Sayt test rejimida ishlamoqda

Ёдгарова Умида Гайбуллоевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Безовта оёқлар синдромининг этиопатогенетик жиҳатлари ва даволашни оптимизациялаштириш», 14.00.13 – Неврология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.1.PhD/Tib759/
Илмий раҳбар: Раимова Малика Мухамеджановна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат стоматология институти/
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.04.2022.Tib.93.02/
Расмий оппонентлар: Туруспекова Сауле Тлеубергеновна, тиббиёт фанлари доктори (Қозоғистон Республикаси); Ҳайдарова Дилдора Қодировна, тиббиёт фанлари доктори, доцент. 
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: безовта оёқлар синдромини эрта ташхислаш ва даволаш усулларини оптималлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
безовта оёқлар синдромининг кучайиши билан D витамини ва нерв ўсиши омилининг пасайишини ҳисобга олган ҳолда касалликнинг ривожланишининг патогенези, диагностикаси ва башоратида D витамини ва нерв ўсиши омилининг таъсири натижасида эканлиги исботланган;
иккиламчи безовта оёқлар синдромининг турли хил этиопатогенетик шаклларининг клиник кўринишлари ва метаболик бузилишлар ўртасидаги тўғридан-тўғри кучли боғлиқлик асосланган;
илк бор безовта оёқлар синдроми шаклларига қараб депрессия ва уйқусизлик кўрсаткичларининг гетерогенлиги аниқланган;
CЕS – D шкаласи бўйича депрессив бузилишларни баҳолашда уйқу бузилиши ва депрессия даражасининг ошиши билан безовта оёқлар синдромининг оғирлиги ўртасида тўғридан-тўғри боғлиқлик аниқланган;
беморларнинг субъектив ва психоэмоционал ҳолатининг яхшиланиши натижасида безовта оёқлар синдроми шаклига кўра фарқлаган ҳолда прамипексол ва D витамини билан комплекс даволашнинг клиник самарадорлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Безовта оёқлар синдромининг этиопатогенетик жиҳатлари ва даволашни оптимизациялаштиришни таҳлил қилишда олинган илмий тадқиқот натижалари асосида:
безовта оёқлар синдромини клиник ва нейропсихологик текширувлар бўйича илмий тадқиқот натижалари асосида ишлаб чиқилган «Иккиламчи безовта оёқлар синдромини ташхислаш мезонлари ва даволаш алгоритми» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 23 октябрдаги 8н-р/966-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижаси касалликни эрта ташхислаш сифатини яхшилаш, муолажани оптималлаштириш имконини берган;
безовта оёқлар синдромини клиник ва дифференциал даволаш усули бўйича илмий тадқиқот натижалари асосида «Безовта оёқлар синдромининг шаклига қўра клиник характеристикаси ва дифференцияциялашган даволаш усуллари» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 23 октябрдаги 8н-р/967-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижаси касалликка ташхис қўйиш мезонларини ва даволаш алгоритмини ишлаб чиқиш, ҳамда дифференциялашган даволаш усулларини оптималлаштириш имконини берган;
ўтказилган тадқиқотлар натижалари Самарқанд тиббиёт институти 1-клиникаси, Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникаси, Бухоро вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 9 ноябрдаги 8н-з/419-сон маълумотномаси). Олинган натижалар безовта оёқлар синдромини ташхислаш усулини оптималлаштириш ва даволаш чораларининг самарадорлигини оширишга, уйқу бузилиши ва депрессия ривожланишининг олдини олишга, беморларнинг ҳаёт сифатини сезиларли даражада яхшилашга олиб келган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish