Sayt test rejimida ishlamoqda

Нуров Убайдулло Ибодуллаевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «ЛОР аъзолари касалликлари билан оғриган эгизакларни ташхислаш, даволаш ва реабилитация қилишга комплекс ёндашув», 14.00.04 – Оториноларингология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.DscTib482.
Илмий раҳбар: Арифов Сайфутдин Саидазимович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт институти, DSc.04/05.06.2020.Tib.102.02.
Расмий оппонентлар: Холматов Жамол Исроилович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Хасанов Саидакром Саидазимович, тиббиёт фанлари доктори, профессор;  Шамсиев Джахонгир Фазлиддинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Доғистон давлат тиббиёт институти. (Доғистон Республикаси). 
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ЛОР аъзолари касалликлари билан касалланган эгизакларни ташхислаш, даволаш, соғломлаштиришга комплекс ёндашувни оптималлаштириш асосида эгизакларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш чора-тадбирларини ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:  
илк бор ЛОР аъзолари касалликлари билан хасталанган эгизаклар ва эгизак бўлмаган беморларда қиёсий ҳаёт сифатини баҳолашда психо-эмоционал ҳолат, эксперт меъзонлари, анкета сўровномаси ва оториноларингологик текширувларни бир вақтда қўллаши касалликларни аниклашда эрта диагностик мезон эканлиги асосланган;
илк бор эгизаклар ва эгизак бўлмаган беморларнинг ҳалқум, бодомсимон муртаклар биоптатлардаги герминатив марказларининг енгил зоналарида лимфоцитларнинг пролифератив фаоллиги йўқлиги иммун жавобнинг пасайишига олиб келиши аниқланган;
 илк бор ЛОР аъзоларининг ўткир касалликларида, сурункали  касалликларининг қўзиш даврида эгизакларда  хаёт сифатини таснифловчи  кўрсаткичларни  уларнинг даволаш ва реабилитация ўтказилгандан кейинги даврдаги кўрсаткичларига, ҳамда соғлом эгизакларга нисбатан ишонарли фарқ қилиши исботланган;
илк бор эгизакларда эшитишни сенсоневрал заифлашувининг  оғир (IV даража)си ва карлик кўринишида   кечиши, аудиологик кўрсаткичлар асосида худди шундай эгизак бўлмаган беморларга нисбатан генетик  гомогенлик мавжудлиги сабабли 2,4 марта кўп учраши исботланган;
илк бор эгизакларда сурункали йирингли риносинуситнинг турли шаклларида периферик қонда моноцитлар ва  цитокин оқсилларнинг кўрсаткичлари IL6 ва IL8, хамда яллиғланишни сўндирувчи  IL4  фаоллиги таҳлил қилинган ва касаллик ривожланишининг иммунологик характеристикаси тузилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Сурункали риносинуситни ташхислаш ва даволашни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
эгизак болаларда бурун ёндош бўшлиқларининг яллиғланиш касалликларини даволаш бўйича олиб борилган тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган "Эгизак болаларда бурун ёндош бўшлиқларининг яллиғланиш касалликларида моноцитлар, нейтрофиллар ва цитокин статус ҳолатининг функционал фаоллигини баҳолаш методикаси" номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 19 январдаги 8н-р/32-сон хулосаси). Натижада эгизак болаларда бурун ёндош бўшлиқларининг яллиғланиш касалликларида моноцитлар, нейтрофиллар ва цитокин статус ҳолатининг функционал фаоллигини баҳолаш асосида ташхислаш мезонларини кенгайтириш имконини берган;
ЛОР аъзолари патологияси бўлган эгизакларда ҳаёт сифатини баҳолаш бўйича олиб борилган тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган "ЛОР аъзолари патологияси бўлган эгизакларда ҳаёт сифатини баҳолаш" номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 9 мартдаги 8н-р/189-сон хулосаси). Натижада ЛОР аъзолари патологияси ёки улардан бири мавжудлигида эгизакларнинг дастлабки психо-эмоционал ҳолатини аниқлаш, шунингдек, даволаниш вақтида ҳаёт сифатини баҳолаш сўровномаси ёрдамида мониторинг ўтказиш имконини берган;
олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Бухоро вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази ЛОР бўлими, Қашқадарё вилояти Косон шаҳар тиббиёт бирлашмаси, Бухоро вилояти Когон шаҳар тиббиёт бирлашмаси ва Навоий вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази клиник амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 9 сентябрдаги 8н-д/290-сон хулосаси). Натижада эгизаклардаги касалликларни аниқлаш, ташхис қўйиш, даволаш, реабилитация қилиш ва ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish