Абдуазимходжаев Азиз Нодир ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Сувланган тектоник бузилиш зоналарини ажратишда геофизик усулларни комплекслаш (Тўполон сув омбори мисолида)», 04.00.06–Геофизика. Фойдали қазилмаларни қидиришнинг геофизик усуллари (геология-минералогия фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/GM59.
Илмий раҳбар: Садыкова Лола Ренатовна, геология-минералогия фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Геология ва геофизика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Минерал ресурслар институти, Геология ва геофизика институти, Гидрогеология ва инженерлик геологияси институти, Сейсмология институти, Ўзбекистон Миллий университети ва Тошкент давлат техника университети, DSc.27.06.2017.GM.40.01.
Расмий оппонентлар: Хамидов Лутфулла Абдуллаевич, физика-математика фанлари доктори; Долгополов Феликс Геннадьевич, геология-минералогия фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: «Ўзбекгидрогеология» ДУК.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: сувланган тектоник бузилиш ҳудудларини ажратиш имконини берадиган геологик-геофизик усулларининг қулай комплексини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кесимнинг юқори қисмидаги тектоник тузилишнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга оладиган самарали геофизик майдонларини аниқлашнинг энг қулай усулларини танлаш услуби асосланган;
миқдорий таҳлил орқали таққослашга асосланган сейсморазведка ва электроразведка усулларини комплекслаш схемаси асосланган;
сейсмик коррекция қилиш усули такомиллаштирилган;
тектоник, гидрологик ва геоморфологик муаммоларни ҳал қилишда космик суратларини қайта ишлашнинг автоматлаштирилган усулларидан фойдаланиш имконияти асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Сувланган тектоник бузилиш зоналарида геофизик усулларни комплекслаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тектоник бузилишларни муҳандис-геофизик тадқиқотлаш методикаси «Ўзбекгидрогеология» ДУК фаолиятига жорий қилинган (Давлат геология кўмитасининг 2019 йил 22 августдаги 10/13-сон маълумотномаси). Натижада сув фильтрацияси хоссалари, тури ва геометрияси ва жойлашуви аниқлигини ошириш имконини берган;
сейсмик чуқурликни тўғрилаш усули «Ўзбекгидрогеология» ДУК фаолиятига жорий қилинган (Давлат геология кўмитасининг 2019 йил 22 августдаги 10/13-сон маълумотномаси). Натижада сейсмотомографик кесимнинг юқори қисмидаги оммавий бўлмаган қисмларини ажратиш имконини берган;
космик далилларни автоматлаштирилган таҳлил қилиш тизими «Ўзбекгидрогеология» ДУК фаолиятига жорий қилинган (Давлат геология кўмитасининг 2019 йил 22 августдаги 10/13-сон маълумотномаси). Натижада Тўполон сув омбори ҳудудида тектоник бузилишлар билан боғлиқ бўлган фильтрация зоналарини ажратиш имконини берган.