Sayt test rejimida ishlamoqda

Муродова Моҳигул Чори қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Озиқ-овқат саноатини барқарор ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий асосларини такомиллаштириш», 08.00.03 – “Саноат иқтисодиёти” (иқтисодиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Iqt882.
Илмий раҳбар: Салимов Бахтиёр Таджиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc. 03/30.12.2019.I.03.05.
Расмий оппонентлар: Саматов Ғаффор Аллакулович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Ибрагимова Саодат Абдумуминовна, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент  кимё - технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикаси озиқ-овқат саноати корхоналари фаолиятини барқарор ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий асосларини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклифлар ва амалий тавсиялар ишлаб чиқиш ҳисобланади.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
умумий харажатлардан сотилмай қолган махсулотларга тегишли етказиш харажатларини алоҳида ажратиб ҳисобга олиш орқали жорий активларнинг брутто активлар хажмидаги салмоғини ошириш асосида фаолият рентабеллигини ошириш имконияти аниқланган;
озиқ-овқат саноати корхоналарида қўшилган капитал миқдорини ошириш орқали мажбуриятлар таркибида тозаланган маргарин, шрот, шелуха маҳсулотлари ва барча турдаги саломаслар бўйича кредитор қарздорликни камайтириш таклиф этилган; 
ёғ-мой саноати корхоналарида маргарин, шрот, шелуха маҳсулотлари ишлаб чиқаришни диверсификация даражасининг меъёрини 25-30 фоиз этиб белгилаш асосида корхонани барқарор ривожлантиришни таъминлаш асосланган;  
ёғ-мой саноатини узоқ муддатли ривожланиш тенденциялари кўрсаткичлари асосида ишлаб чиқариш ҳажмини оширишнинг 2025 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Озиқ-овқат саноати корхоналарини барқарор ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий асосларини такомиллаштириш бўйича, олинган илмий натижалар асосида:
умумий харажатлардан сотилмай қолган махсулотларга тегишли етказиш харажатларини алоҳида ажратиб ҳисобга олиш орқали жорий активларнинг брутто активлар хажмидаги салмоғини ошириш асосида фаолият рентабеллигини ошириш имконияти бўйича таклифи “Тoшкент ёғ-мой комбинати (ТЁМК)” АЖ томонидан тизим ташкилотлари амалиётига жорий қилинган (“ТЁМК” АЖнинг 2021 йил 24 августдаги 219/01-сон маълумотномаси). Ушбу таклифларни амалиётга жорий қилиш натижасида “ТЁМК” АЖда кредитор қарздорликнинг жорий мажбуриятлар ҳажмидаги салмоғи ўтган йилга нисбатан 5,2 фоизга пасайишига эришилган;
озиқ-овқат саноати корхоналарида қўшилган капитал миқдорини ошириш орқали мажбуриятлар таркибида тозаланган маргарин, шрот, шелуха маҳсулотлари ва барча турдаги саломаслар бўйича кредитор қарздорликни камайтириш таклифи “Тoшкент ёғ-мой комбинати (ТЁМК)” АЖ томонидан тизим ташкилотлари амалиётига жорий қилинган (“ТЁМК” АЖнинг 2021 йил 24 августдаги 219/01-сон маълумотномаси). Мазкур таклифларни амалиётга жорий қилиш натижасида, “ТЁМК” АЖда ўтган йилга нисбатан соф фойданинг ўсиш суръати 10,5 фоизни ташкил этгани ҳолда, жорий активларнинг брутто активлар ҳажмидаги салмоғи 8,6 фоизга ошириш имконини берган;
ёғ-мой саноати корхоналарида маргарин, шрот, шелуха маҳсулотлари ишлаб чиқаришни диверсификация даражасининг меъёрини 25-30 фоиз этиб белгилаш асосида корхонани барқарор ривожлантириш таклифи “Тoшкент ёғ-мой комбинати (ТЁМК)” АЖнинг 2019 йил 13  мартдаги ГП/01-01-сон буйруғи билан тасдиқланган “Ёғ-мой саноати корхоналарини ишлаб чиқаришни модернизация ва реконструкция қилиш,маҳсулот сифатини янада яхшилаш бўйича Дастури”да ўз аксини топган  (“Ўзёғмойсаноат” уюшмасининг 2021 йил 25 августдаги КС/3-808-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни амалиётга жорий қилиш натижасида “Ўзёғмойсаноат” уюшмасида ёғ-мой маҳсулотлари экспортининг мамлакат жами экспортдаги улуши ўтган йилга нисбатан 0,6 фоизга ошириш имконини берган;
ёғ-мой саноатини узоқ муддатли ривожланиш тенденциялари кўрсаткичлари асосида ишлаб чиқариш ҳажмини оширишнинг 2025 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари таклифи Ўзбекистон Республикаси Ёғ-мой саноати корхоналари уюшмаси томонидан 2020 йил 18 мартдаги АА/7-6-3-сон буйруғи билан тасдиқланган Ёғ-мой махсулотлари ишлаб чиқаришни 2025 йилгача ривожлантириш Йўл харитасида ўз аксини топган. (“Ўзёғмойсаноат” уюшмасининг 2021 йил 25 августдаги КС/3-808-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни амалиётга жорий қилиш натижасида, “Ўзёғмойсаноат” уюшмасида ёғ-мой саноати корхоналарини молиялаштириш ҳажми ўтган йилга нисбатан 11,7 фоизга ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish