Sayt test rejimida ishlamoqda

Зиядуллаев Зохиджон Файзуллаевичнинг

диссертация ҳимоясисиз селекция ютуғи (ихтиро патенти) асосида

фан доктори (DSc) илмий даражасини бериш бўйича эълон матни

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Республиканинг жанубида буғдой селекцияси, уруғчилиги ва нав агротехникаси хусусиятлари», 06.01.05–Селекция ва уруғчилик  (қишлоқ хўжалиги фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.3.DSc /Qx16.

Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Дон дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институти Қашқадарё филиали.

Илмий раҳбар: Халилов Насриддин Халилович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.27.06.2017.Qx.13.01.

Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган: «Яксарт» юмшоқ буғдой нави, NАР 00121, 2013 й.; «Ғозғон» юмшоқ буғдой нави, NАР 00123, 2013 й.; «Туркистон» юмшоқ буғдой нави, NАР 00125, 2013 й.;«Эломон» юмшоқ буғдой нави  NАР 00122.

Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг 2017 йил 2 августдаги 02-11/2050, 02-11/2051, 02-11/2049-сон ва 2017 йил 30 ноябрдаги 02-11/3217-сон маълумотномалари.

II. Тадқиқотнинг мақсади: юмшоқ буғдойнинг юқори сифатли, ҳар бир минтақанинг тупроқ-иқлим шароитларига мос, серҳосил, қурғоқчилик, иссиқлик, шўрланишга, касалликларга, ётиб қолишга чидамли буғдой навларини яратишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

республиканинг жанубий минтақалари шароитида юмшоқ буғдойнинг жаҳон коллекцияси нав ва намуналари ўрганилиб, серҳосил, касалликларга, қурғоқчиликка, иссиқликка, шўрланишга чидамли бўлган 162 та манбалари аниқланган;

юмшоқ буғдойнинг қурғоқчиликка чидамли 70 та, иссиқликка чидамли 18 та ва маҳсулдорлик кўрсаткичлари юқори бўлган 15 та, жами 103 та нав ва намуналари танлаб олинган ва селекцион жараёнларда уларни чатиштириш асосида хўжалик белгиларининг коррелацион боғлиқлиги аниқланган;

сариқ занг касаллигига чидамли бўлган 20 та, қўнғир занг касаллигига чидамли 23 та ҳамда комплекс яъни сариқ ва қўнғир занг касаллигига чидамли 17 та бошланғич манбалар танлаб олиниб, селекция жараёнининг кейинги босқичларида белгиларнинг ирсийланиш самарадорлиги аниқланган;

сариқ занг касаллигига чидамлилик хусусияти «Ғозғон» ва «Яксарт» навида 2 та, «Туркистон» ва «Эломон» навида 1 та доминант генлар таъсирида ирсийланиши аниқланган;

генетик келиб чиқиши узоқ бўлган хориждан келтирилган навлар билан маҳаллий навлар иштирокида 15 та комбинацияда Ғ1 авлодлар ажратиб олиниб, доминантлик ҳамда тўлиқ ирсийланиш белгилари аниқланган;

жаҳон коллекциясидан танлаб олинган нав ва намуналар билан маҳаллий навлар чатиштириш асосида 15 та комбинацияда яратилган Ғ1 ва Ғ2 авлодларида дурагайларнинг ўсимлик бўйи, бошоқ узунлиги, бошоқдаги донлар сони, 1000 та дон вазни бўйича белги ва хусусиятларини ирсийланиши илмий асосланган;

қимматли биологик-хўжалик белги ва хусусиятларни комплекс ўрганиш асосида қурғоқчилик, иссиқлик, занг касалликларига чидамли, нонбоплик кўрсаткичлари юқори бўлган кузги юмшоқ буғдойнинг серҳосил «Туркистон», «Яксарт», «Ғозғон» ва «Эломон» навлари яратилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Кузги буғдойнинг юқори сифатли селекцион ашёларини яратиш ва тур ичида мураккаб дурагайлаш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида:

қимматли хўжалик белгиларига эга ҳосилдор, қурғоқчилик, иссиқлик, занг касалликларга чидамли кузги буғдойнинг «Туркистон», «Яксарт», «Ғозғон» ва «Эломон» навлари яратилган ва ушбу навлар учун Интеллектуал мулк агентлигининг селекция ютуғига патентлари олинган («Яксарт» юмшоқ буғдой нави, NАР 00121; «Эломон» юмшоқ буғдой нави  NАР 00122; «Ғозғон» юмшоқ буғдой нави, NАР 00123; «Туркистон» юмшоқ буғдой нави, NАР 00125 ). Бунинг натижасида юмшоқ буғдойнинг қурғоқчилик, иссиқлик ва касалликларга чидамли «Туркистон», «Яксарт», «Ғозғон» ва «Эломон» навларини экиш орқали андоза навларга нисбатан гектаридан 8–12 центнергача қўшимча дон ҳосили олишга эришилган;

2012–2016 йилларда янги яратилган кузги буғдойнинг «Туркистон» нави 61437 гектар, «Яксарт» нави 279285 гектар ва «Ғозғон» нави 31267 гектар, жами 371989 гектар республикамизнинг кўп тармоқли фермер хўжаликларининг суғориладиган майдонларига жорий этилган. Шунингдек, республикада 2018 йил ғалла ҳосили учун жами 118,3 минг гектар майдонга экиш учун «Яксарт» навидан 16446 тонна, «Ғозғон» навидан 11237 тонна, «Туркистон» навидан 1884 тонна жами 29567 тонна сара уруғликлари жамғарилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2017 йил 10 ноябрдаги 02/21-584-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида 2012–2016 йилларда ушбу навлардан андоза навларга нисбатан гектаридан 3,4–9,2 центнергача қўшимча дон ҳосили олиниб, иқтисодий самарадорлик 285,0–842,0 минг сўмни, рентабеллик 14–21 фоизни ташкил этган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish