Sayt test rejimida ishlamoqda

Юнусходжаева Нодира Абдулхамитовнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Настойка ва экстрактлар сифатини таъминлаш ва стандартлашдаги методологик ёндашувни такомиллаштириш», 15.00.02–Фармацевтик кимё ва фармакогнозия (фармацевтика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1.DSc/Far18.
Илмий маслаҳатчи: Абдуллабекова Вилоят Нуриллабековна, фармацевтика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент фармацевтика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент фармацевтика институти, DSc.27.06.2017.Far.32.01.
Расмий оппонентлар: Дўсматов Азиз Файзаматович, фармацевтика фанлари доктори; Тулаганов Абдуқодир Абдурахмонович, фармацевтика фанлари доктори, профессор; Абдулладжонова Нодира Гафуржановна, кимё фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон кимё-фармацевтика илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: доривор ўсимлик хомашёлари асосида олинган янги ва бугунги кунда ишлаб чиқарилаётган дори воситаларининг сифатини назорат қилиш ва стандартлаш учун илмий асосланган замонавий таҳлил усулларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
илк бор маҳаллий аччиқ торон, қуш торон, икки уйли газанда ўсимликларининг хомашёсидан «Гемостат» қон тўхтатувчи суюқ экстракти олинган;
«Гемостат» суюқ экстрактининг биофаол моддаларидан флавоноидлар,  аминокислоталар, витамин К1, макро-, микроэлемент таркиби ҳамда тиббиётга татбиқ этиш мақсадида фармакологик фаоллиги аниқланган;
илк бор оддий черника ва доривор галега ўсимликлари хомашёси асосида «Фитодиабетол» БФҚ настойкаси олинган, заҳарлилиги ва биологик самарадорлиги исботланган; 
тиббиётда қўлланилаётган жағ-жағ суюқ экстракти учун илк бор спектрофотометрия ва ЮССХ усулларидан фойдаланган ҳолда миқдорий таҳлил услуби ишлаб чиқилган;
қуш торон настойкаси ва аччиқ торон суюқ экстракти учун замонавий таҳлил усуллари ишлаб чиқилган; 
янги олинган ва маҳаллий фармацевтика саноати томонидан ишлаб чиқарилаётган тирноқгул, валериана, женьшень ва аччиқ қалампир настойкалари, жағ-жағ суюқ экстракти учун этил ва пропил спиртлари, оғир металлар ва макро-, микроэлемент миқдорини аниқлашнинг замонавий усуллари ишлаб чиқилган ҳамда этил ва пропил спиртлари учун ГСХ, оғир металлар аниқлашнинг ААС усулидан фойдаланиш имкони мавжудлиги аниқланган;
янги олинган дори препаратлар турғунлигини  табиий усулда аниқлаш йўл билан сақланиш муддатлари белгиланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Настойка ва экстрактлар сифатини таъминлаш ва стандартлашдаги методологик ёндашувни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
«Қуш торон» настойкаси ва «Гемостат» суюқ экстракти Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази» ДУК томонидан тиббиётда қўллашга рухсат этилган (ФМ 42 Уз-1249-2016; ФМ 42 Уз-0215-2019). Натижада олинган дори воситалари гемостатик  сифатида самарали даволаш имконини берган;  
«Фито диабетол» биологик фаол қўшимча учун Техникавий шартлар (Тs15005859-02:2016) тасдиқланган.  Уни ишлаб чиқариш бўйича Технологик йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази томонидан тасдиқланган (ТИ 15005859-02:2016). Натижада “Акташ” хусусий фармацевтик ишлаб чиқариш корхонасида «Фито диабетол» настойка биологик фаол қўшимча ишлаб чиқариш имконини берган;
«Тирноқгул настойкаси» (КФМ 42Уз-22477731-3096-2017), «Женьшень настойкаси» (КФМ 42Уз-22477731-3296-2018), «Аччиқ қалампир настойкаси» (КФМ 42Уз-22477731-3209-2017) учун халқаро фармакопеялар билан уйғунлашган ҳолда этил ва пропил спиртлари ҳамда оғир металларни аниқлашнинг замонавий таҳлил усуллари ишлаб чиқилган ва меъёрий ҳужжатларига киритилган. Натижада ушбу дори воситалари сифатини замонавий усулларда аниқлаш имконини берган;  
«Тирноқгул» настойкаси дори препаратлари учун саноат ишлаб чиқариш регламенти тасдиқланган (42 Уз-03837-22477731-2808-2018). «Гемостат» суюқ экстракти (440-сонли буйруқ, 16.10.2019 й.) ва «Фито диабетол» настойкаси БФҚларни (Тs15005859-02:2016) «Зиё нур фарм» ва «Акташ» ХК базаларида серияли ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Натижада «Гемостат» суюқ экстракти ва «Фито диабетол» настойкасини тайёрлаш технологиялари ўзлаштирилиб, дори препаратларини ишлаб чиқариш имконини берган.   

Yangiliklarga obuna bo‘lish