Sayt test rejimida ishlamoqda

Муртазаев Эшмурод Мустафаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўқувчиларда қурувчи касбига оид компетенцияларини шакллантиришнинг дидактик таъминотини такомиллаштириш (Қурилиш-пардозлаш ишлари устаси таълим йўналиши мисолида)”, 13.00.05-Касб-ҳунар таълими назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.4.PhD/Ped137.
Илмий раҳбар: Ҳамидов Жалил Абдурасулович, педагогика фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог  кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти, DSc.27.06.2017.Ped.48.01.
Расмий оппонентлар: Муслимов Нарзулла Алиханович, педагогика фанлари доктори, профессор; Химматалиев Дўстназар Омонович, педагогика фанлари доктори.  
Етакчи ташкилот: Бухоро муҳандислик-технология  институти.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий  аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: касб-ҳунар таълими умумкасбий ва ихтисослик фанларини ўқитишда ўқувчиларнинг қурувчи касбига оид компетенцияларини шакллантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак қурувчи мутахассислар малака тавсифлари хусусиятларидан келиб чиқиб, уларнинг касбий мотивациясини оширишда компетенциявий ёндашувни тизимли ва мақсадли қўллаш орқали техник фикрлаш, технологик ечим ва касбий масъулиятни намоён этувчи компетентлик (иншоотни ихчамлаштириш ва меъёрий-ташхис) мазмуни очиб берилган;
ўрта бўғин қурувчи мутахассисларини тайёрлашда махсус фанлар мазмунига меъморчилик маданияти хусусиятлари (безак санъати, композиция, конструкция ва тектоника)ни мажмуавий сингдириш орқали қурилиш лойиҳаларини режалаштириш, 3D моделлаштириш ва адекват сифат кўрсаткичларни аниқлаш кўникмаларини шакллантириш имкониятлари (қулайлик ва стратегик) кенгайтирилган;
касб-ҳунар коллежларида ўқувчиларда қурувчи касбига оид дизайнерлик, интеллектуаллик ва ахборотлилик каби касбий маҳорат элементларини ривожлантиришга қаратилган интерфаол таълим методлар (“cascade”, “up-stairs” ва “coaching”)ни қўллаш орқали махсус фанларни ўқитиш методикаси такомиллаштирилган;
профессионал таълим жараёнида умумкасбий ва махсус фанларнинг ўзаро кесишувчан интеграциясини таъминлаш ва касбий билимларни синтезлаш асосида касбий тайёргарликни баҳолаш мезонлари (мотивацион, фаолиятли ва креативлик) ва таълим ресурсларини ишлаб чиқиш орқали ахборот-дидактик таъминот (мазмун ва натижа) такомиллаштирилган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Касб-ҳунар таълими махсус фанларини ўқитишда ўқувчиларнинг қурувчи касбига оид компетенцияларини шакллантириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларининг қурувчи касбига оид компетенциялари: ижодкорлик, яратувчанлик, дизайнерлик, интеллектуаллик, ахборотлилик ва изланувчанлик каби таркибий элементларига оид таклифлар  2016 йил 6 апрелдаги 137-сонли буйруғи билан тасдиқланган  3340202-“Қурилиш-пардозлаш ишлари устаси” ва 3340801-“Автомобиль йўллари, кўприклар, сунъий иншоотлари қурилиши ва аэродромлар бўйича техник”, “Бино ва иншоотлар бўйича техник-архитектор” ва “Умумқурилиш ишлари” таълим йўналишларининг малака талаблари мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 14 октябрдаги  89-03-3981-сон маълумотномаси). Мазкур таклифлар замонавий талабларга мос ҳолда бўлажак қурувчи мутахассисларни тайёрлаш жараёнини самарали ташкил этишга хизмат қилган.
бўлажак қурувчи мутахассисларининг қурилиш лойиҳаларини ташхислаш, режалаштириш ва адекват сифат кўрсаткичларини аниқлаш кўникмалари мажмуи ва қурувчи касбига оид компетенцияларининг шаклланганлик даражаларини баҳолаш мезонлари ўқув инновацион мажмуалар ва фан дастурларининг ўзаро алоқадорлиги асосида такомиллаштириш амалиётига татбиқ этилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги  “Ўқув-методик бирлашмаларни”нинг 2015 йил 25 декабрдаги 1-сонли йиғилиш баённомаси ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 14 октябрдаги 89-03-3981-сон маълумотномаси). Мазкур фан дастурлари касб-ҳунар коллежларининг қурувчи соҳасига оид мутахассислик фанларининг ўқув-меъёрий ҳужжатларини такомиллаштиришга хизмат қилган;
касб-ҳунар коллежларида таълим муҳитини лойиҳавий ва тизимли ёндашувлар асосида ташкил этиш ва интерфаол таълим технологиялари (“cascade”, “up-stairs” ва “coaching”)ни қўллаш орқали махсус фанларни ўқитишга оид таклифлардан такомиллаштирилган дарслик ва ўқув қўлланмаларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 14 октябрдаги  89-03-3981-сон маълумотномаси). Мазкур таклифлар бўлажак мутахассисларни қурувчи касбига оид компетенцияларини ривожлантириш ўқув-услубий таъминоти такомиллаштиришга ҳизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish