Sayt test rejimida ishlamoqda

Абылова Гулбахар Жалгасбаевнанинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Рақамли таълим шароитида бўлажак мусиқа ўқитувчиларининг касбий компетентлигини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.02 – таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (информатика) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.DSc/Ped224.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Нукус давлат педагогика институти.
Илмий маслаҳатчи: Аимбетов Нагмет Каллиевич, иктисодиёт фанлари доктори, академик.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Нукус давлат педагогика институти, DSс.03/30.12.2019.Ped.34.01.
Расмий оппонентлар: Халилов Фахриддин Нуриддинович, педагогика фанлари доктори, профессор; Эргашов Махамматрасул, техника фанлари доктори, профессор; Карлыбаева Гулжахан Ермекбаевна, педагогика фанлари доктори, профессор.  
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мусиқа йўналишидаги педагогика олий таълим муассасалари талабаларида рақамли таълим шароитида бўлажак мусиқа ўқитувчиларининг касбий компетентлигини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак мусиқа ўқитувчиларининг касбий компетенциясини ривожлантириш модели фанлараро интеграция воситасида структуралаш ва яхлит ўқув жараёнини лойиҳалашнинг адаптивлигини таъминлаш орқали ахборотлик, аксиологик ва ижодий фаоллик тамойилларига қатьий амал қилишга доир ўқув фаолиятини репродуктивдан ижодийга стимуллаштириш асосида такомиллаштирилган;
шахсий ва касбий тайёргарликни таъминловчи рақамли технологияларнинг визуал воситалари янги касбий фаолият турини амалга оширишга назарий, амалий ёндашувларни ижтимой-иқтисодий ривожланиш векторига моделлаштириш дастурий ва технологик таъминотнинг вариативлигига устуворлик бериш ва ижодий мусиқий лойиҳаларни тайёрлашнинг ички интеграциясини таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
 бўлажак мусиқа ўқитувчиларининг функцияларини кенгайтирувчи кўрсаткичлар ўқув жараёнини ташкил этиш моделларини лойиҳалаш ва баҳолаш тизимини режалаштириш, уларнинг қулайлиги ва вариативлигига устуворлик бериш орқали онлайн баҳолаш  тизимида Google Класс ва Google forms  тармоқли технологиялари асосида янги ахборотларни ўзлаштиришга бўлган адаптацион тезлигини оширишга йўналтирилган ҳолда такомиллаштирилган; 
бўлажак мусиқа ўқитувчиларининг мотивацияси ва фаоллигини оширишга доир Mobile Learning тизими анъанавий ва компьютер воситаларини комбинациялаш ўқув топшириқларининг онлайн тест, сўровномалар сервиси ва  викториналар хизмати шаклларини идентив қўллаш бўйича Finale, Encore, Sibelius нота муҳаррирлигида топшириқларни бажаришнинг тезлиги, туғрилиги, тўлиқлиги, тақдим этилиши ва самарали ҳимоясига йўналтирилган ўқув жараёнини мониторинг қилиш асосида такомиллаштирилган;
рақамли таълим шароитида ўқитиш технологияси скрайбинг, стринкаст, таймлайн ва audacity (подкастлар яратиш дастурлари) ва интеллектуал карталардан талабаларни мақсадли фойдаланишга тайёрлашга доир мазмунли компоненти бўлажак мусиқа ўқитувчиларининг касбий компетенциясини ривожлантиришнинг “ўрнатиш+мослашиш+лойиҳалаш” босқичларининг бирлигини таъминлаш орқали “ПАДагогик чарх” технологиясини қўллаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Рақамли таълим шароитида бўлажак мусиқа ўқитувчиларининг касбий компетентлигини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришга оид илмий натижалар буйича:
бўлажак мусиқа ўқитувчиларининг касбий компетенциясини ривожлантириш модели фанлараро интеграция воситасида структуралаш ва яхлит ўқув жараёнини лойиҳалашнинг адаптивлигини таъминлаш орқали ахборотлик, аксиологик ва ижодий фаоллик тамойилларига қатьий амал қилишга доир ўқув фаолиятини репродуктивдан ижодийга стимуллаштириш асосида такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялар “Ўқитиш назарияси” дарслигини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 17 мартдаги 106 сонли буйруғи, 106-151 рақамли гувоҳнома). Натижада бўлажак мусиқа ўқитувчиларининг рақамли таълим шароитига касбий тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга эришилган; 
шахсий ва касбий тайёргарликни таъминловчи рақамли технологияларнинг визуал воситалари янги касбий фаолият турини амалга оширишга назарий, амалий ёндашувларни ижтимой-иқтисодий ривожланиш векторига моделлаштириш дастурий ва технологик таъминотнинг вариативлигига устуворлик бериш ва ижодий мусиқий лойиҳаларни тайёрлашнинг ички интеграциясини таъминлаш асосида такомиллаштиришга доир тавсиялардан 574097-EPP-1-2016-1-CY-EPPKA2-CBHE-JP рақамли “RUECVET: Россия ва Ўзбекистон таълими ва касбий таълимнинг миллий тизими учун (ECVET) зачет бирлигини (кредитларни) кўчиришнинг Европа тизимини пилотлаштириш” (2015-2017 йй.) мавзусидаги амалий лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 10 майдаги 02-07-1279/04-сон далолатномаси). Натижада мусиқа муҳаррирларидан фойдаланиш асосида рақамли технологиянинг визуал воситаларини такомиллаштиришга шароит яратилган; 
бўлажак мусиқа ўқитувчиларининг функцияларини кенгайтирувчи кўрсаткичлар ўқув жараёнини ташкил этиш моделларини лойиҳалаш ва баҳолаш тизимини режалаштириш, уларнинг қулайлиги ва вариативлигига устуворлик бериш орқали онлайн баҳолаш  тизимида Google Класс ва Google forms  тармоқли технологиялари асосида янги ахборотларни ўзлаштиришга бўлган адаптацион тезлигини оширишга йўналтирилган ҳолда такомиллаштиришга оид таклифлардан “Теория обучения” дарслигини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 17 мартдаги 106-сонли буйруғи, 106-151 рақамли гувоҳнома). Натижада рақамли таълимда касбий-педагогик йўналиш ва талабалар фаолиятини баҳолаш орқали бўлажак мусиқа ўқитувчиларининг касбий компетенция даражасини белгиловчи кўрсаткичларни такомиллаштиришга эришилган;
бўлажак мусиқа ўқитувчиларининг мотивацияси ва фаоллигини оширишга доир Mobile Learning тизими анъанавий ва компьютер воситаларини комбинациялаш ўқув топшириқларининг онлайн тест, сўровномалар сервиси ва  викториналар хизмати шаклларини идентив қўллаш бўйича Finale, Encore, Sibelius нота муҳаррирлигида топшириқларни бажаришнинг тезлиги, туғрилиги, тўлиқлиги, тақдим этилиши ва самарали ҳимоясига йўналтирилган ўқув жараёнини мониторинг қилиш асосида такомиллаштиришга доир тавсиялардан А-1-33 − “Олий таълим муассасаларидаги ўқув фанларини модулли ўқитиш методикаси ва амалиёти (“Математика ўқитиш методикаси” таълим йўналиши мисолида)” мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 10 майдаги 02-07-1279/04-сон далолатномаси). Натижада мотивация ва ўқув фаоллигини ошириш, шунингдек, ўқув жараёнини мониторинг қилиш мақсадида QR кодлари асосидаги Mobile Learning тизимини қўллаш имкони оширилган; 
рақамли таълим шароитида ўқитиш технологияси скрайбинг, стринкаст, таймлайн ва audacity (подкастлар яратиш дастурлари) ва интеллектуал карталардан талабаларни мақсадли фойдаланишга тайёрлашга доир мазмунли компоненти бўлажак мусиқа ўқитувчиларининг касбий компетенциясини ривожлантиришнинг “ўрнатиш+мослашиш+лойиҳалаш” босқичларининг бирлигини таъминлаш орқали “ПАДагогик чарх” технологиясини қўллаш асосида такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсияларидан “Теория обучения” дарслигини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 17 мартдаги 106-сонли буйруғи асосида берилган 106-151 сон нашр рухсатномаси). Натижада ўқув жараёнида электрон ахборот-таълим муҳити воситаларидан фойдаланишни тавсифловчи рақамли технологияларнинг визуал воситалари тизимини яратиш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish