Sayt test rejimida ishlamoqda

Тожибаев Баҳромжон Турабаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистон ўқувчи-ёшларида девиантлик профилактик омилларининг социологик таҳлили», 22.00.02–Ижтимоий тузилиш, ижтимоий институтлар ва турмуш тарзи (социология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1.PhD/Sots19.
Илмий раҳбар: Юнусов Алишер Бобомурадович, социология фанлари номзоди.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик-технология институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, DSc.29.12.2018.S.23.02.
Расмий оппонентлар: Абдуазимов Оқилжон Ўткурович, социология фанлари доктори; Аҳроров Суҳрабхон Юнусович, социология фанлари номзоди
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон ўқувчи-ёшларида девиантлик профилактикаси самарадорлигини ошириш имкониятларини тизимли тадқиқ этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жамиятдаги мавжуд ижтимоий меъёрларнинг ноаниқлиги ва жамоавий назоратнинг беқарорлиги ўқувчи-ёшларда девиантликнинг юзага келишига таъсир этиш омиллари эканлиги очиб берилган;
ўқувчи-ёшлардаги ижтимоий-руҳий ва интеллектуал ўзгаришлар натижасида девиантликнинг юзага келишига сабаб бўлувчи ижтимоий, руҳий, интеллектуал турларга ажратилган ижтимоий омиллар таснифи ишлаб чиқилган;
ўқувчи-ёшларни нокомформлилик (тарбияга ёпиқлик) ҳолатидан конформлилик (тарбияга очиқлик) ҳолатига ўтказишда тарбия субъектлари имиджини оширишдан иборат превинтив ёндашув самарадорлиги асосланган;
оила, кўча ва тенгдошлар гуруҳида шаклланувчи бирламчи микромуҳит девиантлиги профилактикасида миллий қадриятларга асосланган анъанавий ёндашув (устоз-шогирдлик ва тьюторлик тизимларини жорий қилиш, ижтимоий индикаторларни ҳисобга олиб ҳаракатланиш, ўқувчи-ёшлар тарбиясига масъулларнинг билимларини ошириб бориш)ни қўллаш фаолият натижадорлигини ошириши асосланган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон ўқувчи-ёшларидаги девиантликнинг профилактик омилларини тадқиқ қилиш асосида:
ўқувчи-ёшлардаги ижтимоий-руҳий ва интеллектуал ўзгаришлар натижасида девиантликнинг юзага келишига сабаб бўлувчи ижтимоий, руҳий, интеллектуал турларга ажратилган ижтимоий омиллар таснифидан Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институтида 2017 йил ноябрь-декабрь ойларида ўтказилган “Ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш муаммолари” мавзусидаги социологик тадқиқотда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясининг 2019 йил 20 ноябрдаги 03/1842-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижалари ёшларда девиант хулқ-атворнинг юз бериш механизмини чуқурроқ таҳлил қилиш ва профилактикага оид таклиф ва тавсияларни бойитиш имконини берган;
ўқувчи-ёшларни нокомформлилик ҳолатидан конформлилик ҳолатига ўтказишда тарбия субъектлари имиджини оширишдан иборат превинтив ёндашув самарадорлигини оширишига доир тавсияларидан “Бошқарув психологияси ва социологияси” фани дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган ва ҳамкорликда “Ёшларда меъёрдан оғишларнинг ижтимоий омиллари” мавзусида услубий қўлланма тайёрланиб, нашр қилинган (Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясининг 2019 йил 20 ноябрдаги 03/1842-сон маълумотномаси). Ушбу таклифларнинг амалиётга жорий этилиши ўқувчи-ёшларда конформлиликни мақбул йўналишда бошқариш орқали девиантлик профилактикаси самарадорлигини оширишга, ўқувчи-ёшларда девиантлик профилактикаси бўйича тарғибот-ташвиқот ишлар услубиётини бойитишга хизмат қилган.
социологик нуқтаи назардан тадқиқ этилган жамиятдаги ижтимоий меъёрлар ва ижтимоий назоратни ўқувчи-ёшларидаги девиантлик ҳолатларини юзага келишига таъсири омилларидан келиб чиқадиган таклифлар, тавсиялардан Республика таълим марказининг илмий-амалий ва тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боришда ҳамда “Ўқувчи-ёшлар ўртасида ижтимоий меъёрларга риоя қилмасликни ижтимоий омиллари” номли илмий-услубий кўрсатмани тайёрлашда фойдаланилган (Республика таълим марказининг 2019 йил 6 мартдаги 01/01-01/5-501-сон маълумотномаси). Мазкур таклифлар профилактика йўналишлари, социологик омиллари, хулоса ва тавсиялари таълим муассасалари ўқувчи-ёшлари ўртасидаги хулқ-атвор бузилишларининг олдини олишда, унинг ижтимоий омилларини таҳлил қилишда ва профилактик чоралар тизимини амалиётга жорий этишда хизмат қилган;
оила, кўча ва тенгдошлар гуруҳида шаклланувчи бирламчи микромуҳит девиантлиги профилактикасида миллий қадриятларга асосланган анъанавий ёндашувни қўллаш фаолият натижадорлигини оширишига доир хулоса ва тавсиялардан Республика маънавият ва маърифат маркази томонидан бажарилган ПЗ-20170930369 рақамли “Глобаллашув шароитида тинчлик ва барқарорликка таҳдид солувчи ғоявий, мафкуравий ва ахборот хуружларига қарши курашнинг замонавий механизм ва технологияларини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Республика маънавият ва маърифат марказининг 2019 йил 14 февралдаги 02/011-164-19-сон маълумотномаси). Мазкур таклифларнинг амалиётга жорий этилиши ёшларда девиант хулқ-атворнинг юз бериш механизмини чуқурроқ таҳлил қилиш ва профилактикага оид таклиф, тавсияларни бойитиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish