Нормуродов Акбар Донияровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қишлоқ оптик алоқа тармоқлари лойиҳавий ишончлилигини таъминлаш усуллари”, 05.04.01 – “Телекоммуникация ва компьютер тизимлари, телекоммуникация тармоқлари ва қурилмалари. Ахборотларни тақсимлаш”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.PhD/T2219.
Илмий раҳбар: Берганов Искандар Рахманович, техника фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида бажарилган.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.13/30.12.2019.Т.07.02:
Расмий оппонентлар:техника фанлари доктори, доцент, Давронбеков Дилмурод Абдужамилович; техника фанлари доктори, профессор Гулямов Шухрат Маннопович.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: қишлоқ оптик толали телекоммуникация тармоқлари лойиҳавий ишончлилигини таъминлаш усулларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
йиғилган маълумотларни қайта ишлаш орқали телекоммуникация тармоғининг ишга яроқлилигини баҳолашнинг статистик модели ишлаб чиқилган;
қишлоқ оптик алоқа тармоқлари самарадорлигини оширишда PON-технологияли истиқболли топология ишлаб чиқилган ва тузилиш схемаси ривожлантирилган;
эксплуатация жараёнида қишлоқ оптик алоқа тармоқларининг лойиҳавий ишончлилигини таъминловчи аналитик ифодалар ва кабелларни профилактикадан ўтказиш вақти ҳамда давомийлигини аниқлаш алгоритми ишлаб чиқилган;
PON-технологияли қишлоқ оптик алоқа тармоқ абонент қурилмаларини барқарор ишлашини таъминловчи гибрид энергия таъминот манбаининг тузилиш схемаси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Қишлоқ оптик алоқа тармоқлари лойиҳавий ишончлилигини таъминлаш усуллари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
йиғилган маълумотларни қайта ишлаш орқали телекоммуникация тармоғининг ишга яроқлилигини баҳолашнинг статистик модели ҳамда оптик алоқа тармоқларидан фойдаланишни таъминловчи истиқболли технологияси Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги корхоналарда хусусан, “Ўзбектелеком” АК Хоразм филиалига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг
2021 йил 09 февралдаги 33-8/930-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижасида телекоммуникация тармоғи самарадорлигини техник ҳизмат кўрсатиш вақти ва давомийлигини қисқартириш орқали 0,3 % гача оширишга эришилган;
қишлоқ оптик алоқа тармоқлари самарадорлигини оширишда PON-технологияли истиқболли топологияси ҳамда PON-технологияли қишлоқ оптик алоқа тармоқ абонент қурилмаларини барқарор ишлашини таъминловчи гибрид энергия таъминот манбаининг тузилиш схемаси Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги корхоналарда хусусан, “Ўзбектелеком” АК Қорақалпоғистон Республикаси филиалига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2021 йил 09 февралдаги 33-8/930-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижасида абонент қурилмаларини электр таъминоти билан (автоном) таъминлаш орқали абонент қурилмаларини 100 % электр энергия билан таъминлашга ҳамда 100 км оптик кабелларни иқтисод қилишга эришилган;
эксплуатация жараёнида қишлоқ оптик алоқа тармоқларининг лойиҳавий ишончлилигини таъминловчи аналитик ифодалар ва кабелларни профилактикадан ўтказиш вақти ҳамда давомийлигини аниқлаш алгоритми Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги корхоналарда хусусан, “Ўзбектелеком” АК Тошкент филиалига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг
2021 йил 09 февралдаги 33-8/930-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижасида оптик алоқа тармоқларига профилактик хизмат кўрсатишнинг давомийлигини (ҳажмини) аниқлаш, эҳтиёт қисмлар тўпламини тўғри шакллантииш ҳамда оптик алоқа тармоқларининг лойиҳавий ишончлилигини эксплуатация жараёнларини 0,9999 га етказишга хизмат қилган.