ тилига асосланиши, индивидуал маҳорат даражаларига боғлиқ хилма-хил услубий маъно англатиш жиҳатлари, драматик асарлар тилининг имконият кўлами ва адабий тилни бойитишдаги лисоний омиллар асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек драматургиясида персонаж нутқининг лексик-семантик хусусиятларининг тадқиқи бўйича олинган илмий натижалар асосида:
персонаж нутқининг иборавийлиги, халқ тили имкониятлари, мақол ва ҳикматли сўзларни бадиий асар тилига киритиш йўллари ҳамда уларнинг қўлланишидаги луғавий-семантик ва услубий хусусиятларини аниқлашдаги илмий хулосалардан ФА-Ф1-Г003 рақамли «Ҳозирги қорақалпоқ тилида функционал сўз ясалиши» мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2021 йил 20 августдаги 17.01/195-сон маълумотномаси). Натижада халқ тили ҳикматлари, жумладан, мақол ва ҳикматли сўзларнинг функционал сўз ясалишида ҳамда уларнинг қўлланишидаги лексик-семантик ва услубий хусусиятларини аниқлаш мукаммаллашишига эришилган;
ўзбек драматургияси персонаж нутқининг ситуатив нутқ сифатида оғзаки сўзлашув нутқига хослиги, сўзнинг маъно нозикликлари, бадиий тасвир воситаларининг нутқ таъсирчанлигини кучайтириши каби ўзига хосликлар, лексик-семантик ва стилистик хусусиятларини аниқлашга оид илмий назарий хулосалардан ФА-А1-Г006 рақамли «Қорақалпоқ халқ қўшиқлари қўлёзма нусхаларини текстологик таҳлил қилиш нашрга тайёрлаш» (3-жилд) мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2021 йил    20 августдаги 17.01/194-сон маълумотномаси). Натижада халқ тили ҳикматлари, жумладан, мақол ва ҳикматли сўзларни текстологик таҳлил қилишда ҳамда уларнинг қўлланишидаги лексик-семантик ва услубий хусусиятларини аниқлашга асос бўлган;
персонаж нутқида синоним, антоним, диалектизм, профессионализм, эскирган сўз, омоним, паронимлар каби махсус лексик воситаларнинг нутқ таъсирчанлиги, аниқлиги ва ўзига хослигини таъминлашдаги роли лингвостилистик тадқиқот объекти сифатида ўрганиш, сўзнинг окказионал маъно қирралари, уларнинг персонаж нутқида аффиксация кўринишида бўлиши ҳам, синтактик йўл билан ҳосил бўлиш ҳам мумкинлигига оид илмий-назарий хулосалардан Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалида 2016-0908165532 рақамли «Қорақалпоқ тилининг янги алфавити ва имло қоидаларига мувофиқ она тили ва адабиётини ривожлантириш методикаси» фундаментал илмий лойиҳасининг назарий қисмида фойдаланилган (Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалининг 2021 йил  5 августдаги 162-сон маълумотномаси). Натижада Қорақалпоқ тилининг янги алфавити ва имло қоидаларига мувофиқ она тили ва адабиётини ривожлантириш методикасига асос бўлган;
ўзбек драматургияси персонаж нутқининг ситуатив нутқ сифатида оғзаки сўзлашув нутқига хослиги, иборавийлиги, халқ тили имкониятлари, мақол ва ҳикматли сўзларни бадиий асар тилига киритиш йўллари ҳамда уларнинг қўлланишидаги семантик-услубий хусусиятларини аниқлашдаги илмий-амалий хулосалардан «Мунаввар кун», «Тилимизни ўрганамиз» каби телекўрсатув ва «Адабий муҳит», «Таълим ва ҳаёт» эшиттиришларининг сценарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Хоразм вилоят телерадиокомпаниясининг 2020 йил 10 февралдаги 132-сон маълумотномаси). Натижада ушбу телекўрсатув ва радиоэшиттиришлар учун тайёрланган материалларнинг мазмуни мукаммаллашган, илмий далилларга бой бўлиши таъминланган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish