Sayt test rejimida ishlamoqda

Шадиев Анвар Эркиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Сурункали атрофик ринит билан оғриган беморлар ташхисотини ва консерватив давосини мақбуллаштириш», 14.00.04–Оторинларингология.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Tib.1497.
Илмий раҳбар: Насретдинова Махзуна Тахсиновна тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.04/05.06.2020 Tib102.02.
Расмий оппонентлар: Джамалудинов Юнускади Асхабалиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси); Карабаев Хуррам Эсанкулович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Астрахан давлат тиббиёт университети (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: сурункали атрофик ринит билан касалланган беморларнинг ташхисоти ва консерватив даволашнинг самарадорлигини оширишга қаратилган таклифлар ва тавсияларни ишлаб чиқиш орқали бурун шиллиқ қаватининг функционал фаоллиги бузилишининг аҳамиятини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сурункали атрофик ринит патогенезида иммунодепрессия сабабли бурун бўшлиғи шиллиқ қавати ва параназал синуслар функционал фаолиятининг бузилишига олиб келиши асосланган;
илк бор беморларнинг бурун бўшлиғи ва параназал синусларидаги бурун секрети суюқ қисмининг қаттиқ қисмга ўтиши динамикаси, физикавий, кимёвий хусусиятлари хамда мукоцилиар аппаратнинг киприкли эпителийсининг тебраниш частотаси фаолияти асосланган; 
атрофик жараёнлар нафақат бурун бўшлиғининг шиллиқ пардасида, балки бутун организмда ривожланиб, бу жараёнларга сабаб бўлувчи яширин кечадиган темир танқислик камқонлиги фонида тиреоид Т3, Т4 гормонлари кўрсаткичининг қондаги ферритиннинг камайиши билан биргаликда ташхисий таҳлили асосланган;
сурункали атрофик ринит билан касалланган беморларни даволаш  бурун бўшлиғи мукоцилиар тизимининг физиологик фаолияти ва унинг ҳимоя функцияси тикланишига таъсир этувчи темир дори воситалари билан биргаликда эндоназал препаратни уз ичига олган комплекс даволашни қўллаш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Тадқиқот натижалари асосида, сурункали атрофик ринит билан касалланган беморларда қўлланилган эрта ташхисот ва даволашнинг такомиллаштирилган усуллари баҳолаш бўйича тадқиқотнинг илмий натижалари асосида:
сурункали атрофик ринит билан касалланган беморларни даволаш бўйича тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган “Атрофик ринит билан касалланган беморларни даволаш тактикаси”  (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 1 ноябрдаги 8н-р/992-сон маълумотномаси) номли услубий тавсиянома тасдиқланган. Ушбу услубий тавсиянома сурункали атрофик ринит билан касалланган беморларни даволаш усулларини мақбуллаштиришга имконини берган;
атрофик ринит билан касалланган беморларни бошқариш бўйича тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган  “Атрофик ринит билан касалланган беморларни бошқаришнинг диагностик тактикасини такомиллаштириш” номли услубий тавсияномаси тасдиқланди (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 1 ноябрдаги 8н-р/993-сон маълумотномаси). Ушбу тавсиянома 2019-2021 йиллар давомида ўтказилган статистик тадқиқотлар асосида сурункали атрофик ринит ташхисини қўйиш ва даволаш усулларини янада такомиллаштириш имконини берган;
сурункали атрофик ринит билан оғриган беморлар ташхисотини ва консерватив давосини мақбуллаштириш бўйича илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан Самарқанд туман тиббиёт бирлашмаси, Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмаси, 1-сон оилавий поликлиникасида (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021-йил 19-ноябрдаги 08-09/17928-сон маълумотномаси) клиник амалиётига татбиқ этилган. Натижада сурункали атрофик ринитни эрта  ташхислаш, маҳаллий ва умумий иммунитетни муҳофаза қилиш, касаллик қайталанишини олдини олиш, беморларни даволаш сифатини оширишга имкон яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish