Sayt test rejimida ishlamoqda

Шодиев Нурали Очиловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Сиёсий модернизация жараёнида фуқаровий фаолликни ошириш механизмларини такомиллаштириш», 23.00.02-Сиёсий институтлар, жараёнлар ва технологиялар (сиёсий фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.3.PhD/Ss60 
Илмий раҳбар: Жалилов Актам Ташназарович, сиёсий фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Ресубликаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.29.08.2017.S.01.08.
Расмий оппонентлар: Жўраев Нарзулла Қосимович, сиёсий фанлар доктори, профессор; Ғойибназаров Шуҳрат Ғойибназарович, сиёсий фанлар доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: фуқаровий фаолликнинг шаклланиши ва намоён бўлишини таҳлил қилиш асосида  сиёсий модернизация жараёнида фуқаровий фаолликни ошириш механизмларини кўрсатиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ижтимоий тармоқлардаги фуқаровий фаолликнинг таснифи замонавий фаоллик шакллари (ҳукумат ва мансабдорлар билан онлайн мулоқот, давлат бошқаруви органлари ва мутасаддилар фаолияти устидан жамоатчилик назорати, ижтимоий муаммолар муҳокамаси, форумлар ташкил этиш, эълон қилинган постларга муносабат билдириш, хабарларни бошқаларга улашиш, хайрия ишларини ташкил қилиш) таркибини белгилаш асосида кўрсатиб берилган;
давлат бошқаруви органлари ва жамият ўртасидаги ҳамкорликни таъминловчи механизмлар мавжуд бўлмаган ёки фаолиятсиз бўлган тақдирда ноинституционал фуқаровий фаолликнинг юзага келиши  якка тартибдаги ва гуруҳ шаклидаги оммавий таъсирчан  фаоллик субъектлари фаолияти таҳлили асосида очиб берилган;
фуқаролар фаоллигининг жамиятдаги иерархик тизими маҳаллий даражадаги (қишлоқ-маҳалла, туман-шаҳар ва вилоят-шаҳар босқичлари) босқичларни белгилаш орқали асослаб берилган;
“интернет ҳамжамиятлар”нинг фуқаровий фаолликни ривожлантирувчи янги институт сифатида шаклланаётгани фуқароларнинг интернет тармоқлари воситасида жамиятдаги ислоҳотларга  таъсир кўрсатиш даражаси ортаётганини аниқлаш орқали илмий асосланган;
давлат бошқарувини модернизациялаш ва либераллаштириш жараёнида фуқаровий фаолликни оширишнинг замонавий механизмлари жамиятда замонавий фуқаровий маданиятни шакллантириш, ижтимоий меъёрларни ҳимояловчи нодавлат институтларни кучайтириш ва электрон майдонни кенгайтиришни белгилаш асосида такомиллаштирилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистонда сиёсий модернизация жараёнида фуқаровий фаолликни ошириш мехнизмларини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган амалий таклиф ва тадқиқот натижалари асосида:
мамлакатимизда фуқаролар фаоллиги ва уларнинг ижтимоий воқеликларга бефарқ бўлмаслиги фуқаролик жамиятининг ва сиёсий жараёнларнинг негизида турувчи муҳим ижтимоий омил эканлиги, давлат бошқаруви органлари ва жамият ўртасидаги ҳамкорликни таъминловчи механизмлар мавжуд бўлмаган ёки фаолиятсиз бўлган тақдирда, оммавий таъсирчан якка ёки гуруҳ шаклидаги ноинституционал фуқаровий фаоллик даражасининг ортиши ҳақидаги хулосаларидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси тугалланган грант бўйича илмий лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси 2019 йил 11 августдаги 03/1748-сон маълумотномаси). Натижада, “Фуқаролик жамияти асослари” ўқув қўлланмаси ишлаб чиқилган ва Академияда тингловчиларнинг фуқаролик жамияти бўйича билим ва кўникмаларини оширишга хизмат қилган.
мамлакатда фуқаровий фаолликни ривожлантирувчи янги институт сифатида “интернет ҳамжамиятлар”нинг шаклланаётганига доир ва ахборот-коммуникацион тармоқлардаги фуқаровий фаолликнинг (ҳукумат ва мансабдорлар билан онлайн мулоқот, давлат бошқаруви органлари ва уларнинг раҳбарлари фаолияти устидан жамоатчилик назорати, муайян ижтимоий муаммоларни муҳокама қилиш, форумлар ташкил этиш, эълон қилган постларга муносабат билдириш ва ҳамфикрларнинг хабарларини бошқаларга улашиш, хайрия ишларини ташкил қилиш) турларга таснифланишига доир хулосаларидан Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси «Йўл харита»лари ва сайловолди дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси 2019 йил 11 ноябрдаги 01/721-сон маълумотномаси). Мазкур илмий хулосалар партиянинг сайловга тайёргарлик кўриш билан боғлиқ жараёнларнинг жонланишига катта ҳисса қўшган; 
Ўзбекистонда фуқаролар фаоллигининг маҳаллий даражадаги иерархик босқичлари (қишлоқ-маҳалла, туман-шаҳар ва вилоят-шаҳар босқичлари) фуқаровий фаоллик сиёсий жараёнларнинг негизида турувчи, уларни жадаллаштирувчи муҳим ижтимоий омил эканлигига оид, давлат бошқарувини модернизациялаш ва либераллаштириш жараёнида фуқаровий фаолликни оширишнинг анъанавий ва замонавий механизмларига доир ишлаб чиқилган илмий таклиф ва тавсиялардан фойдаланилди Самарқанд вилояти ҳокимлигининг ҳудуд даражасидаги давлат мақсадли дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Самарқанд вилояти ҳокимлигининг 2018 йил 31 октябрдаги 07-07/2071-сонли маълумотномаси). Натижада, вилоятда жамоатчилик назоратини кучайтириш, маҳаллий бошқарувда фуқаролик жамияти институтлари ва фуқаролар фаоллигини ошириш, фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish