Раупова Нодира Бахромовнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ғарбий Тянь-Шань вертикал зоналликда тарқалган тупроқларининг ҳозирги экологик-генетик жиҳатлари ва унумдорлигини ошириш йўллари», 03.00.13–Тупроқшунослик (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.DSc/В51.
Илмий маслаҳатчи: Абдуллаев Саъдулла Абдуллаевич, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти, DSc.27.06.2017.Qx/B.43.01.
Расмий оппонентлар: Юлдашев Ғулом, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Исақов Валижон Юлчиевич, биология фанлари доктори, профессор; Аҳмедова Захро Раҳматовна, биология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тоғ ва тоғ ён бағирларида шаклланган, эрозияга учраган асосий тупроқлар тип ва типчаларида гумус ҳосил бўлишида табиий ва антропоген омилларнинг таъсирини тавсифлаш ҳамда ушбу тупроқларнинг гумусли ҳолатидаги миқдор ва сифат ўзгаришларининг йўналиши ва интенсивлигини аниқлаш, уни баҳолашнинг илмий асосланган мезонларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ғарбий Тянь-Шань вертикал зоналликда тарқалган тоғ жигарранг ва бўз тупроқларининг гумусли ҳолати, гумус ҳосил бўлиш механизмининг ўзига хос жиҳатлари очиб берилган;
вертикал зоналлик қонунияти бўйича тақсимланган эрозияланган тупроқларнинг ҳар бир типи ва типчаси тупроқлари гумусининг гуруҳий ва фрациявий таркиби бўйича ўзига хос фарқланишлари аниқланган;
гумус кислоталарининг эрозияланиш даражасига боғлиқ физик-кимёвий хусусиятлари, оптик зичлиги, коагуляция чегаралари ва гумуснинг элемент таркиби аниқланган;
эрозия даражасига боғлиқ равишда тупроқларнинг биологик фаоллиги билан гумус кислоталари ва гумификация даражаси орасидаги боғлиқлик аниқланган;
гумус моддаларининг шаклланиши, гумус таркиби ва йиллар давомида ўзгариш динамикаси аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ғарбий Тянь-Шань вертикал зоналликда тарқалган тупроқларининг ҳозирги экологик-генетик жиҳатлари ва унумдорлигини ошириш йўллари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Суғориладиган ва лалми эрозияланган бўз тупроқларнинг гумусли ҳолати ва унумдорлигини ошириш йўлларига доир тавсиялар» Тошкент вилояти ер майдонларида амалиётга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 12 августдаги 02/032-1726-сон маълумотномаси). Натижада тоғ ва тоғ олди минтақаси тупроқ-иқлим шароитларидан келиб чиқиб, ноқулай релъефли, эрозияланган ҳудудлар тупроқларидан оқилона ва самарали фойдаланиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқишда илмий асосдаги қўлланма сифатида хизмат қилган;
эрозияга учраган суғориладиган ва лалми тупроқларни эрозиядан муҳофазалаш, гумусли ҳолатини тиклаш ва биологик фаоллигини ошириш бўйича агротадбирлар Тошкент вилоятининг Оҳангарон тумани «Акром» фермер ҳўжалигининг суғориладиган типик бўз тупроқларнинг 33 гектар майдонига, Бўстонлиқ туманидаги «Мubina Zinnura Fayz» фермер хўжалиги лалми тўқ тусли бўз тупроқларининг 8 гектар экин майдонига жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 12 августдаги 02/032-1726-сон маълумотномаси). Натижада турли даражада эрозияланган тупроқларнинг гумусли ҳолати яхшиланган, кузги буғдойдан ҳар гектарига 3,0–4,0 центнер қўшимча ҳосил олиш имконини берган;
гумус типи картограммаси ва эрозия харитаси Тошкент вилоятининг Оҳангарон тумани Буғдойқудуқ массиви суғориладиган типик бўз ҳамда Бўстонлиқ туманидаги Бўстонлиқ массиви лалми тўқ тусли бўз тупроқларида амалиётга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 12 августдаги 02/032-1726-сон маълумотномаси) Натижада картографик маълумотлардан қишлоқ хўжалик экинларини тўғри жойлаштиришда, агротехнологик тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда эрозияланган тупроқлар унумдорлигини сақлаш ва ошириш имконини берган.