Sayt test rejimida ishlamoqda

Абидов Қудрат Ғайратовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Насос станциялари электр юритмаларининг  ўз-ўзидан ишга тушиш жараёнларини ҳисоблаш назарияси ва усуллари ҳамда уларнинг энергия самарадорлигининг ошишига олиб келувчи  янги техник ечимларни татбиқ этиш», 05.05.02–Электротехника. Электр энергия станциялари, тизимлари. Электротехник мажмуалар ва қурилмалар (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.4.DSc/T318.
Илмий маслаҳатчи: Хашимов Арипджан Адилович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети ва «Илмий-техника маркази» МЧЖ, DSc.27.06.2017.Т.03.03.
Расмий оппонентлар: Камалов Толяган Сиражиддинович, техника фанлари доктори, профессор; Хошимов Фозилжон Абидович, техника фанлари доктори, профессор; Иоаннис Рампиас, фан доктори, профессор (Греция).
Етакчи ташкилот: Тошкент темир йўл транспорти муҳандислари институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: мелиоратив насос станцияларининг техник-ишлатиш кўрсаткичларини оширишнинг илмий асосланган усулларини ишлаб чиқиш ва насос қурилмаларини ўз-ўзидан ишга тушишининг функционал имкониятларидан  фойдаланиб бу бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
насос қурилмасининг югириш ҳолатидаги қаршилик моментини ҳисобга олган ҳолда асинхрон электр юритманинг ўз-ўзидан муваффақиятли ишга тушиш оралиғини аниқлаш услубияти ишлаб чиқилган;
статик ва динамик режимларни ҳисобга олган ҳолда насос қурилмасининг ўз-ўзидан ишга тушишини ҳисоблаш алгоритми ишлаб чиқилган ва асосланган;
тенг қувватли манбадан таъминланадиган бир нечта насос қурилмаси бир вақтда ўз-ўзидан ишга туширилганда насос станциялари ишининг тежамкорлигини ошириш усули ва қурилмаси ишлаб чиқилган;
олинган тажриба маълумотлар асосида насос станцияларининг барқарор иш режимларида ўз-ўзидан ишга туширишнинг энергия тежовчи усули ва воситаси ишлаб чиқилган;
технологик қурилма асосида электр таъминотининг аварияли узилишларида насос станциясининг туриб қолишини истисно этадиган электр юритманинг ўз-ўзидан ишга тушиш схемаси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Насос станцияларини энергия самарадорлигининг ошишига олиб келувчи, электр юритмаларини ўз-ўзидан ишга тушиш жараёнларини татбиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
насос агрегатларини ўз-ўзидан автоматик равишда ишга тушириш учун қурилмага  Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтиро петентлари олинган (“Насос агрегатларини ўз-ўзидан автоматик равишда ишга тушириш учун қурилма”, №IAP 02749-2001 й., “Электр тармоқларидаги кучланиш ўчирилганида насос агрегатларининг электр двигателларини ўз-ўзидан ишга тушиш зонасини аниқлаш усули”, №IAP 02671-2001 й.). Натижада Аму-Занг насос станциясида тўртта насос қурилмасини ўз-ўзидан ишга туширишга эришилган, бу хизмат кўрсатувчи ходимларга иш ҳолатини тиклаш вақтини ва таъмирлашга капитал харажатларни, янгидан ишга туширилаётган насос қурилмалари босим трубаларини сув билан тўлдиришга электр энергия сарфини  қисқартириш имконини берган ва йилига 100 млн. сўм иқтисодий самара олинган;
насос станциясидаги насос қурилмаси босимини доимийлик юритмаси билан автоматик ушлаб туриш усулига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтиро петенти олинган (“Насос станциясидаги насос қурилмаси босимини доимийлик юритмаси билан автоматик ушлаб туриш усули”, №IAP 02954-2002 й.). Натижада «Передгиссарской НГРЭ» насос станцияларида жорий этишдан олинган иқтисодий самара йилига 80 млн. сўмни ташкил этган;
электр тармоқ кучланиши узилганида насос агрегатлари электр двигателларини ўз-ўзидан ишга тушириш зонасини аниқлаш усули ёрдамида насос станциялари ишининг ишончлилиги ва самарадорлигини ошириш учун ўз-ўзидан ишга тушириш схемалари Аму-Занг насос станциясида жорий этилган (ЎзР Давлат Сув хўжалиги назоратининг 2019 йил 21 октябрдаги 195-сон маълумотномаси). Натижада бир йилда 200 млн. сўмлик  иқтисодий самара олинган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish