Sayt test rejimida ishlamoqda

Норов Акмал Рузимаматовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тижорат банклари томонидан тадбиркорлик субъектларини кредитлаш амалиётини такомиллаштириш», 08.00.07–Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.3.PhD/Iqt.383.
Илмий раҳбар: Бекмуродов Адҳам Шарипович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Абдуллаева Шарбат Зулпикаровна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Мустафоев Зафар Бўриевич, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: «Алоқабанк» акционерлик тижорат банки.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади. Ўзбекистон тижорат банклари томонидан тадбиркорлик субъектларини кредитлаш амалиётини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тижорат банклари кредит амалиётида хўжалик субъектлари фаолиятидаги сунъий кредит боқимандаликни юзага келтириш ҳолатларини бартараф этиш мақсадида уларга “кредит таътили” бериш таклифи асосланган;
тижорат банкларининг кредитлаш амалиётида кредитни расмийлаштириш билан боғлиқ харажатларни асосий қарз суммаси таркибига киритиш таклифи ишлаб чиқилган;
хўжалик субъектлари томонидан хорижий валютада олинган кредитлар бўйича тўловга қобилликни барқарорлаштириш учун валюта курси тебранишини инобатга олган ҳолда уларга “хорижий валютадаги кредит таътили” берилишини татбиқ этиш асосланган;
тижорат банклари филиаллари кредит портфелини мустаҳкамлаш ва диверсификациялаш учун мустақил кредит сиёсатини амалга оширишда кредит лимитларини эркинлаштириш таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Тижорат банклари томонидан тадбиркорлик субъектларини кредитлаш амалиётини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тижорат банклари кредитлаш амалиётида хўжалик субъектлари фаолиятида сунъий кредит боқимандалиги юзага келишини бартараф этиш мақсадида, унга “кредит таътили” бериш бўйича киритилган таклиф АТБ “Туронбанк” кредит амалиётига жорий қилинган (“Туронбанк” акциядорлик тижорат банкининг 2018 йил 2 ноябрдаги 08-71/4144-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида тижорат банки томонидан кредит тақдим этилган хўжалик субъектлари фаолиятидаги сунъий кредит боқимандалиги сезиларли даражада пасайган;
тижорат банкларининг кредитлаш амалиётида кредитни расмийлаштириш билан боғлиқ харажатларни асосий қарз суммаси таркибига киритиш юзасидан берилган таклиф АТБ “Туронбанк” амалиётига жорий этилган (“Туронбанк” акциядорлик тижорат банкининг 2018 йил 2 ноябрдаги 08-71/4144-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида АТБ “Туронбанк” кредит портфели 2261,2 млрд. сўмга қадар етиб, йил бошига нисбатан 526,3 млрд. сўм ҳажмда кўпроқ кредит маблағи ажратилишига эришилган;
хўжалик субъектлари томонидан хорижий валютада олинган кредитлар бўйича тўловга қобилликни барқарорлаштириш учун валюта курси тебранишини инобатга олган ҳолда уларга “хорижий валютадаги кредит таътили” берилиши таклифи “Алоқабанк” акциядорлик тижорат банкининг 2019 йилги кредит сиёсатини ишлаб чиқишда қўлланилган (“Алоқабанк” акциядорлик тижорат банкининг 2019 йил 13 декабрдаги 19-09/5952-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида 2018 йилда “Алоқабанк”нинг хорижий валютадаги кредит портфели 17,4 баробар ошиб, 94,6 млн. АҚШ долларини ташкил қилган; 
тижорат банклари филиаллари кредит портфелини ошириш ва диверсификациялаш учун мустақил кредит сиёсатини амалга оширишда кредит лимитларини эркинлаштириш таклифи “Алоқабанк” акциядорлик тижорат банкининг 2019 йилги кредит сиёсатини ишлаб чиқишда қўлланилган (“Алоқабанк” акциядорлик тижорат банкининг 2019 йил 13 декабрдаги 19-09/5952-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида “Алоқабанк”нинг кредит портфели олдинги йилга нисбатан 1,9 баробар ошиб, 2019 йил 1 январь санасига 4743,2 млрд. сўмни ташкил қилган. Бунинг натижасида банкнинг кредит портфели миқдорининг бозордаги ўрни 3 поғона кўтарилиб, 8-ўринни эгаллаган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish