Ниязов Лазиз Нурхоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Нодир ер элементли феррит-гранатларда магнитли фазавий ўтишларнинг хусусиятлари», 01.04.09–Магнит ҳодисалари физикаси (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.PhD/FM74.
Илмий раҳбар: Джураев Даврон Рахмонович, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, PhD.29.08.2017. FM.02.04
Расмий оппонентлар: Тураев Эргаш Юлдашевич, физика-математика фанлари доктори, профессор; Ўринов Худоёр Омонович, физика-математика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: магнитли ориентацион фазавий ўтишлар термодинамик назариясини ривожлантиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Tb0,26Y2,74Fe5O12 феррит-гранатида енгил магнитланиш ўқи йўналиши спонтан қайта ориентациялангандаги домен структура эволюцияси визуал кузатилган, бунда тадқиқ этилган фазавий ўтиш ҳарорати яқинида магнитооптик сингдирувчанлиги тор, кескин максимумга эга бўлиб, коэрцитив куч эса пасайиши аниқланган;
ўтказилган барча эксперментлар натижаларини таҳлил қилиш асосида енгил магнитланиш ўқи бўлган спонтан қайта ориентацияланиши ҳарорати соҳасида Tb0,26Y2,74Fe5O12 феррит-гранати домен структурасининг қайта тизимланиш модели таклиф этилган;
илк бор ферримагнетикда икки ўқли механик кучланиш таъсирида вужудга келадиган магнитли ориентацион фазавий ўтиш экспериментал кузатилган;
нодир ер элементли феррит-гранатларида механик кучланиш ёрдамида ориентацион фазавий ўтишларнинг феноменологик назарияси ривожлантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
нодир ер элементли феррит-гранатларнинг магнитооптик хоссалари ва домен структура ўзгариши асосида таклиф этилган модели Р424 рақамли “Магнит ҳусусиятига эга материалларни асосий характеристикаларини тадқиқ қилиш” грант лойиҳасида спонтан қайта ориентацияланиш йўналишини аниқлашда қўлланилган (Украина Фанлар академияси Қаттиқ жисмлар физикаси, материалшунослик ва технологиялар институтининг 2017 йил 27 ноябрдаги 11-00/03-170-2887-сон маълумотномаси). Илмий натижанинг қўлланилиши Tb0,26Y2,74Fe5O12 феррит-гранати домен структурасининг ўзгаришини таҳлил этиш имконини берган;
Tb0,26Y2,74Fe5O12 феррит-гранатида енгил магнитланиш ўқи қайта ориентацияланиш ҳарорати соҳасида олинган натижалар асосида таклиф этилган модель конструкцион элементлар кучланиш ҳолатларини ўрганишда қўлланилган (Россия Машинасозлик институтининг 2017 йил 26 ноябрдаги маълумотномаси). Илмий натижанинг қўлланилиши конструкцион элементлар кучланиш ҳолатларини кучланиш йўналишига боғлиқлигини аниқлаш имконини берган;
нодир ер элементли феррит-гранатларда домен стуктураларда магнитлаш жараёнларининг натижалари Ф-2-06 рақамли “Нодир ер элементли феррит-гранатларда магнитли ориентацион ўтишлар” (2011–2016) фундаментал лойиҳасида турли кристаллографик йўналишлар бўйича магнитлаш жараёнларини тадқиқ этишда қўлланилган (Ўзбекистон Республика Фан ва технологиялар агентлигининг 2017 йил 7 ноябрдаги ФТА–02-11/1030-сон маълумотномаси). Илмий натижалардан фойдаланиш ясси параллел кристалларни турли кристаллографик йўналишлар бўйича магнитлаш имконини берган;
кубсимон кристалларда механик кучланиш наижасида ҳосил бўладиган ориентацион фазавий ўтиш модели ЁФ-2-1 рақамли “Ориентациявий ўзаро таъсирни инобатга олган ҳолда феррит-гранатлардаги фазавий ўтишлар ва магнитооптик хусусиятларни тадқиқ этиш” (2016–2017) фундаментал лойиҳасида кристалларда механик кучланишларни ҳосил қилишда қўлланилган (Ўзбекистон Республика Фан ва технологиялар агентлигининг 2017 йил 7 ноябрдаги ФТА–02-11/1030-сон маълумотномаси). Илмий натижалардан фойдаланиш механик кучланиш таъсирида фазавий ўтиш моделини ишлаб чиқиш имконини берган.