Хайдаров Камол Ашуровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Мудофаа тизимида ахборотнинг психологик хавфсизлигини таъминлаш механизми (очиқ манбалар мисолида)», 23.00.02–Сиёсий институтлар, жараёнлар ва технологиялар (сиёсий фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.3.PhD/Ss99.
Илмий раҳбар: Самаров Рустамжон Садриддинович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc29.08.2017. Ss.01.08.
Расмий оппонентлар: Идиров Улуғбек Юсупович, сиёсий фанлар доктори, профессор, Қодиров Акмалжон Расулович, ҳарбий фанлар доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон мудофаа тизимида ахборотнинг психологик хавфсизлигини таъминлаш механизми билан боғлиқ сиёсий муносабатларни комплекс таҳлил қилиш асосида мудофаа соҳасидаги ахборот-психологик чора-тадбирларни такомиллаштириш ва уларни қўллаш амалиётининг самарадорлигини ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистон Республикасининг Мудофаа доктринасидаги «мамлакат мудофааси» таърифи “ахборотга оид чора-тадбирлар тизими” деган тушунчани киритиш орқали такомиллаштирилган;
замонавий сиёсий можароларда ҳар тамонлама устунликка эришиш ва халқаро жамоатчилик фикрини ўз манфаати йўналишида шакллантириш учун энг аввало ахборот-психологик таъсир кўрсатиш воситаларидан фойдаланиш самарали эканлиги асослаб берилган;
мамлакат мудофаа тизимини мустаҳкамлашнинг асосий йўналишларидан бири сифатида ахборот-психологик хавфсизлик тизимини шакллантириш, ахборот ёрдамида фаол курашишни очиқ ва ёпиқ шакллари, ёлғон хабар тарқатиш, вазиятни таранглаштириш, адаштириш усуллари ва воситаларини ишлаб чиқиш ҳамда давлат ҳарбий ташкилотининг бошқарув тизимига юқори даражада ҳимояланган ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш лозимлиги асосланган;
мудофаа тизимида ахборот-психологик хавфсизлик масалалари тактик, тезкор ва стратегик каби даражаларга ажратилган ҳолда таснифланган ҳамда ахборий ҳужумнинг мақсади ўз манфаати йўлида бирон-бир ёд ғоя, хулқатвор намунаси, бошқарув усулига (стратегик) ўзгача қоидалар ва ҳаёт тарзини тарғиб этиш эканлиги очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Мудофаа тизимида ахборотнинг психологик хавфсизлигини таъминлаш механизмини ўрганиш натижасидаги таклифлар асосида:
Ўзбекистон Республикасининг Мудофаа доктринасидаги «мамлакат мудофааси» таърифи “ахборотга оид чора-тадбирлар тизими” деган тушунчани киритишга доир таклифлардан Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 9 январдаги 458-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Мудофаа доктринасида қўлланилган асосий тушунчаларни ишлаб чиқишда фойдаланилган ва Доктринанинг 5-бандида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг 2019 йил 1 ноябрдаги 06/2-06-сон маълумотномаси). Ушбу таклифлар мамлакат мудофаасига доир концептуал ғоя ва тушунчаларни янада бойитишга ва норматив-ҳуқуқий жиҳатдан таъминлашга хизмат қилган;
замонавий сиёсий можароларда ҳар тамонлама устунликка эришиш ва халқаро жамоатчилик фикрини ўз манфаати йўналишида шакллантириш учун энг аввало ахборот-психологик таъсир кўрсатиш воситаларидан фойдаланиш самарали эканлигига оид таклифлар Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 9 январдаги 458-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Мудофаа доктринасининг 14-бандида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг 2019 йил 1 ноябрдаги 06/2-06-сон маълумотномаси). Ушбу таклифлар замонавий ҳарбий можароларнинг ўзига хос бўлган асосий хусусиятларини ишлаб чиқишга хизмат қилган;
мамлакат мудофаа тизимини мустаҳкамлашнинг асосий йўналишларидан бири сифатида ахборот-психологик хавфсизлик тизимини шакллантириш, ахборот ёрдамида фаол курашишни очиқ ва ёпиқ шакллари, ёлғон хабар тарқатиш, вазиятни таранглаштириш, адаштириш усуллари ва воситаларини ишлаб чиқиш ҳамда давлат ҳарбий ташкилотининг бошқарув тизимига юқори даражада ҳимояланган ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш лозимлигига оид таклифлар Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 9 январдаги 458-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Мудофаа доктринасининг 16-бандида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг 2019 йил 1 ноябрдаги 06/2-06-сон маълумотномаси). Ушбу таклифлар мудофаа соҳасида ахборот хавфсизлиги тизимини шакллантиришни таъминлашга хизмат қилган;
мудофаа тизимида ахборот-психологик хавфсизлик масалалари тактик, тезкор ва стратегик каби даражаларга ажратилган ҳолда таснифланган ҳамда ахборий ҳужумнинг мақсади ўз манфаати йўлида бирон-бир ёд ғоя, хулқатвор намунаси, бошқарув усулига (стратегик) ўзгача қоидалар ва ҳаёт тарзини тарғиб этиш эканлигига доир таклифлар Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 9 январдаги 458-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Мудофаа доктринасининг 29-бандида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг 2019 йил 1 ноябрдаги 06/2-06-сон маълумотномаси). Ушбу таклифлар давлат ҳарбий ташкилотини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари сифатида белгилашга хизмат қилган;
мудофаа тизимида ахборот-психологик хавфсизликни тактик, тезкор ва стратегик даражаларда таъминлаш каби турли мезонларга асосан таснифлаш ва ахборотнинг психологик хавфсизлигини таъминлаш тушунчасига доир
таклифлардан “Ҳарбий таълим” йўналиши курсант ва тингловчилари учун “Ахборот хавфсизлик психологияси” (2018 й., 718-087 рақамли гувоҳнома) ўқув қўлланмасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институтининг 2019 йил 2 октябрдаги 14 (ипктм)-сон маълумотномаси). Натижада “Ахборот хавфсизлик психологияси” фанининг “Глобаллашув жараёнида шахсни деструктив ахборотдан хавфсизлигини психологик таъминлаш омиллари” ва “Ўзбекистонда ахборот-психологик хавфсизликни таъминлаш бўйича олиб борилаётган чора-тадбирлар ва уларнинг аҳамияти” каби институтларининг илмий-назарий жиҳатдан бойишига хизмат қилган.