Sayt test rejimida ishlamoqda

Саидов Дониёр Юсуповичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Англаш масалаларида аломатлар фазосининг ночизиқли алмаштиришларига асосланган ахборот моделлари», 05.01.03–Информатиканинг назарий асослари (физика-математика фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.3.PhD/FM103.

Илмий раҳбар: Игнатьев Николай Александрович, физика-математика фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети,  DSc.27.06.2017.FM.01.02.

Расмий оппонентлар: Усманов Ришат Ниязбекович, техника фанлари доктори, профессор; Ибрагимов Фарходжон Нурмухамаджонович, физика-математика фанлари номзоди.

Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.

Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: англаш масалаларида аломатлар фазосининг ночизиқли алмаштиришларига асосланган сунъий интеллект мезонлари ва усулларини такомиллаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

берилганлар танланмасига асосланган ночизиқли қарор қилиш қоидаларини шакллантириш усули такомиллаштирилган;

компактлик мезони асосида визуаллаштириш натижаларини қиёсий таққослаш усули тавсифланган бўлиб, компактлик қиймати ҳар бир синф объектларини минимал сондаги ўзаро кесишмайдиган гуруҳларга ажратиш натижалари бўйича аниқланган;

берилганларда тушуриб қолдирилган ва такрорланувчи қийматлар инобатга олинган ҳолда ҳамда берилганларни дастлабки ишлов беришни инобатга олган ва олмаган ҳолда миқдорий аломатларни ўзаро кесишмайдиган интервалларга бўлиш алгоритмининг мураккаблик баҳоси олинган;

объектлар тавсифидаги бошланғич аломатлар фазосидан латент аломатлар фазосига ўтилганда яқин қўшни алгоритмининг умумлаштириш қобилиятининг ошганлиги исботланган;

аломатларни агломератив иерархик гуруҳлаш ва уларни сон ўқига ночизиқли акслантиришда информативлиги бўйича тартибланган латент аломатлар тўпламларининг шаклланиши кўрсатилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

аломатларни иерархик агломератив гуруҳлаш ва уларни сон ўқига ночизиқли акслантириш усули Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасида тупроқ шўрланишининг ахборот моделини қуришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг 2017 йил 20 октябрдаги 03-05-8912-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши тупроқ шўрланишининг учта тури бўйича аломатларнинг ночизиқли боғланишларини аниқлаш орқали яширин қонуниятларни топиш имконини берган;

ўргатувчи танланмадан шовқин объектларни қидириш ва уларни ўчириш орқали берилганларни селекция қилиш, компактлик ўлчовининг қийматларини ҳисоблаш ва берилганларни визуаллаштириш усуллари Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасида тупроқ шўрланишини мониторинг қилишда қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг 2017 йил 20 октябрдаги 03-05-8912–сон маълумотномаси). Ушбу усулларнинг қўлланилиши тупроқ шўрланиши жараёнида миқдорий ва номинал аломатлар вазнларини аниқлаш ва объектлар ўртасидаги ўзаро муносабатни визуаллаштириш ҳамда аномал объектларни аниқлаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish