Sayt test rejimida ishlamoqda

Қодирходжаева Нигора Саидганиевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бирламчи сурункали бош оғриғи бўлган беморлар учун даволаш ёндашувларини оптималлаштириш», 14.00.13 – Неврология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.2.PhD/Tib644.
Илмий раҳбар: Прохорова Анна Владимировна, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04.30.04.2022.Tib.93.02.
Расмий оппонентлар: Раимова Малика Мухамеджановна, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Джурабекова Азиза Тахировна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: С.Д. Асфендияров номли Қозоқ миллий тиббиёт университети (Қозоғистон Республикаси).
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: бирламчи сурункали бош оғриғининг патогенетик механизмларига асосланиб Ботулотоксин-А инъекцияларини даволашда қўллаш ва даволаш ёндашувларини оптималлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор нейрофизиологик текширувлар асосида бирламчи сурункали бош оғриғи бўлган беморларда перикраниал ва бўйин мушакларининг дисфункциясини бартараф этиш учун Ботулотоксин A-типини қўллаш самарадорлиги исботланган;
сурункали бош оғриқлар патогенезида муҳим рол ўйнайдиган перикраниал ва бўйин мушакларидаги кучланишни ташхислашда ҳамда субъектив палпация усулидан фарқли равишда Ботулотоксин-А инъекция қилиш нуқталарини аниқлашда интерференцион ЭМГ усулидан фойдаланиш афзаллиги исботланган;
интерференцион ЭМГ маълумотлари асосида «Оғриқ кетидан» усули ёрдамида БТХ-A инъекция қилишнинг индивидуал схемаси ишлаб чиқилган;
сурункали мигрен бўлган беморларга Ботулотоксин-А инъекцияни 195 бирлик дозада 3-4 ойда бир марта, сурункали зўриқиш бош оғриқли беморларга 155 бирлик дозада ҳар 4-6 ойда бир марта тавсия этиш орқали ягона даволаш схемаси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Бирламчи сурункали бош оғриғи бўлган беморлар учун даволаш ёндашувларини оптималлаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
анамнезида сурункали кундалик бош оғриғи бўлган беморларнинг даволаш усулларини такомиллаштириш мақсадида яратилган «Бирламчи сурункали бош оғриқлари даволаш схемасини оптималлаштириш мақсадида А типидаги ботулотоксинни қўллаш» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 23 сентябрдаги 8н-р/370 маълумотномаси). Тадқиқот натижаси бирламчи сурункали бош оғриғи бўлган беморлар учун ташхисотни такомиллаштириш даволаш ёндашувларини оптималлаштириш, такрорий диспансеризация сонини камайтириш ва беморлар ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берган; 
олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан Тошкент тиббиёт академияси 1-клиникаси ва Тошкент шаҳри 56-сон оилавий поликлиникаси клиник амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 7 октябрдаги 8р-қ/207 - сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижаларидан неврологлар ва умумий амалиёт шифокорлари амалиётида фойдаланишда, сурункали кундалик бош оғриқ патогенетик даволаш комплексига Ботулотоксин-А инъекциялари киритилиши, касаллик асоратлари камайиши, даволаш самарадорлиги ошиши, беморлар хаёт сифатини яхшиланишига имкон яратган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish