Sayt test rejimida ishlamoqda

Хайитова Шахноза Данияровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертaцияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Талабалар мустақил таълимини мобил технологиялар асосида фаоллаштириш методикаси”, 13.00.05 – Касб-ҳунар таълими назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертaция мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Ped2644.
Илмий раҳбар: Чориев Рузимурат Кунгратович, педагогика фанлари доктори.
Диссертaция бажарилган муассаса номи: Жиззах политехника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Педагогик инновaциялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти,  DSс.03/30.12.2019.Ped 48.01.
Расмий оппонентлар: Муслимов Нарзулла Алиханович, педагогика фанлари доктори, профессор; Олимов Ширинбой Шарофович, педагогика фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти.
Диссертaция йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади умумкасбий фанларни ўқитиш жараёнида талабалар мустақил таълимини мобил технологиялар асосида фаоллаштириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
касбий билим ва кўникмаларни такомиллаштириш, бўлажак мутахассиснинг касбий сифатларини ривожлантиришга қаратилган назарий функционал тузилма ва талабаларнинг касбий фаолияти компонентларининг ташкилий функциялари, касбий ривожланишда ўз-ўзини бошқариш механизми билимларни босқичма-босқич ривожлантириш ҳамда таълимнинг мунтазамлик принципи асосида такомиллаштирилган;
ўқув материалини мустақил ўзлаштириш, мураккаблик даражаси турлича бўлган топшириқлар, амалий вазифаларни аудиторияда ҳамда аудиториядан ташқарида ижодий ва мустақил бажариш натижасида назарий билим, амалий кўникма ва малакаларни шакллантиришга қаратилган мобил ресурслар (умумкасбий фанлар мисолида) воситасида талабалар мустақил таълимини фаоллаштиришнинг дидактик шарт-шароитлари мазмуни ишлаб чиқилган;
ўқитишда муваффақиятли вазиятларни яратиш, истиқбол тизимини ташкил этиш, интернетдан фойдаланиб талабаларнинг мустақил билим олиш фаолиятини ривожлантириш асосида умумкасбий фанларни ўқитишнинг  ўқув-методик таъминоти ва мобил технологиялари (мобил сўров ва овоз бериш, мобил қидирув, podcast, мобил викторина) тизимлилик, муаммолилик, касбий йўналтирилганлик тамойиллари асосида такомиллаштирилган; 
комплекс педагогик тажрибалар ва ижодий касбий топшириқларни мобил моделлаштириш асосида талабаларнинг мустақил таълим олиш даражаларини баҳолаш мезонлари (репродуктив, вариатив, ижодий) ҳодисалар, тушунчалар, далиллар орасидаги ички алоқалар, назарий қоидалар билан мустақил ишларни бажариш ўртасидаги мантиқий боғлиқликларни ўрнатиш орқали оптималлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Замонавий таълим шароитида касб таълими йўналиши талабаларини мустақил таълим олишини фаоллаштиришнинг илмий-методик асосларини ишлаб чиқиш ва умумкасбий фанларни ўқитиш методикасини такомиллаштириш бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари асосида:
талабалар мустақил таълимини фаоллаштиришнинг босқичлари, таълим мазмунининг оптимал вариантини танлаш, фаолият хусусиятлари, ўқитишнинг масофавий усуллари, дидактик имкониятларидан фойдаланишга оид таклифлардан касб таълими йўналиши ва мутахассислари бўйича малака талабларини ишлаб чиқишда фойдаланилган қилинган  (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 18 июлдаги 5/12-4/2-72-сон маълумотномаси). Мазкур таклифлар олий таълим муассасалари касбий таълим йўналишларида ўқув жараёнини ягона ёндашув асосида ташкил этиш, умумкасбий фанларни ўқитиш самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
ўқув материалини мустақил ўзлаштириш, мураккаблик даражаси турлича бўлган топшириқлар, амалий вазифаларни аудиторияда ҳамда аудиториядан ташқарида ижодий ва мустақил бажариш асосида назарий билим, амалий кўникма ва малакаларни шакллантиришга қаратилган тузилмаси (башорат қилиш, иллюстрация – тушунтириш, йўналтирувчи, назорат диагностика, баҳолаш) асосида мантиқий кетма-кетлиги ва ўзаро алоқадорлиги узвийлаштиришга оид методик тавсиялар ва таклифлар эса Жиззах политехника институти илмий-тадқиқот ишлари режасининг “AIF 1/4 – Касб-ҳунарга йўналтирилган марказ ва электроника бўйича қўшма ўқув лаборатория яратиш” (2019-2021 йй.) мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Жиззах политехника институти 2021 йил 10 октябрдаги 01-1716-1723-сон маълумотномаси). Натижада ишлаб чиқилган виртуал таълим технологиялари бўлажак касб таълими ўқитувчиларида умумкасбий компетенцияларни ривожлантиришга хизмат қилган;
ўқитишда муваффақиятли вазиятларни яратиш, истиқболли тизимни ташкил этиш, интернетдан фойдаланиб талабаларнинг мустақил билим олиш фаолиятини ривожлантириш асосида ўқув-методик таъминоти ва умумкасбий фанларини ўқитишга йўналтирилган мобил сўров ва овоз бериш, мобил қидирув, podcast, мобил викторина каби интерфаол методларни қўллаш асосида такомиллаштирилган “Талабалар мустақил таълим олиш методикасини такомиллаштириш” номли методик қўлланма ва “Касбий педагогика” фани бўйича мобил илова дастури мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 18 июлдаги 5/12-4/2-72-сон маълумотномаси). Мазкур ўқув-методик таъминот талабаларини ижодий касбий топшириқларни мобил технологиялар асосида мустақил таълим олишини фаоллаштириш учун унинг дидактик имкониятларини такомиллаштиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish