Жабборов Хазрат Хусеновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўсмирларда мафкуравий иммунитет шаклланишининг психологик омиллари”, 19.00.05–Ижтимоий психология. Этнопсихология бўйича (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.3.PhD/Psi42.
Илмий рахбар: Баратов Шариф Рамазонович, психология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc27.06.2017.Psi.01.07.
Расмий оппонентлар: Сафаев Нуриддин Салихович, психология фанлари доктори; Лутфуллаева Нигора Халимбаевна, психология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ўсмирларда мафкуравий иммунитет шаклланишининг ижтимоий психологик омилларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўсмирларда мафкуравий иммунитет шаклланиши ва ривожланишига ижобий таъсир этувчи “ижобий тақлид”, “ижобий мотивация”, “ўзини ўзи назорат қилиш”, “ўзини ўзи баҳолаш” каби ижтимоий-психологик хусусиятлари аниқланган;
мафкуравий иммунитетнинг “ахборотни саралаш”, “салбий ахборотга нисбатан ҳимоя”, “бузғунчи ахборотга қарши кураш” ва “ўзини ўзи бошқариш” сингари етакчи ижтимоий-психологик сифатлари аниқланган;
ўсмирларда мафкуравий иммунитет барқарорлигини таъминловчи эътиқоднинг “яхшиликка ишонч”, “мен”нинг қадр-қимматига ишонч, “ўзини бошқаришга ишонч”, “ҳаётнинг одиллигига ишонч” таянч мезонлари аниқланган;
мафкуравий иммунитет барқарорлик ва беқарорлик даражаларини баҳолашнинг мотивацион, когнитив ва хулқ-атвор компонентлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўсмирларда мафкуравий иммунитет шаклланишининг психологик омиллари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ўсмирларда мафкуравий иммунитет шаклланиши ва ривожланишига ижобий таъсир этувчи “ижобий тақлид”, “ижобий мотивация”, “ўзини ўзи назорат қилиш”, “ўзини ўзи баҳолаш” каби ижтимоий-психологик хусусиятлари аниқланганлигига доир олинган илмий натижалар Психология ўқув-илмий маркази амалий фаолиятига жорий қилинган (Психология ўқув-илмий марказининг 2019 йил 11 ноябрдаги ПМ 9-сон маълумотномаси). Натижада мафкуравий иммунитетни шакллантириш профилактика ишлари, ўсмирларда мафкуравий иммунитет шаклланишининг психологик омили сифатида психологик ҳимоя механизмининг етакчи типлари тўғрисидаги илмий билимлар билан бойитилган;
ўсмирларда мафкуравий иммунитет барқарорлигини таъминловчи эътиқоднинг “яхшиликка ишонч”, “мен”нинг қадр-қимматига ишонч, “ўзини бошқаришга ишонч”, “ҳаётнинг одиллигига ишонч” таянч мезонлари аниқланганлигига доир олинган илмий натижалар Республика маънавият ва маърифат марказининг амалий фаолиятига жорий қилинган (Республика маънавият ва маърифат марказининг 2019 йил 8 ноябрдаги 03/010-1500-60и-сон маълумотномаси). Бу соҳа вакиллари учун барқарор мафкуравий иммунитетни шакллантириш ишларининг илмий-методик таъминотини кучайтиришга хизмат қилган;
мафкуравий иммунитетнинг “ахборотни саралаш”, “салбий ахборотга нисбатан ҳимоя”, “бузғунчи ахборотга қарши кураш” ва “ўзини ўзи бошқариш” сингари етакчи ижтимоий-психологик сифатлари илмий натижалари Психология ўқув-илмий маркази ва Республика маънавият ва маърифат марказининг амалий фаолиятига жорий қилинган (Психология ўқув-илмий марказининг 2019 йил 11 ноябрдаги ПМ 9-сон ҳамда Республика маънавият ва маърифат марказининг 2019 йил 8 ноябрдаги 03/010-1500-60и-сон маълумотномалари). Ушбу илмий натижалар ўсмирларда мафкуравий иммунитет профилактика ишларида мақсадлилик ва манзиллилик касб этишини кучайтирган;
мафкуравий иммунитет барқарорлик ва беқарорлик даражаларини баҳолашнинг мотивацион, когнитив ва хулқ-атвор компонентлари ишлаб чиқилганлигига доир олинган илмий натижалар Республика маънавият ва маърифат маркази ва Психология ўқув-илмий марказининг амалий фаолиятига жорий қилинган (Республика маънавият ва маърифат марказининг 2019 йил 8 ноябрдаги 03/010-1500-60 и-сон ҳамда Психология ўқув-илмий марказининг 2019 йил 11 ноябрдаги ПМ9-сон маълумотномалари). Натижада мафкуравий иммунитет шакллантириш ишларининг натижадорлигига эришилган.