Эргашева Нигора Джурахоновна
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Тежамкор технология асосида мўйнали кийимларни бадиий лойиҳалаш усулини ишлаб чиқиш”, 05.06.04 - «Тикув буюмлари технологияси ва костюм дизайни»(техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақамВ2021.2.PhD/Т1195.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:Нигматова ФотимаУсмоновна, техника фанлари докторипрофессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, DSc.03/30.12.2019.T.08.01.
Расмий оппонентлар:Абдукаримова Машкура Абдураимовнатехника фанлари доктори;Пулатова Сабохат Усмановна техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот:Наманган мухандислик-технология институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади кийим моделлари ассортиментининг сифати ва дизайнини яхшилаш ва ишлаб чиқаришнинг лойиҳалаш босқичларида ишнинг юқори даражадаги самарадорлигига эришиш имконини берадиган ресурстежамкор технологиялар асосида кийимни бадиий лойиҳалаш услубларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мўйнали кийимларни кийиш жараёнида шакл сақлаш барқарорлигини таъминловчи иккиламчи материал ресурсларидан тайёрланган ярим тайёр маҳсулотнинг физик-механик, деформацион-мустахкамлик ва технологик хусусиятларининг рационал қийматлари аниқланган;
мўйнали кийимларнинг шакл сақлаш барқарорлигини таъминловчи иккиламчи материал ресурсларидан тайёрланган ярим тайёр маҳсулот технологик кўрсаткичларининг тикув чокларига нисбатан боғланишлари ишлаб чиқилган;
мўйнанинг иккиламчи материал ресурсларидан буюмларни модулли лойиҳалаш учун дастлабки маълумотлар сифатида инновацион йўналишдаги мўйнали пальтонинг асосий шакл хосил қилишда конструктив ва бадиий хусусиятларининг кўп ўлчовли майдонида тақсимланиш қонунияти ишлаб чиқилган хамда кийимни бадиий лойиҳалашнинг комплекс ахборот тизими ишлаб чиқилган;
мослашувчан конструкциялаш қоидаларидан фойдаланган ҳолда тайёр маҳсулотлардан фойдаланиш даражасини ошириш имконини берадиган мўйнали ярим тайёр маҳсулотлар юзида зич тахламаларини олиш усули ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Мўйна қийқимларидан шакли ва ўлчамлари бўйича катта диапазонда ўзгарувчи модуль элементларини бичишга қаратилган ва иккиламчи материал ресурсларини минималлаштириш ва ресурстежамкор янги технологияни ишлаб чиқишга йўналтирилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
таклиф этилаётган аёллар пальтоси андозалари контурида модулли элементлардан ташкил топган зич ёйилмаларни олиш бўйича дастурий таъминоти “О’ZCHARMSANOAT” корхоналарида, шу жумладан, «МЕХОВАЯ МОДА» МЧЖ, (Бухоро вилояти) мўйна корхонасида амалиётга жорий қилинди («О’ZCHARMSANOAT » уюшмасининг 2021 йил 23 сентябрдаги ФБ-7/2500-сонли маълумотномаси). Натижада маҳсулотнинг меҳнат сарфи камайтирилган, иккиламчи материал ресурсларидан оқилона фойдаланиш ҳисобига замонавий тенденцияларга мувофиқ аёллар пальтосининг базавий шаклларини ишлаб чиқиш учун меҳнат унумдорлиги 45-50% га ошириш имконияти яратилган.
таклиф этилаётган мўйна буюмлари конструктив параметрларини унификациялаш ва стандартлаштириш, мўйна ярим тайёр махсулотидан тайёрланган скорняк лахтакларидан максимал фойдаланган ҳолда мўйна буюмлари ва зич жойлашмаларни лойиҳалашнинг алгоритми ва дастурий таъминоти ишлаб чиқилган усул “О’ZCHARMSANOAT” корхоналарида, шу жумладан, «МЕХОВАЯ МОДА» МЧЖ, (Бухоро вилояти) мўйна корхонасида амалиётга жорий қилинган, натижада тадбиқ қилиш амалдаги териларни қўлда танлаш ва жойлашмаларни бажаришда вақт сарфини 35-40% га камайтириш имконини беради.