Назаров Абдукарим Кушаровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Кўчмас мулк объектларининг бухгалтерия ҳисоби ва солиққа тортишни такомиллаштириш”, 08.00.08 - “Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит”, 08.00.07 - “Молия, пул муомаласи ва кредит” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.3.PhD/Iqt1434.
Илмий раҳбар: Курбанов Зият Ниязович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қумитаси ҳузуридаги Фискал институт.
 ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Dsc.03/10.12.2019.1.16.01
Расмий оппонентлар: Холбеков Расул Олимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Тошматов Шухрат Амонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Кўчмас мулк объектларининг бухгалтерия ҳисоби ва солиққа тортишни такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тўлиқ амортизация қилинган ва фойдаланишда қолдирилган асосий воситаларни солиққа тортиш мақсадида амортизация харажатлари бўйича вақтинчалик фарқларни 6240 – “Солиқлар ва йиғимлар бўйича кечиктирилган мажбуриятлар” ва 7240 – “Солиқлар ва йиғимлар бўйича узоқ муддатли кечиктирилган мажбуриятлар” счётларда ҳисобга олиш таклиф этилган;
юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ҳисоб-китобининг мол-мулк солиқ тўловчи юридик шахсларнинг мулклари тўғрисида маълумотда “Кўчмас мулк” 020-сатрдан уларнинг турлари бўйича (0201-0208 сатргача) алоҳида акс эттиришнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
кўчмас мулк объектларининг жойлашган жойидан қатъи назар давлат реестрига киритиш асосида кадастр йиғма жилдини тайёрлаш ва кадастр қийматидан солиққа тортиш зарурлиги асосланган;
кўчмас мулк объектларини солиққа тортиш мақсадида бозор қийматига яқин бўлган кадастр қийматидан келиб чиққан ҳолда мол-мулк солиғини ҳисоблаш тартиби ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Кўчмас мулк объектларининг бухгалтерия ҳисоби ва солиққа тортиш механизмини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар асосида:
тўлиқ амортизация қилинган ва фойдаланишда қолдирилган асосий воситаларни солиққа тортиш мақсадида амортизация харажатлари бўйича вақтинчалик фарқларни 6240 – “Солиқлар ва йиғимлар бўйича кечиктирилган мажбуриятлар” ва 7240 – “Солиқлар ва йиғимлар бўйича узоқ муддатли кечиктирилган мажбуриятлар” счётларда ҳисобга олиш таклифи “Ўзтрансгаз” АЖ ва унга қарашли корхоналарнинг 2021 йил ҳисоб сиёсати билан тасдиқланган ишчи счётлар режасига киритилган (Ўзбекистон Республикаси “Ўзтрансгаз” АЖининг 2021 йил 7 апрелдаги № 05-24-210/1226-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши амортизация бўйича вақтинчалик фарқларни бухгалтерия ҳисоби счётларида акс эттириш, фoйдa coлиғи бўйичa coлиққa тoртиш бaзacининг aниқлиги ҳaмдa бу coлиқни ҳиcoблaшдa coлиқ вa бухгaлтерия ҳиcoби мaълумoтлaрини бир-биригa мoc келиши тaъминлaнган;
юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ҳисоб-китобининг мол-мулк солиқ тўловчи юридик шахсларнинг мулклари тўғрисида маълумотда “Кўчмас мулк” 020-сатрдан уларнинг турлари бўйича (0201-0208 сатргача) алоҳида акс эттириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 6 майда 3221-1-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг “Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорга киритилаётган қўшимчалар киритиш ҳақида”ги 2020 йил 24 февралдаги 3221-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2021 йил 12 майдаги № 06/14-01-01-37/1198-сон маълумотномаси). Қарорга асосан, молиявий ва солиқ ҳисоботидаги маълумотлар бир-бирига мослаштирилган, молиявий ва солиқ ҳисоботлари молиявий ҳисоботнинг халқаро ҳисоботларига яқинлаштирилган;
кўчмас мулк объектларининг жойлашган жойидан қатъи назар давлат реестрига киритиш асосида кадастр йиғма жилдини тайёрлаш ва кадастр қийматидан солиққа тортиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 сентябрдаги ПҚ-4819-сонли қарорининг 5-бандида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2021 йил 12 майдаги №06/14-01-01-37/1198-сон маълумотномаси). Мазкур қарорга асосан кўчмас мулк объектлари бўйича мол-мулк солиғи объектларини тўлиқ ҳисобга олиниши таъминланади ва бюджетга тушум кўпайган; 
кўчмас мулк объектларини солиққа тортиш мақсадида бозор қийматига яқин бўлган кадастр қийматидан келиб чиққан ҳолда мол-мулк солиғини ҳисоблаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 декабрдаги “Ресурс солиқлари ва мол-мулк солиғини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-6121-сон Фармонининг еттинчи, саккизинчи ҳамда тўққизинчи бандларида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2021 йил 12 майдаги 06/14-01-01-37/1198-сон маълумотномаси). Мазкур қарорга мувофиқ кўчмас мулк объектларининг бозор баҳосига яқин бўлган кадастр қиймати асосида мол-мулк солиғини ҳисоблаш тизими икки босқичда жорий этилиши, солиқ солиш тартиби бирхиллаштирилиш ва ишончли маълумотлар базасини яратиш учун ахборот тизими шакллантириш имконини яратган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish