Абдурахимов Ходжиакбар Абдурахмановичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Ёғ-мой саноатига оқава сувларни ишлаб чиқилган коагулянтлар композицияларини қўллаб, комплекс тозалаш», 11.00.05–Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.DSc/К66.
Илмий маслаҳатчи: Муталов Шухрат Ахмаджонович, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Тошкент кимё-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.28.03.2018.K/T.04.02.
Расмий оппонентлар: Қулматов Рашид Анорович, кимё фанлари доктори, профессор; Эшметов Иззат Дусимбатович, техника фанлари доктори, профессор; Исмоилов Ровшан Исроилович, кимё фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Бухоро муҳандислик-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ёғ-мой саноати оқава сувларини ишлаб чиқилган коагулянтлар композицияларидан фойдаланиб комплекс тозалашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ангрен, Султон-Увайс ва Ауминзатау (Зақудуқ участкаси) каолинларининг кислотада эрийдиган хилларининг кўп ҳосил бўлишига куйдириш ҳароратининг таъсири аниқланган;
илк бор максимал унум билан, хлорид ва сульфат кислота эритмалари билан дастлабки ишлов берилган каолинни қўллаб, алюминий ва темир оксидлари аралашмаси олинган;
каолинларни кислота эритмаси билан дастлабки қайта ишлов бериб, металл оксидларини максимал даражада ажратиб олишнинг яъни улар 40% ли сульфат кислота эритмасида, 500-5500С ҳарорат ва 90 минут; 30%ли хлорид кислота эритмасида, 400-4500С ҳарорат ва 90 минут куйдириш вақти оптимал шароит эканлиги аниқланган;
илк бор оқава сувларни чиқиндилардан тозалашда темир (III) сульфат ва алюминий сульфатнинг масса нисбати Fe2(SO4)3:Al2(SO4)3 =1:5-1:15 бўлганда коагулянтнинг коагуляция қобилиятига антагонистлик қилиши, Fe2(SO4)3:Al2(SO4)3=1:20-1:25 оралигида эса синергизми аниқланган;
ёғ-мой корхонаси оқава сувларини тозалаш жараёнида ишлаб чиқилган коагулянтларнинг икки хил самараси, яъни анорганик бирикмаларни коагуллаши ва мой, ёғ ва ёғ кислоталарини флотацияси аниқланган;
локал ёғ-мой корхонаси оқава сувларини комплекс тозалаш технологик схемаси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ёғ-мой саноати оқава сувларини ишлаб чиқилган коагулянтлар композицияларидан фойдаланиб, комплекс тозалаш технологиясини яратиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Султон-Увайс ва Ауминзатаунинг Зақудуқ конлари каолинларини қайта ишлаб коагулянт олиш технологияси «Турон Ходжейли» АЖда амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси «Ўзёғмойсаноат» уюшмасининг 2019 йил 10 октябрдаги АА/01-1234-сон маълумотномаси). Натижада маҳаллий алюминий сақловчи минераллар - Ангрен, Султон-Увайс ва Ауминзатаунинг Зақудуқ участкаси конлари каолинларидан самарали чет элникидан 2,5 баробар арзон композицион коагулянтлар олиш имконини берган;
коагулянтлар композицияси ёғ-мой саноати корхоналари оқава сувларини тозалашда «Турон Ходжейли» АЖда амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси «Ўзёғмойсаноат» уюшмасининг 2019 йил 10 октябрдаги АА/01-1234-сон маълумотномаси). Натижада коагулянтлар оқава сувларни меъёр даражасигача тозалаш имконини берган;
табиий каолинларнинг кимёвий таркиби ва улардан олинадиган коагулянтларни тахлили бўйича маълумот ва хулосалар асосида кимё технология ва экология йўналишидаги бакалаврларга мўлжалланган «Аналитик кимё» фанидан дарслик тайёрлашда фойдаланилган (2019 йил 4 октябрдаги 892-022-сон гувоҳнома). Натижада дарслик уларнинг коагулянтлар олиш, анализ қилиш ва қўллаш бўйича билимларини бойитиш ва мустаҳкамлаш имконини берган.