Sayt test rejimida ishlamoqda

Холматов Бахтиёр Рустамовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Жанубий Ўзбекистон тўғриқанотсимон (Insecta, Orthopteroidea) ҳашаротлари», 03.00.06–Зоология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.2.DSc/В76.
Илмий маслаҳатчи: Азимов Жалолиддин Азимович, биология фанлари доктори, профессор, академик.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Зоология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ботаника институти ва Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги DSc.27.06.2017.В.39.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Сулаймонов Ботир Абдушукурович, биология фанлари доктори, профессор, академик; Шакарбоев Эркин Бердиқулович, биология фанлари доктори, профессор; Пазилов Абдуваеит Позилович, биология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат педогогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Жанубий Ўзбекистон тўғриқанотсимон ҳашаротларининг замонавий тур таркибини аниқлаш, кадастрини ишлаб чиқиш ва зарарли турларини назорат қилиш усулларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Жанубий Ўзбекистон тўғриқанотсимон ҳашаротлар фаунасининг замонавий ҳолати таҳлил қилиниб, 7 туркум, 18 оила, 25 кенжа оила ва 78 авлодга мансуб 121 тур ва кенжа тури аниқланган; 
илк бор Ўзбекистон фаунаси учун тўғриқанотсимон ҳашаротлар катта туркуми вакилларидан 2 авлод, 3 тур ва 1 кенжа тури, Жанубий Ўзбекистон фаунаси учун эса Orthoptera туркумига мансуб 2 авлод ва 7 тур аниқланган; 
тўғриқанотсимонлар фаунасининг 3 та ландшафт шакллари бўйича шаклланиши ва турли агроценозларда тарқалиши исботланган; 
Жанубий Ўзбекистон тўғриқанотсимон ҳашаротларининг географик кенглик ва узунлик кесимида 33 гуруҳга ажратилган;
тўғриқанотлиларни табиий ва антропоген ландшафтлардаги миқдори ҳамда зичлигига асосан 4 та таснифи ишлаб чиқилган ва ҳаётий шакллари бўйича 22 гуруҳга ажратилган; 
тўғриқанотлиларнинг Calliptamus turanicu, Calliptamus italicus italicus, Dociostaurus maroccanus қишлоқ хўжалик экинлари хавфли зараркунандаси эканлиги исботланган ва Duroniella gracilis, Melanogryllus desertus, Platycleis intermedia, Pyrgomorpha bispinosa deserti турларининг табиатда трофик алоқалари очиб берилган; 
9 тур тўғриқанотсимон ҳашаротларнинг табиатдаги индикаторлик, санитар-эпидемиологик ва зараркунандалик хусусиятлари очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Жанубий Ўзбекистон тўғриқанотсимон (Insecta, Orthopteroidea) ҳашаротлари бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
тўғриқанотсимон ҳашаротларнинг тарқалишини акс эттирувчи 8 та тасниф бўйича ишлаб чиқилган тавсиялар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятлари бўлимлари амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2019 йил 20 сенябрдаги 03-03/1-3515-сон маълумотномаси). Натижада ушбу вилоятлар ҳудудларида тўғриқанотсимон ҳашаротларнинг индикатор, санитария-эпидемиологик ва зараркунанда турларининг тарқалишини аниқлаш ва уларга қарши кураш чораларини ишлаб чиқиш имконини берган;
тўғриқанотсимон ҳашаротларнинг Қашқадарё вилоятида тарқалган 14 турни, Сурхондарё вилоятида ҳудудида тарқалган 10 турни Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритиш ва камёб турларни муҳофаза қилиш бўйича ишлаб чиқилган тавсиялар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятлари бўлимлари амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2019 йил 20 сенябрдаги 03-03/1-3515-сон маълумотномаси). Натижада Жанубий Ўзбекистон шароитида антропоген босим юқори бўлган ҳудудларида тарқалган 121 тўғриқанотсимон ҳашаротларнинг ҳимояга муҳтож 16 та турининг популяциялар ҳолатини баҳолаш ва уларни сақлаб қолиш имконини берган;
тўғриқанотсимон ҳашаротлар катта туркумига тегишли бўлган 119 тур ва кенжа турларига мансуб 510 нусха ҳашарот намуналари Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Зоология институти Ноёб коллекцияси фондидан ўрин олган (Ўзбекистон Республика Фанлар академиясининг 2019 йил 7 октябрдаги 4/1255-2658-сон маълумотномаси). Натижада намуналар республиканинг жанубий ҳудудлари бўйича ҳашаротлар фондини бойитган ва улар популяциялари тарқалишининг замонавий ҳолатини баҳолаш ҳамда интерфаол атласлар тайёрлаш имконини берган;
Ўзбекистон тўғриқанотсимон ҳашаротлари юзасидан ишлаб чиқилган информацион маълумотлар базаси натижалари ВА-ФА-Ф5-011 рақамли «Ўзбекистон тўғриқанотсимон (Insecta: Orthopteroidea) ҳашаротлари» мавзусидаги фундаментал лойиҳада тўғриқанотсимон ҳашаротлар ҳақидаги ахборотларни қидириш, кадастрини тузиш ҳамда мазкур ҳашаротлар бўйича умумий маълумотларни аниқлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республика Фанлар академиясининг 2019 йил 7 октябрдаги 4/1255-2658-сон маълумотномаси). Натижада тўғриқанотсимон ҳашаротлар ареалларини харитага тушириш, турлар тарқалган ҳудудлардаги ўзгариш жараёнларини мониторинг қилиш имконини берган;
ёғоч материалларининг термитлар зарарига барқарорлигини ошириш мақсадида “Пирилакс” ва “Пирилакс-Люкс” кимёвий препаратларининг 0,5–1,0% концентрацияли эритмалари билан термитлар тарқалган ҳудудларга ишлов бериш бўйича ишлаб чиқилган тавсиялар Қашқадарё вилояти Қарши тумани “Ковчун” МФЙ ва Сурхондарё вилояти Термиз тумани “Истиқлол” МФЙ ҳудудларида термитлар тарқалишининг олдини олиш амалиётига жорий қилинган (“Ўзагрокимёҳимоя” акциядорлик жамиятининг 2019 йил 
25 октябрдаги 01-12/1014-сон маълумотномаси). Натижада аҳолининг турар-жой бино ва иншоотларига чегарадош бўлган табиий ва очиқ ер майдонларидаги термит уяларида термитлар сонини кескин камайтириш ҳамда уларга қарши биологик самарадорликни 90,4–97,9%га ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish